Сабр нима….?

Сабр азобга чидаш,
Сабр ишончни оклаш.

Сабр яширин нола,
Сабр узилмас тола.

Сабр букилмас суянч,
Сабр йиқилмас таянч.

Сабр дилда ҳуш ният,
Сабр сокин кайфият.

Сабр дилларга малҳам,
Сабр тилларга маҳкам.

Сабр дардларга даво,
Сабр кўнгилга наво.

Сабр чиройли одат,
Сабр тоат — ибодат.

Сабр иймонни нури,
Сабр инсон ғурури.

Сабр ишқдаги вафо,
Сабр туйғу бебаҳо.

Сабр кечилган гуноҳ,.
Сабр ёмондан паноҳ.

Сабр ташвишда иймон,
Сабр хулки мусулмон.

24
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️