Ўғри «санъаткорлар» ҳақида…

Бугунги ўзбек «санъаткорлари» ёки қўштирноқсиз санъатхўрларининг ичида ўғирламидигани бармоқ билан санарли деса бўлади. Бировнинг жон куйдирган, меҳнати синган асарини ўғирлашда булар қаери билан фикрларкин? майли, ҳалоллик ва виждон деган айримлар учун ёт бўлган тушунчаларни бир четга суриб турайлик, шарманда бўлаётганингни биляпсанми? Ахир, ҳозир 21 аср, сан ҳали ўғирлаб айтишингдан анча олдин у ашулани одамлар эшитиб бўлган, ахир интернет деган нарса узоқни яқин қилаётган бўлса, 90- йиллар бўлса ҳам тушунардик, бир йил ўтиб оригиналини эшитиб қолсак, ҳаҳ ашулачи тушмагур, ўғирлаган эканда деб. Ҳозир айтиб чиққан заҳотинг биладику одамлар кимнинг ашуласи эканлигини, харҳолда Youtube.com орқали бўлса ҳам эшитган, кўрган чиқади, бу ҳам майли, оҳангларини айтмайсизми?! Ўзбекча қўшиқда замонавий турк эстрадасига хос бўлган арабеск ва бошқа барча услублар нафақат уфуриб, балки, бақириб турибди, буни эшитганиззи ўзида гарчи, оригиналини эшитмаган бўлсангиз ҳам онгингиз бу композиция ўғирланганлигини билиб туради, шунчалигам ақлсизлик бўладими? санъаткормисан, санъаткорларга бериб қўйилган барча имкониятлардан фойдаланяпсанми, халқни алдамасдан ўзингни ўзбекона йўналишингни ривожлантириб, миллий санъатимизни юксалтиришга ҳаракат қилсанг бўлмайдими, дегинг келади. Афтидан, бу соҳага меҳнат қилгиси келмайдиган, ижод қилишга ақли етмайдиган кўплаб текинтомоқлар кириб қолган.

17
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Ўғри «санъаткорлар» ҳақида…: 3 комментария

  • Alhamdulillah Alhamdulillah
    26/03/2017 в 6:52 пп
    Permalink

    Nima deydi ug’rlasa xam qushiqlardi zato qoyilatib kuylasa buldida problem fnesh

    Ответ
  • Халимбой Камбаров
    26/03/2017 в 11:13 пп
    Permalink

    Мен ўйларканманки бизни қўшиқчилариммизни қўшиғини турклар ўғирлайди деб…. энг кўп жабрни опа сингил Асалхўжаева

    Ответ
  • 14/06/2017 в 6:50 дп
    Permalink

    Lekin Turlchasini eshitgandan jeyib eshitgii kemedi u qo’shiqqi! chunki har eshitganizda esizga tushadi o’zini qo’shig’imasligi!

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️