Дастурхон дуоси ҳамда олтин қоидалар

Ҳар куни камида уч марта овқатланишни ҳисобга олиб, дастурхон дуоси деб турли бўлмагъур нарсаларни айтавериш беодоблик ва ношукурликдан бошқа иш эмас. “Топганимиз тўйларга буюрсин”, “кўп берсин кетмас давлат берсин”, “йигит пири қўлласин”, “давлатимиз кўп бўлсин”, деган дуоларни қилиш умуман яхши эмас.
Овқатланишдан асосий мақсад, ҳаракат учун энергия олиш.
Дуо қилишдан мақсад эса берилган неъматлар учун ҳамд айтиш. Бундан бошқаси бўлиши мумкин эмас. Бошқа яхши дуолар бошқа пайтда айтилади.
Бундан ташқари ярим қатор дуони йод олиш эса кўп ҳам вақтни олмайди. Шунинг учун сизга ўтириб олиб озгина вақтлар ичида йодлаб олишингиз ва бунинг эвазига умрингиз охиригача ушбу дуодан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз. Ва яна ризқингизга барака.
Ушбу дуони пайгъамбаримиз с.а.в айтганлар.

Дуо қуйидагича: Алҳамдулиллаҳиллазий атъомана ва сақона важаъалана минал муслимийн!

Маъноси: Аллоҳим, бизларни едирганинг ва сероблантирганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин!

Ўзбекча лафзларни тушунган ҳолатда айтса ҳам бўлади.

Шу ўринда дастурхон қоидаларини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз:
1. Овқатланишдан олдин қўлларни ювиш керак. Емакни бошлашдан аввал “бисмиллаҳ” тўлиқ айтилади.
2. Мабодо, “бисмиллаҳ” эсдан чиқиб қолса, кеч бўлсада “Бисмиллаҳи аввалаҳи ва ахираҳи”ни айтиш керак.
3. Овқатланаётганда дастурхон атрофида чап оёқни қоринга тираб, ўнг оёқни чап оёқ бармоқлар устига қўйиб отириш керак. Бу суннати шарифада тавсия этилган.
4. Ошқозоннинг сигъими 2.5 литрни ташкил этади. Уни 3 га бўлиб, бирини таомга, бирини сувга ва яна бирини ҳавога тақсимлашни ташкил этиш керак. Бу ҳам суннатда таъкидланган.
5. Тўйгандан ортиқча истеъмол қилинган таом ҳаромлигини тушуниш. Бу ҳам суннатда айтилган.
6. Киши тўйганлигини ярим соат атрофларида билишини ҳисобга олиб, тез ва пала-партиш овқатланишдан тийилиш керак.
7. Таомланаётган пайтда бир оз гаплашиб давом этавериш овқатланишнинг яхши кўрилган одобларидан.
8. Дастурхон дуосини (таъкидланган дуоларни) албатта айтиш керак. Дастурхон эгасини ёки хизматчиларни ҳам дуо қилиб қўйса яхши бўлади.

hadya.uz

40
7
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Дастурхон дуоси ҳамда олтин қоидалар: 14 комментариев

  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    17/11/2016 в 11:48 пп
    Permalink

    Hattoki dasturxonni qoqayotganda ham atab duo qilish kerak ekan.

    Ответ
  • Dovrugbek Inogamdjanov
    18/11/2016 в 6:59 дп
    Permalink

    Яхши макола булибти. Муаллифга рахмат!

    Ответ
  • Абу Абдуллох
    18/11/2016 в 8:25 дп
    Permalink

    Бу ерда дастурхон деган нарса йок Бисмиллах деб кокиб койса болди

    Ответ
  • Tolibjon Yuldashev
    18/11/2016 в 9:17 дп
    Permalink

    Овқатдан олдин қўлни ювиб артилмайди қуритилади. Овқатдан сўнг қўлни ювиб артилади.

    Ответ
    • Комил Махмудов
      18/11/2016 в 11:38 дп
      Permalink

      киш кунида кулни куритгунча товокда ош совийди.

      Ответ
    • Tolibjon Yuldashev
      18/11/2016 в 12:03 пп
      Permalink

      Овқатни совутиб танавул қилишлик хам суннат.

      Ответ
    • Sa
      18/11/2016 в 12:30 пп
      Permalink

      Ovqat yeyishlikdaham farzi bormi.bulsa ma’lumot bersangiz!

      Ответ
    • 22/12/2017 в 4:05 пп
      Permalink

      овкатдан олдин кул ювилади ва овкатдан кейин хам кул ювилади,билмасангиз жим клиринг, еки уша стадион да югириб юравер.

      Ответ
  • Ismail Davlatov
    18/11/2016 в 9:41 дп
    Permalink

    HAMMASI TOYGA KETYAPTI…MAYLIKU..YA…..YANA QARZGA BOTIB QOLINYAPTI…

    Ответ
  • Maxmud Kuchkarov
    18/11/2016 в 10:40 пп
    Permalink

    Билганларга эслатма,билмаганлар учун сабок

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️