​Аллоҳдан астойдил сўраса берар экан… (Ибратли хикоя)

Бир ёшлари мандан беш ёш катта биродарим борлар. Ўзлари жуда ҳуш муомила, феъллари яхши, меҳнаткаш одамлар. Институтни бакалавир ва магистратурасини ҳам битирганларига қарамай умуман бошқа соҳада оддий сантехник бўлиб ишлайдилар. Боди буилдинг спорти бўйича яхши тренер. Бирга спорт машқларига бориб юрган вақтларимизда, уйланганларига 3-4 йил бўлган, лекин ҳали фарзандлари йўқ эди.

Ўзлари Самарқандлик бўлганлари учун Тошкентда ижарага туришар эди. Камбағаллик қурсин бир куни манга этган гаплари ҳич эсимдан чиқмиди «Укам кеча уйда фақат бир тарелка қотган нон қолибди кенайин билан чойга ботириб ебмиз, иймон лаззатини шунда ҳис қилар экан-а одам» деган эдилар.

Орадан анча вақтлар ўтди аёллари бир неча бора жарроҳлик столига ётишига тўғри келди. Кўзига фақат пул кўринадиган, инсофсиз, тажрибасиз жарроҳлар керак эмас амалиётларни қилиб анча зарар ҳам етказишди. Орада ман уйланиб болалик ҳам бўлдим. Бир куни ўзим яхши, мутаҳассис деб билган докторга уларни олиб бордим. Ман умуман кутмаган гапларни гапирибди яъни ҳолатга реал қараш керак, жарроҳлар сени умуман туғмайдиган қилиб қўйишибди, бўлмайди дебди. Ман ўзи ҳамма докторлар шу гапни айтаверганидан тушунадиган, ҳафа қилмайдиганига олиб бориб уялиб қолгандим. 6 йил фарзандсизлик… ичимда яна уйлансалар бўлар эди шундо одам фарзандсиз ўтадими деб ўйлайверар эдим. Лекин ўзлари таъкидлаб айтардилар Аллоҳга осон албатта, банда сўраганини беради деб.

Биродар сантехника соҳасини яхши ўзлаштирганлари, ишлари сифатли бўлгани учун Аллоҳ ризқларини кенг қилиб қўйди. 4-5 ой олдин яп-янги машина сотиб олдилар, ҳали ҳам ижарада турадилар лекин, яхши жойга кўчиб ўтдилар. Икки ҳафта олдин Аллоҳ қиз фарзанд билан мукофотлади. Аллоҳга осон экан, ўзим шу одамни дарди билан яшаб кўрдим, қийинчиликларида бирга бўлдим ва жудаям эътиқодим, иймоним, ишончим сустлигини топдим.

© Абдулазиз Азизов
→Maslahatim.uz

56
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

​Аллоҳдан астойдил сўраса берар экан… (Ибратли хикоя): 24 комментария

  • Мали Мали
    02/01/2017 в 3:36 пп
    Permalink

    Аллох , хар бир бандасини, уз риски насибаси билан яратади .
    Иншооло, берган риск насибаларига беадад шукр.

    Ответ
  • Dono SHavkatovna
    02/01/2017 в 3:56 пп
    Permalink

    Mana biz ham 6yilki hali farzandli bulmadik lekin bundan tushkunlikka tushmiman bilaman va ishonaman ollohim albatda bu nematidan benasib qilmedi va boshqalarni ham benasib qilmasin kupka bersin kupni qotorida bizlarga ham bersin

    Ответ
    • Maslahatim.uz
      02/01/2017 в 8:31 пп
      Permalink

      Ассалому алайкум.

      Сизга ва сизга ўхшаган оилаларга Аллоҳ солиҳ солиҳа фарзандлар берсин. Амийн.

      Сизга қуйидагини тавсия қиламиз:

      Фарзанд кўриши кечикаётган биродарларга шайх Солиҳ ал Мағомисийнинг маслаҳатлари.

      «БОЙЛИК БИЛАН ФАРЗАНДНИНГ ЭРТА–КЕЧИ ЙЎҚ» дейди доно халқимиз

      Мадинаи мунавварадаги Қубо масжидининг ҳозирги имоми шайх Солиҳ ал-Мағомисийнинг фарзанд кўриши кечикаётган, Аллоҳдан фарзанд кутиб умид ила дуо-ҳаракатда бўлётган биродарларга тавсияси:

      Қуйидаги дуони ихтиёрий намозларнинг саждасида 40 марта ўқилади. Агар таҳажжуд намозида бўлса, яна яхши:

      ((رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ))

      «Робби лаа тазарний фардав-ва-анта хойрул ваарисийн».

      «Эй Роббим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни, менга Ўз даргоҳингдин бир меросхўр фарзанд ато эт), Ўзинг энг яхши Ворисдирсан (яъни, барча махлуқотлар ўлиб кетганидан кейин ҳам боқий қолувчи Зот)». («Анбиё» сураси, 89- оят)

      Бу дуо Қуръонда келган, Закариё алайҳиссаломнинг Аллоҳдан фарзанд сўраб ўқиган дуоларидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломга ворис қилиб Яҳё алайҳиссаломни берган эди.

      Шайх Мағомисийнинг айтишларича, ўзлари ҳам тўрт йил фарзанд кўрмаганлар ва юқоридаги услубни қўллаганларидан сўнг Аллоҳ изни ила фарзандли бўлган эканлар. Шайхнинг ўзларига етиб келган хабарларга кўра, 19 га яқин оила Шайхнинг тавсиялари билан шу услубни қўллаганларидан сўнг фарзандли бўлишган.

      Яхшиликларга сабабчи бўлайлик. Фарзанд кўриши кечикаётган биродарларга ушбу маълумотни етказайлик.

      Араб тилидан таржимани Мадина Садоси қилган.

      Ответ
    • Dilorom Yakubova
      02/01/2017 в 11:57 пп
      Permalink

      Худо хохласа хаммага беради манга битта врач тугмайдиган аелни узи йук деганди сабр килиб мана 7 йилда эгизак фарзандли булдик сизларга хам насб килсин

      Ответ
    • Dono SHavkatovna
      03/01/2017 в 9:25 дп
      Permalink

      Ilohim aytganiz kelsin siz ham farzandlariz bahtiga sog bulin farzandlariz kamoli rohatini kurin

      Ответ
  • Мукадас Азизова
    02/01/2017 в 6:16 пп
    Permalink

    Онам рахматли айтар эдилар ! (Оллохим айтади «бандам сураган нарсангни бераман, Лекин качон ва кандай сурашни билгин»). Оллохим бергувчидир!

    Ответ
  • Abror Mamurov
    02/01/2017 в 7:03 пп
    Permalink

    Allox mehribon va buyuk zotdir Alloxning uyi insonni qalbi ekan demak u doim biz bilan

    Ответ
  • Инобат Ахмедова
    02/01/2017 в 8:55 пп
    Permalink

    Оллохим берардан хеч бир бандасини сикмасин. Илохим.

    Ответ
  • Baxtiyorbek Xudoberdizoda
    02/01/2017 в 9:21 пп
    Permalink

    Бир куни мен бир улуғ олимга мен шу 5 йилдан бери ижарада тураман, мусофирман ХУДО бизгаям уй бериб қолар, деб хасрат қилдим… Шунда У киши мен мусофирчиликда қийналиб Бухорода 18 йил ижарада яшадим, ХУДОга осон дедилар. Яна шу Зот мени илтимосим билан бир танишимга катта миқторда қарз берганди. Қарздор 3 йилдаям қарзини бермади… Шунда мен унга ҳақингизни ундан қистайлик дедим. У зот эса қарз бериш савоб, сўрасам унда бўлмаса, уни музтар қилиб уялтириб қўяман, мен ҳам қарз олганимда, пулим йўқлигида ҳақдорлар сўраб қолишмасайди деб хижолат бўлардим, келинг шу пулни деб уни хижолат қилмайлик, дегандилар.
    Мен бундан улкан ибрат олганман!

    Ответ
  • Shoxrux Sheyx
    02/01/2017 в 9:29 пп
    Permalink

    Alloh sabrli insonlardi suyadi va ularga ulkan nemat ato etadi ilohim shu nematlardan barchamiz baxramand bölaylik……..

    Ответ
  • Sayfiddinova Mutalibovna
    02/01/2017 в 10:11 пп
    Permalink

    Olloh buyuk. U sabrlilarni sevadi. Bizdan olloh rozi bulsin. Suraganimizni goyibdan uzi yetkazsin, omin.

    Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    02/01/2017 в 11:35 пп
    Permalink

    Dunyodagi eng baxtli ayol, farzandini bag’riga bosgan ayol. Ilohim har bir inson farzandlik bo’lish baxtiga erishsin!

    Ответ
  • Khafiza Djumabaeva
    03/01/2017 в 12:54 дп
    Permalink

    Аллох суйган бандасини хар хил синовлар бериб синайди Аллохга беадад шукур

    Ответ
  • Jamshid Sulaymonov
    03/01/2017 в 7:00 дп
    Permalink

    Qulimiz mehnatda, qalbimiz allohda bulsin aziz insonlar. Allohim mehribon, qalbi toza va doimo yaxshilik ulashuvchi hamda og’ir va mashaqqatli kunlarni uziga bir sinov deb bilib, bu sinovni sabr toqat ela yenganlarni, shu bilan birgalikda shukur qilishni bilgan insonlarni suyadilar. Azizlar biz insonligimizni va insoniylik burchimizni unitib quymaylik. Allohdan astoydil nimanidir surasak albatta beradilar. Kimgadir kech va kimgadir erta..!

    Ответ
  • Замира Каюмова
    03/01/2017 в 4:24 пп
    Permalink

    Оллохим бераман деса хеч гапамас.манам булди 3кизимизни вояга еткизиб яхши укишлада укитиб узатиб уйли жойли килсак деб уйлаганиди.астойдил сураганаканман оллохим биза кутмаган холда полвон углимни ато этди.4ёшда хозир.

    Ответ
  • Ali Otaboyev
    05/01/2017 в 8:51 пп
    Permalink

    Juda yaxshi hikoya yozibsiz…buni ko’pchilik o’qisa yaxshi bo’laridi…

    Ответ
  • 19/12/2017 в 9:01 пп
    Permalink

    Alloh mehribon befarzandmiz 7 yil böldi hech kimni tirnoqga zor qilmasin.

    Ответ
  • 19/12/2017 в 9:05 пп
    Permalink

    Sinovni suygan bandasiga beradi deyishadi. Turmush örtog’ing seni qöllab tursa. Qaynonang ochiq köngilda bölsa. Öz qizidek körsa böldi.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️