Ҳануз ўша келажакни кутиб яшаяпман… (кун эслатмаси!)

Бошланғич мактабни келажак учун ўқидим. Сўнгра менга: “Ўрта мактабни келажак учун ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Лицейни келажак учун ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Бакалаврни келажак учун ўқи”, деб айтишди.Сўнгра менга: “Келажак учун иш топ”, деб айтишди. Кейин менга: “Келажак учун оила қур”, деб айтишди. Сўнгра менга: “Келажак учун фарзандни кўпайтир”, деб айтишди… 

Мана ниҳоят, бугунги кунда ёшим 77 га етганида ушбу мақолани ёзмоқдаман. Ҳануз ўша келажакни кутиб яшаяпман. Кейин билсам, ўша келажак буқа қувлаб етиши учун унинг бошига илиб қўйилган бир парча қизил латта экан. Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки, келажакка етиб борилса, у ҳозирга айланар экан. Ҳозир эса ўтмишга айланар экан. Сўнгра янги келажакка тўқнаш бўлинар экан. Ҳақиқий келажак эса 

Аллоҳ сендан рози бўлиб, дўзахидан омонда қолиб, жаннатига равона бўлишингда экан…

© Али Тантовий (1909-1999/1327-1420) роҳимаҳуллоҳ.
→ Maslahatim.uz

7
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️