ҚУЛОҚҚА ЧАЛИНГАН ГАПЛАР

Бугун деярли барчамиз эшитган, учраб турадиган, хатоликни яна хатолик билан давом этдириладиган ҳолатларнинг бир нечтасини жамладим. Ўқиб кўринг, бу билан бировни тузатолмасак ҳам, ўзимиз тузалармиз…

ҚУЛОҚҚА ЧАЛИНГАН ГАПЛАР

-Агар келинсаломда яхши нарса қилмасин, яшатмайман! Орзу-ҳавас билан оляпман ахир!
-Қўшни, ҳудди шу нарсани деб қизингиз ажраб келди-ку!?
-Ҳа, шунинг учун ҳам! Нега менинг қизим ажраб келади-ю, мен индамай тураман!?

———-

-Сал секинроқ юрсангиз бўлмасмиди!? Урилиб кетай дедик, қувиб ўтяпганингизда нариги мошина чуқурга тушиб кетишига оз қолди, яхши иш қилмадингиз!
-Ие!? Нега яхши иш қилмасаканман!? Ҳамма бир-бирига қиляпган ишни қилдим, индамай кетавераман-ми!? Мен ҳам одамман, тилим қисиқ ери йўқ!

———-

-Қўшни, ариқдан оқиб келган чиқиндини мен томонга суриб ўтказибсиз!? Шуни олиб қўйсангиз бўлади-ку!?
-Менга ҳам шундай қилишган, дакки бергунча, сиз ҳам кейингисига ўтказиб юборинг, гап-сўз йўқ, олам гулистон!

———-

БУНДАЙИ ҲАМ УЧРАБ ТУРАДИ…

Яхши ўқи, кундалигингни текшириб тураман! Одобли бўл, болалар билан урушма! Агар ўтган сафаргидай гап эшитсам, …(шу ерда узундан узун «одобли, ҳаёли» гаплар эшитилади)…қўяман, эсингдан чиқмасин…

Юқорида ёзганларимиз эшитаётганларимизнинг бир қисми холос, эҳтимол сизда ҳам бордир, комментларда давом этдирарсиз, деб Салим АЙЮБИЙ

3
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ҚУЛОҚҚА ЧАЛИНГАН ГАПЛАР: 1 комментарий

  • Ilhombek Nurmuhammad
    03/09/2017 в 1:57 пп
    Permalink

    Assalomu alaykum bunaqa gap so‘zlarni faqat manaviy qashshoq odamlardangina e‘shitish mumkin. Meni e‘shitganim hozir ham ba‘zi joylarda nonni sandiqqa joylab qulf osib qo‘yadigan qaynonolar bor. Kelin oganiga 15 yil bolgan bo‘lsa ham nalog hodimlariga o‘hshab soliq soladiganlari ham bor. Har nima bo‘laganda ham bular ham bizni millatimiz o‘zlariga insof bersin.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️