Сочларингизни бақувват қилиб ўстиришни xоҳлайсизми?

Аёллар кўпинча соч парвариши учун қиммат воситаларга бир дунё пул сарфлайдилар ва шу билан бирга бу борадаги оддий қоидаларга эътибор бермайдилар. Узун ва бақувват сочларни ўстириш учун эътиборингизга қуйидаги оддий қоидаларни тақдим этамиз.

  • Соғлом овқатланиш. Соғлом сочлар сиз истеъмол қилаётган маҳсулотлар билан бевосита боғлиқдир. Соч 65% оқсилдан ташкил топган, шунинг учун ҳам кундалик рационда кўпроқ оқсил танаввул қилиш соғлом ва жилодор сочлар гаровидир. Сабзавотлар, дуккаклилар, творог, балиқ ва гўшт маҳсулотларида нафақат сочларимиз учун, балки бутун организм саломатлиги учун зарур элементлар мавжуд.
  • Сочларингизни турли шифобаҳш ёғлар(бодом ёғи, қора седана ёғи, зайтун ёғи…) билан уқаланг. Уқалаш қон айланишини яхшилайди. Мойлар таркибидаги витаминлар ва микроэлементлар эса сочларингизни ташқаридан мустаҳкамлайди. Натижада сочларингиз соғлом ва қалин ўсади.
  • Гуллаган сочлани доимий кестириб туринг. Сочлар ўсиши учун уларни кесиш керак эмас деб ўйларсиз, аммо адашасиз. Сочлар яхши ўсиши учун улар нафас олиши керак. Бундан ташқари гуллаган сочлар жонсиз ва носоғлом кўринади. Мутаҳассислар сочларни ҳар 2-3 ойда 1см бўлса ҳам кестириб туришни маслаҳат берадилар.
  • Сочларингизни дам-бадам юваверманг. Айрим аёллар сочлари чиройли кўриниши учун уларни ҳар куни ювадилар. Аслида эса бунчалик кўп ишлатилганда шампунь сочларни табиий намлантириб турувчи эфир мойларини ҳам ювиб юборади. Натижада сочлар ҳаддан зиёд қуриб кетади. Сочларни ҳафтасига 2 марта ювган маъқул.
  • Сочларингизни тез-тез тарайверманг. Сочларни тараш бошдаги қон айланишини яхшилайди ва табиий ёғлар ишлаб чиқарилишини тезлаштиради. Аммо ҳаддан зиёд кўп таралганда сочларнинг тўкилишига сабаб бўлади. Айниқса нам сочларни тараш умуман тавсия этилмайди. Сабаби бу пайтда сочлар одатдагидан мўртроқ бўладилар.
  • Стрессларни четлаб ўтинг. Сиз бутун кучингиз билан сочларингизни парваришлайсизу, аммо ҳеч қандай натижа сезмаяпсизми? Балки ҳаракатларингиз йўққа чиқаётганига — нафақат сочлар, балки бутун тана саломатлигига раҳна солувчи руҳий зўриқишлар, стресс сабабдир. Кўп ҳолларда сочларнинг тўкилиб сийраклашиб кетишига айнан шу омил сабаб болади. Ҳаётга енгил боқинг, ҳамма нарсани кўнглингизга яқин олманг. Йўга билан шуғулланинг.
  • Ёстиқжилдингизни ўзгартиринг. Гўзаллик борасида энг майда, оддий нарсалар ҳам аҳамиятга эга. Пахта матосидан тикилган ёстиқжилдларни ипаклисига алмаштиринг. Сабаби ипак силлиқ мато бўлгани учун, уйқу пайтида сочларингиз унга қаттиқ ишқаланмайди ва тўкилмайди.
  • Витаминлар қабул қилинг. Биз истеъмол қилаётган маҳсулотлар у ёки бу сабабларга кўра доим ҳам зарур витаминларни бера олмайди. Шундай экан қутидаги витаминлар бизга ёрдамга келади. Уларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг, у айнан сизга мосини танлаб беради.
  • Соч учун табиий ниқоблардан фойдаланинг. Уларни уй шароитида осонгина тайёрлаш мумкин. Улар сочларингизни намлантиради, силлиқ ва жилодор қилади, ҳам ўстиради. Ниқоблар учун турли-туман маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин, муҳими ўзингизга тўғри келадиганини топиш.
  • Сочлар учун бальзам ишлатинг. Негадир кўпчик сочларни шампунда ювиш кифоя деб ҳисоблайдилар. Бир қарашда бефойда бўлиб кўринган бу восита сочларни намлантиради ва улардаги витаминларни ўзида сақлаб қолишга ёрдам беради.
  • Кўпроқ сув ичинг. Ичимлик суви бутун организм учун фойдалидир. У танадаги токсинларни ювиб, тана аъзоларининг тўғри ишлашига ёрдам беради. Сочларингиз саломатлиги эса танангиз саломатлиги билан бевосита боғлиқдир.
  • Душдан сўнг сочларни сочиқ билан ўраманг. Юқорида айтганимиздек нам сочлар мўрт ва синишга мойил бўлади. Яхшиси уларни енгил ҳаракатлар билан сочиқ ёрдамида қуритинг.
  • Сочларни асло қайноқ сувда ювакўрманг. Бу сочларингизни қуруқ ва мўрт бўлишига олиб келади. Совуқ сувда чайилган сочлар эса осон таралади.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

41
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Сочларингизни бақувват қилиб ўстиришни xоҳлайсизми?: 3 комментария

  • Akrambek Mullakulov
    13/09/2016 в 5:19 пп
    Permalink

    Maslaxat bering. Sochni yumshatuvchi modda bormi. Masalan, meni sochim (o’g’ilbolaman) kak tipratikan.

    Ответ
    • Maslahatim.uz
      13/09/2016 в 5:20 пп
      Permalink

      Сайтимизни савол жавоб бўлимига юборинг саволизни.

      Линк: maslahatim.uz/savollar

      Ответ
    • 14/09/2016 в 6:39 дп
      Permalink

      сартарошга бориб арра кайчида парашлаиб йоткизиб таранг

      Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️