Устоз танлашда УСТОЗ деган номга лойиқ бўлганини танланг! (Лекин УСТОЗ деган номга лойиқ бўлиш осон эмас…)

Ҳақиқий УСТОЗ шогирдидаги иқтидорни ривожлантиришга, шогирди ўзидан ҳам ўзиб кетишига ҳаракат қилади… Тарихдаги УСТОЗЛАР шундай бўлишган, шунинг учун ҳар соҳада буюк олимлар етишиб чиққан бўлса ажаб эмас…

Бугун эса… кўп устозлар фақат ўз шахсий камолотлари, моддий манфаатлари билан оворадек гўё…Ўзидан кўра иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ўрнига, уларни ривожланиш имкониятларидан тўсадиган, уларнинг меҳнатини ўзлаштириб, ўзларининг номидан тақдим этишдан уялмайдиган олчоқ кимсаларни, шогирди ўзидан ўзиб кетмаслиги ва ўсмаслиги учун хар қандай қабиҳликка тайёр худбинларни УСТОЗ деган улуғ номга лойиқ деб бўладими?! Эхх, ундайларнинг дастидан қанча истеъдодлар хор бўлди экан а?…

Инсон бирор соҳада етук мутахассис бўлиши ва ютуққа эришиши учун кўп омиллар сабаб булади. Шулардан бири яхши УСТОЗ… Чунки устоз ҳам ота-она каби инсоннинг камолоти учун қайғурадиган, унинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмак берадиган шахсдир. Фарқи шундаки ота-она танланмайди, бироқ устозни танлаш имкони бор. Шундай экан устоз танлашда энг яхшисини, УСТОЗ деган номга лойиқ бўлганини танланг! Устознинг ёши улуғ, билимли, тажрибали, кенгфикрли, уз соҳасини устаси бўлиш билан бирга инсофли, диёнатли, холис ниятли, ҳусни хулқли бўлишига ҳам аҳамият бериши керак. Чунки шогирд узоқ йиллар давомида устознинг ёнида юрар экан ундан нафақат билим ва малакани ўрганиши, балки унинг хулқидан хам таъсирланиши, хар бир суз ва ҳаракатини бир сабоқ деб билиб эргашиши табиий…

Шогирд бўлиш яхши, лекин бир умр эмас… бир кун келиб, Сиз хам кимгадир УСТОЗ бўлсангиз… ўша, тарихда ўтган буюкларнинг устозлари каби бўлишга интилинг… лекин ундан аввал фидокор шогирд бўлишнинг уддасидан чиқинг. Балки бунга йиллар кетар, балки устозларингиз фидокорлигингизни қадрлай олишмас, лекин бу ҳам сиз учун сабоқ келажакда ҳақиқий УСТОЗ бўлганингизда уларнинг хатосини такрорламаслик учун ва қайсидир БУЮКнинг УСТОЗИ бўлишингиз мумкин Аллоҳ хоҳласа!

© Малоҳат Анвар
→ Maslahatim.uz

6
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️