Биргина савол сиз учун ҳаётда нима муҳим эканини ҳал этади…

Биз ҳар куни ҳаётимизда ўзгалар муваффақиятини кузатиб яшаймиз: қиммат автомобиллар, чиройли уйлар ва обрўли иш жойи. Газета- журналларда омадли кишилар ҳаёти ҳақида сўзловчи мақолалар — бизнинг ҳали даражага етишмаганимизни эслатади халос.

Бугун Maslahatim.uz ҳаётингизда барчасини ўз ўрнига қўйишда кўмаклашувчи жуда фойдали мақолани эътиборингизга ҳавола этади.

Ҳаётингиздаги энг асосий мақсадларни аниқлаб берувчи савол қўйинг:

Мен 100 ёшга тўлиб ортга қараганимда, умрим зое кетмаганини нималарда кўраман?.

Масалан ортга қараганда, фарзандларингиз ва набираларингиз тўкин яшаши учун умрингизни катта пул топишга сарфлаганингиздан “ғурурланасизми? Ёки бу йўлда жуда кўп инсонларга ёрдам берганингиздан руҳий қониқиш оласизми? Ахир ўзгаларга ёрдам бериш учун ҳам бой бўлиш керакку. Ёки ҳаётингиз мазмуни — сиз дунё бўйлаб қилган саёҳатларми?

Бу саволга жавобингиз сизнинг муваффақият сари қадамларингизни белгилаб беради. Уни қоғозга ёзинг ва руҳингиз тушган пайтларда олиб қўйинг. Сизга қайси йўналишда ва қандай тезликда ҳаракат қилиш кераклигини эслатиб туради.

Сиз ўзингиз учун нима муҳим эканини билганингизда, турли чалғитувчи кучлар ва ҳаёт синовларини енгиб ўтишингиз осонроқ кечади.

Буни қарангки, бахт ҳар ким учун ҳар ҳил. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт йўли ва мақсадлари бор, уларни солиштириш шарт эмас. Сиз яхшиси ўз мақсадингизга эътибор қаратинг, вақтингизни муҳим ишларга сарф қилинг. Шунда албатта бир кун келиб ўз ҳаёт йўлингизни эвараларингизга фахр билан сўзлаб берасиз!

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

12
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Биргина савол сиз учун ҳаётда нима муҳим эканини ҳал этади…: 1 комментарий

  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    28/09/2016 в 11:33 пп
    Permalink

    Bu psixolog maslahati ekan-a?

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️