Дунёнинг 7 бурчагидан гўзал тери сирлари

Аёллар асрлар давомида юзга ўзгача майинлик ва нур берувчи гўзаллик рецептларини излаб келганлар. Энг муҳими — ёшликдаги гўзалликни узоқроқ сақлаб қолишдир.

Биз қуйида келтирмоқчи бўлган рецептлар шунчалик оддийки, улар осонгина сизнинг кундалик одатларингизга киради деб ўйлаймиз.

Франция.

  • Муз бўлаклари билан юз терисини артиш — қон айланишини яхшилайди ва юзга ўзгача жило беради. (Албата бу муолажани совуқ кунларда ўтказмаган маъқул)
  • Эрталаб ва кечқурун контраст компресслар. Юз рангини тиниқлаштиради, терини тортиб, ёшартиради. Буни бажариш учун сочиқчани иссиқ сувга ботириб бир неча сонияга юзга қўямиз, кейин эса совуқ сувга ботириб юзга қўямиз. Бу ҳаракатларни бир неча бор такрорлаймиз.
  • Лимонни майда тошмаларга қарши қўллаш мумкин. Лимон шарбатини бутун юз терисига эмас, балки тошмалар устига текказиб чиқамиз.
  • Упалардан минимал фойдаланиш. Француз аёллари табиий юз рангини афзал кўрадилар. Турли упалар эса ҳужайраларни тўлдириб нафас олдирмайди деб ҳисоблайдилар.

Чили.

  • Гўзал юз териси учун қизил узум. Чили аёллари қизил узум таркибидаги антиоксидантлар ёрдамида юзларини парваришлайдилар. Улар узумни эзиб, тенг миқдорда ун қўшадилар ва юз терисига 10 дақиқага суртиб қўядилар. Бундай ниқобни эрталаб қилиш тавсия этилади.

Швеция.

  • Соғлом овқатланиш. Шведция аёлларининг гўзаллик сирлари антиоксидантларга бой бўлган рационда экан. Улар кўпроқ мевалар ва балиқ истеъмол қиларканлар.

Япония.

  • Гуручли ювиниш воситаси. Бундай парвариш коллаген ишлаб чиқарилишини яхшилайди ва терига майинлик баҳш этади. Уни тайёрлаш учун гуручни майдалаб бироз сув қўшамиз.
  • Юзни кундалик уқалаш. Бундай муолажа юз таранглигини сақлаб қолиш ва уни кислород билан таъминлаш учун зарурдир. Массажни турли ёғлар ёрдамида бажариш мумкин. Ёғлар ва алоҳида массаж тури терига қараб танланади.

Бразилия.

  • Сабзи шарбати ҳуснбузарларга қарши самарали восита. 30 гр янги тайёрланган шарбат улардан қутулишингизга ёрдам беради. Бунинг сири сабзи таркибидаги бета-каротиндир.

Испания.

  • Кўз остидаги шишларга қарши — картошка. Уни юпқа кесиб 10 дақиқага кўзларимизга қўямиз.

Туркия.

  • Беҳидан ниқоб. Беҳини қирғичдан ўтқазиб юз терисига бир неча дақиқага суртамиз. Сўнг илиқ сувда ювиб ташлаймиз. Беҳи шарбатини сиқиб пахтага ботириб юзни артиш мумкин. Бундай муолажа кўпроқ ҳали юз терисига тўғри келади.
  • Нефритли ролик. Турк аёллари фойдаланадиган бундай мосламада уқаланса юз терисида қон айланиши яхшиланади. Бу эса юзга керакли элементларнинг етиб келиши ҳам осонлашади дегани.

    © Умида Худойназарова тайёрлади.
    →Maslahatim.uz

    29
    5
    Дўстларингиз билан улашинг:
    (!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

    Добавить комментарий

    Рўйҳатдан ўтиш: 

    Ваш e-mail не будет опубликован.

    САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️