Хозирги ахволимиз.

Куни кеча бозор томон юрар эканман,расталардаги диск савдоси диққатимни тортди. Деярли барча диск расталари харидорлар билан гавжум,кимдир фильм,кимдир концерт ва яна шунга ўхшаш ўзига керакли бўлган дискларни харид қиляпти. Хозир қиш фасли,аксариятимизда бўш вақтимиз кўпроқ бўлади. Шунинг учун диск савдоси авжидадир? Ўйлаб қоласан нега китоб дўконлари (узи саноқли) харидор билан гавжум эмас, нега енгил-елпи қўшиқлару, савиясиз, бир тийинга қиммат фильларга шунчалик ўчмиз, лекин билим, маърифат,маънавият булоғи бўлмиш китоблар бизни умуман қизиқтирмайди?
Нега?
Нега?
Нега?
Саволлар бисёр.
Жавоблар эса аслида оддий.
Ишдан уйга келамиз….дан сўнг болаларимиз билан ТВ деган матоҳни қаршисига ўтирамиз….яна ўша бемаза фильмлару, куй-қўшиқлар гирдобига шунғиймиз. Кунларимиз шу зайлда ўтаверса қаердан фарзандларимизда китобга мухаббат уйғонсин? ТВ ва ДВД дискларидан нимани томоша қилса албатта шунга мехр қўядида. Фарзандларимиздан сўрайликчи нечта қўшиқчи ва актёрни танийдию, нечта сахобаи икром ва олим, ёзувчи адибларни танийди? Қайси куни Тохир Малик домла хақларида гапириб турсам кап-катта йигит ким у дейди, яхшиямки «Шайтанат» видофильми бор экан, ҳа шу одам ёзганми деди, хайрият танидия..
Ўқувчилик вақтимизда кутубхоналар бўларди,учта кутубхонадан китоб олиб ўқиб қайтариб берардим, хозир эса хатто мактабларда хам йўқ(бор фақат кўргазма учун).
Хўш нима қилсак фарзандларимиз диск эмас китоб сотиб олишади?
Нима қилсак лапарчи, артистларнимас улуғларимиз ва зиёлиларимизни танишади?
Нима фикр берасизлар азизлар?

P.s. Мен диск сотувчиларига ғайирлигим йўқ негаки талабга қараб савдо қилишади.
Зора миллатимиз китобга, илмга қайтса, диск сотувчиларимиз хам яллачи, артистларни дискини ўрнига, илм-маърифат тарқатадиган дисклар сотишса.

© Али Али
→Maslahatim.uz

7
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Хозирги ахволимиз.: 18 комментариев

  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    13/01/2017 в 2:28 пп
    Permalink

    Bizning shahrimizni markaziy ko’chalaridan biriga kitob do’koni tantanali tarzda ochildi. Lekin 2oyga ham bormay yopildi. Muallifni so’zlari to’g’ri. Avvallari hammamizni uyimizda shahsiy kutubxonalarimiz bo’lardi. Gaz yo’q kitoblarni pechkaga tutantiriq qivorishyapti.

    Ответ
  • Elmira Djuraeva
    13/01/2017 в 5:00 пп
    Permalink

    Бу факат бизнинг миллатимизга хос,балки бутун дуне микесидаги холат (Ачинарли (((

    Ответ
  • Farruh Hamroyev
    13/01/2017 в 6:54 пп
    Permalink

    Nega kitob o’qish kamayib borayapti degan savolga shaxsiy izlanishimdan xulosa chiqarsam «kitob o’qish uchun avvalo sabrli bo’lmoq kerak, sabrli insonlar kamayiyapti»

    Ответ
  • Mansur Kurbanov
    13/01/2017 в 7:29 пп
    Permalink

    Eng to’g’ri va dunyo tajribasida o’zini oqlagan yo’l shuki,eng yaxshi kitoblarni diskka o’tkazish kerak( mp 3 shaklida).O’quvchi,ya’ni kitobxon oddiy kitob o’qimasa, audio kitobni tinglashimumkin.

    Ответ
  • Ulugbek Sharaboev
    13/01/2017 в 10:24 пп
    Permalink

    Bollarim darsini tayorlab ulgurmediku

    Ответ
  • Ulugbek Sharaboev
    13/01/2017 в 10:28 пп
    Permalink

    O’qituvchiyam o’qib ulgurmedi

    Ответ
  • Ulugbek Sharaboev
    13/01/2017 в 10:29 пп
    Permalink

    Poytaxt yaxshida uchmedi chiroq

    Ответ
  • Dilfuza Azimova
    14/01/2017 в 9:16 пп
    Permalink

    Хурматли муаллиф куни кеча 7 еш кизим учун китоб олиш учун китоб дуконларини айланиб чикдим. Савиясиз китоблар куп. Бир тузукрок ешига мос китоб топа олмадим. Сарик девни минибдан ташкари у хам лотин графикасида

    Ответ
    • Maslahatim.uz
      15/01/2017 в 11:22 дп
      Permalink

      http://www.hilolnashr.uz сайтидан заказ қилсангиз почта орқалик юборишади.

      Ёки тошкентдаги китоб дўконларини таклиф қила оламиз

      Ответ
  • Комил Махмудов
    16/01/2017 в 9:32 пп
    Permalink

    Хозирги техника тараккиёти даврида мажбуран хеч кимни китоб укита олмайсиз, одамларни китоб укишга кизиктириш у-н, тв-да «китоб мутолааси» номли канал очиб, китоб сахифаларини бирин-кетин вараклаб, курсатиб бориш керак. Интернетда хам худди шундай сайт очилса, максадга мувофик булармиди, деб уйлайман.

    Ответ
  • Бахром Джумабойугли
    17/01/2017 в 9:09 дп
    Permalink

    Ассалому,алайкум! Юртдошлар манимча китоб олиб у’кишга эринишади.Дисклар эса хеч кандай у’кишни талаб килмайди факатгина пульт оркали осонгина бошкарилади халос.БАЛКИ БУ ДАНГАСАЛИКМИ?

    Ответ
  • Farxod Tòhtapòlat Ògli
    02/02/2017 в 10:31 пп
    Permalink

    Асл хакикатни бошлангич синфдан битиргунча бериш керак!

    Ответ
  • 05/06/2018 в 10:02 дп
    Permalink

    Одамлар китоб укиши учун 1) Интернетни йукотиш керак 2) Одамлар оддий телефон телефон тутиш керак 3) Болаларни китобга кизиктиришни йулга куйиш керак 4) Боллаларга 16 ёшгача хар кандай телефонни тутишни такиклаб куйиш керак 5) Кизларга турмушга чикунча хар кандай телефон тутишни ман килиш керак,турмушга чиккандан кейин турмуш уртоги рухсат берса ва олиб берса тутаверади 6) Мактабларда болаларни кутубхонага аьзо килиб ,китоб олдириб сунг шу китобни укиб уртокларига айтиб беришни йулга куйиш керак 7) Мактаблардаги болалар учун аввалги Гунча ,Гулхан деган журналларга ухшаган журналларни босмадан чикариб ва бу журналларга болаларни обуна булишни йулга куйиш керак

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️