Мен кеча ва бугун….

Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.

Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.

Кеча тенгқурларим билан кўпроқ суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.

Кеча юз йиллар яшайдиган одамдек юрардим, бугун умримнинг сўнгги кунлари ўтаётгандек туюлади.

Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.

Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирадиган бўлганман.

Кеча кўп билишга қизиқардим, бугун борига амал қилишга уринаяпман.

Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан сиқиламан.

Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.

Кеча бировнинг жонига тегиб ҳазил қилишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шаъни тўкиладиган ҳазиллардан нафратланаман.

Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.

Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларниям унутиб қўяётгандекман.

Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларнинг режасини қилардим, бугун режадаги ишларимни қилиш учун вақт қидираман.

Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.

Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлини ўйлайман.

Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб узоқлашадиган бўлганман.

Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам бўлади деб кузатаман.

Кеча ранжитишса ўзим ҳисоб- китоб қилиб олардим, бугун ҳаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.

Кеча кўзларимга Кабани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимга Кабани қуришни дуода сўраяпман.

Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман…

© Умму Амина
→MASLAHATIM.UZ

17
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Мен кеча ва бугун….: 1 комментарий

  • Rayhon Ashurova
    21/08/2017 в 5:02 пп
    Permalink

    Кеча чиройли либосларни кийгим келар аммо курбим етмас эди.Бугун курбим етади Аммо кийгим келмас. Кеча туйларга ,байрамларга чикким келарди .Аммо рухсат йук эди.Бугун ихтиёр уз кулимда . Истаган туйга ёки байрамларга чикишим мумкин.Аммо уйда тинчгина дам олгим келади. Кеча мазали шоколадларни, хар хил меваларни егим келарди.Аммо олиб берувчи йук эди.Бугун истаган нарсамни олиб ейишга курбим етади.Аммо иштахам йук.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️