Вақт қадри

Агар 1 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг, имтиҳондан йиқилган талабадан сўра.

Агар 1 ойнинг қадрини билмоқчи бўлсанг, фарзанди 8 ойда туғилган онадан сўра.

Агар бир ҳафтанинг қадрини билмоқчи бўлсанг, ҳафталик газета муҳарриридан сўра.

Агар бир куннинг қадрини билмоқчи бўлсанг, кунлик маош учун кун бўйи тер тўкиб, бир нечта фарзандни боқадиган фаррошдан сўра.

Агар бир соатнинг қадрини билмоқчи бўлсанг, уйига бир соат кеч келган тарбияли фарзанддан сўра.

Агар 1 дақиқанинг миқдорини билмоқчи бўлсанг, учоқга кеч қолган мусофирдан сўра.

Агар бир сониянинг қадрини билмоқчи бўлсанг, авто ҳалокатдан қутилиб қолган кишидан сўра.

Агар умрингнинг қадр-қийматини билмоқчи бўлсанг, ўлим тўшагида ётган кишидан сўра.

Абдулҳодий Юсуф
___
Maslahatim.uz телеграм каналига қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw

17
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️