Эмизикли аёллар учун озиш сирлари…

  Кўпчилик аёллар чақалоқ дунёга келгач ўз гўзал қоматларини қандай қилиб қайтариш ҳақида ўйлаб қоладилар. Бироқ ҳамма аёлларда ҳам гормонал ўзгариш ва на эмизиш вазн ташлашга олиб келмайди. Қаттиқ парҳезлар эса эмизикли аёл ва чақалоққа фақат зарар келтириши мумкин.

  Эмизикли даврда озишнинг иложи бор, аммо буни аста-секин, кескин парҳезларсиз амалга ошириш керак.

  Таомномангиздан ёғли таомлар ва ширин ичимликларни чиқариб ташланг. Оз-оздан тез-тез овқатланинг ва етарли даражада тоза сув ичинг.

  Жисмонан фаол бўлинг, тоза ҳавода сайр қилинг. Кўпгина машқларни кичкинтойингиз билан бирга бажаришингиз мумкин, аминманки, у ҳам бундан бир олам завқ олади.

  Фарзанд кутиш вақтида аёл ўртача 8 кгдан 25 кггача вазн йиғади. Бу кўрсаткич бола вазни, плацента, қўшилган қон миқдори, болани ўраб турувчи сувни ўз ичига олади.

  Бу даврда она йиғадиган вазн боланинг ривожланиши ва она саломатлиги учун ниҳоятда муҳим. Авваллари керакли ёғ ҳужайралари инсон организмида чақалоқлик ва ўсмирлик даврларида тўпланади, деб ҳисобланар эди. Аммо сўнгги тадқиқотларга кўра «фойдали ёғлар» она қорнида — ҳомиладорликнинг 3-тримесртда шаклланар экан. Бундан келиб чиқадики, ҳар бир ҳомиладирлик янги ёғ қатламларининг ҳосил бўлиши билан биргаликда кечади. Шундай экан табиатга қарши бориш мантиқсиз. Аммо барибир ушбу маслаҳатларга амал қилган ҳолда вазн ташлашга эришиш мумкин.

  Авваламбор қаттиқ парҳезларни бутунлай унутинг. Таомномангиз фойдали маҳсулотлардан иборат бўлиши керак. Агар она организмига оқсил етишмаса, организм бу етишмовчиликни мускул қатлами ҳисобидан тўлдиради. Бу эса аёл териси, сочлари, умуман гўзаллиги ҳисобидан деганидир. Зарур ёғлар етишмаганда эса нерв системасида ўзгариш бўлиб, она асабийлашади ва тез чарчайди. Шунинг учун ҳам эмизиш даврида ҳар қандай парҳез жуда зарарлидир.

  Ўз таомномангизни кўриб чиқинг. Ёғли таом еганда сут ҳам тўйимли бўлади, деган фикрни бутунлай унутинг. Сиз истеъмол қилган ёғлар сут таркибига умуман кирмайди, ортиқча ёғ қатлами сифатида танангизга жойлашади холос. Ёғли, қовурилган таомларни иложи борича кам истеъмол қилинг.

  Таркибида консервантлар бўлган маҳсулотларни ҳам расионингиздан чиқариб ташланг. Колбаса ва сосискалар ўрнига табиий қайнатилган гўшт енг.

  Ширин ичимликлар, сокларни тоза сувга алмаштиринг. Жавдар унидан тайёрланган нон маҳсулотларини кўпроқ енг, сабаби уларда керакли микроэлементлар бўлиб, улар болада аллергия хавфини камайтиради, ҳам қорнингизни узоқ вақт тўқ тутади.

  Ёнғоқларни ҳам керагидан ортиқ истеъмол қилманг. 1 стакан пистада 800 каллория бўлиб, бу кунлик норманинг деярли ярмини ташкил қилади. Ширинликларни таомномангизган чиқариб ташланг, улар болага фойда келтирмайди, қоматингизга эса фақат зарар етказади.

  Вақтга қараб овқатланинг. Масалан ҳар 3 соатда оз-оздан енг. Бунда моддалар алмашинуви тезлашиб, ортиқча вазн аста-секин йўқола бошлайди.

  Етарли даражада сув ичинг. Танага сув етишмаслиги натижасида сут ҳам келмайди. Ёдингизда тутинг эмизиш даврида зарарсиз озиш ойига 2 кгни ташкил қилиши керак, акс ҳолда бола ва она саломатлигига жиддий зарар етиши мумкин.

Maslahatim.uz учун Умида Худойназарова тайёрлади.

19
6
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Эмизикли аёллар учун озиш сирлари…: 5 комментариев

  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    10/08/2016 в 5:51 пп
    Permalink

    Emizikli ayollar o’zi ozg’in bo’lishadi-ku!

    Ответ
    • 10/08/2016 в 10:39 пп
      Permalink

      Shahnozaxon, hammada ham siz aytgandek bo’lavermaydi. Ko’pchilik ayollar homiladorlikda uncha semirmay, aynan emizish davrida ancha ortiqcha vazn to’playdilar. Ushbu mavzu shundaylarning talablariga binoan yoritildi. Sizni qiziqtirgan mavzular bo’lsa, izohda qoldiring)).

      Ответ
      • 04/03/2017 в 12:10 дп
        Permalink

        Гапингиз тугри. Мен хозир 3фарзандимни эмизиш давридаман. Росса семирдим иштахам карнай бб кетади хар эмизганимда.алохида тураман кайнонамдан шунгами росса эринчокман.котта фарзандларим хам ишимни кулимдан олиб колишган.лн семиришни истамайман. Шу эринчоклигимни йукотишим кк

        Ответ
  • 11/08/2016 в 10:43 пп
    Permalink

    Nimagadir man emizgan vaqtimda ozdimde, farzandimni kokrak sutidan chiqarganimdan keyin semirib ketdim:(

    Ответ
  • 10/04/2017 в 8:57 пп
    Permalink

    Менда хам хозир 3 фарзанд энди 2 ойлик булдик . Хомиладорликда 16кг кушдим .тугрикдан сунг 6 кг кетди .10 кг ошикча весим бор шуни кетказолмаяпман хали

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️