Ҳаммомингиз ҳавас қиларли даражада тоза бўлиши учун 7 та ҳийла

Ҳаммомда тозаликни сақлаш осон иш эмас. Занг, микроб ва ойнадаги изларни йўқотиш учун қанча куч ва вақт сарфлаганингизни эсланг.

ADME.RU ҳаммомингизда мукаммал тозалик бўлиши ва унинг ярқирашини билади экан. Биз сизга таржима қилиб тозаликка эришишингизга ёрдам берадиган ва вақтни тежаш учун 7 та ҳийлани ҳавола этяпмиз марҳамат.

ШАФФОФ ОЙНА

Ҳатто агар қўл остиингизда тозалаш воситаси бўлмаса, ойнани тозалаш унчалик қийин эмас. Ойнага водород пероксиди ва ош содаси аралашмасини пурканг ва губка билан ювиб ташланг. Яна соқол олиш гелидан фойдаланиш мумкин. Ундан сўнг ойна нафақат ярқирайди, балки терламайдиган бўлади.

ҚОРДЕК ОҚ ВАННА

Ванна пок ва қордек оқ бўлиши, бактерия ва ифлосликларни йўқотиш учун сизга 1/2 стакан цирка, 1 стакан спирт ва ¼ ош содаси керак бўлади. Буларнинг барини 4 литр сувга солиб, аралаштиринг. Юза қисмга суриб, 15 дақиқа кутинг, сўнгра ювиб ташланг. Барчаси қандай осонгина ювилиб кетишини кўриб, ҳайратда қоласиз.

ТОЗА ҲОЖАТХОНА

Сувга тишларни чайқаш воситаси ёки тиш пастасини аралаштириб, уни қуйиб чиқилади. Ярим соат ўтгач, чўтка билан ювиб ташланади.

ЯРҚИРОҚ КАФЕЛ

Кислород оқартириш воситаси ва пахта бўлаги билан плиткаларни янгидек қилиб, ялтиратади. Бундан ташқари, оғиз бўшлиғини чайиш учун махсус восита ва тиш пастасидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

ҲАММА ЖОЙДАН ЗАНГНИ ЙЎҚОТАМИЗ

Зангдан қутилиш биз ўйлагандан анча осондир. Бунинг учун ош тузини занг устига сепинг, сўнгра лимон шарбатини қуйинг. Лимон шарбати эритади, туз эса зангни ўзига шимиб олади. Эритмани кечасига қолдиринг, эрталаб ювиб ташланг. Покликдан кайфиятингиз кўтарилади.

БАҲРИ ДИЛНИ ОЧАДИГАН ШИФТ

Агар бир челак сув ва циркани 1:1 нисбатда аралаштириб, ишлатилса, шифтдаги доғ ва чангдан қутулиш учун осон. Полювгич ёрдамга келади. Фафат кўзойнак таиб олишни унутманг.

 

Маиший оқартиргич (500 мл) ва кир ювиш суюқлиги (2 ош қошиқ) аралашмасини сепинг. Бир оз вақтдан сўнг, ювинг ва пардалар чиройли кўринишга эга бўлади.

26
4
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️