​Еттинчи айфон ва бошқа арзимас нарсалар ҳақида (албатта ўқинг)

— Лена опа, илтимос, мен ўлиб қолмай? — кроватда ётган боланинг сочи бутунлай тўкилиб тушган. Ранги эса яшилсимон бўлиб кетган. Бу бола французларнинг машхур кино комедиясидаги Фантомасга ўхшайди. Бироқ, ҳеч ҳам кулгули эмас.

Чамаси олтмиш ёшлар атрофидаги ҳамшира бутун танаси билан сесканиб кетди. Бундай нарсаларга ўрганиб кетиш мумкин эмас. Инсон бундай нарсаларга ўргана олмайди, шунинг учун ҳам у одамда, бунга одамийлиги йўл қўймайди.

— Нималар деяпсан, азизим! Албатта ўлмайсан… — кўзда эса тўла ёш…

— Лена опа, биласизми, шанба куни онажонимнинг туғилган куни. Мен унга совға тайёрлаб қўйдим… ўзим ясадим… агар ўлиб қолсам совғамни қандай қилиб унга бера оламан? Илтимос, шанба кунигача ўлиб қолмай? Мумкинми?
Онкология. Ҳаёт ва мамот чегараси йўқолган палата. Бу болалар тирикка ўхшаб кўринсада ҳамда гапирсалар ҳам ўлиб бўлган… Ҳар қайсининг куни саналган. Балки бир икки хафта ёки бир неча ойлари қолгандир. Маҳкум бўлган болалар… бундан ҳам оғир нарсалар йўқ бўлса керак…
Унга ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Уни ҳеч нарса қутқара олмайди, у фақат онажонисининг туғилган кунигача яшашини, арзон картон ва рангили қоғоздан ўзи ясаган беўхшов совғасини ҳадя қилиш илинжида. Бу ўзнинг ва онасининг умридаги энг қимматбаҳо совға… 

Ё Аллоҳ, онасига сабр бер, мусибат туфайли ақлидан озиб, жинни бўлиб қолмасин…
Бизчи, дардларимиз нима ўзи? Навбатдаги янги чиққан айфонга эгалик қилишми? Ёки музлатгичимиздаги МР3 плеерми? Космосга ҳам олимлар эмас саёҳатчилар катта пуллари эвазига парвоз қилишни бошлади. Илм-фан бутунлайча икки оёғи бор ошқозон ва тубсиз шаҳват аъзосининг эҳтиёжини қондиришга бел боғлаб турибди. Гўзаллик институти. Тампон ва прокладкаларни ўрганадиган тадқиқот институтлари. Ажинлар учун кремлар лабораторияси. XXI аср илм-фан, технологиялар  асри деб мақтанишни биласизлару саратон, ОИТС ва бошқа юзлаб касалларга мағлубсизлар. Аслида, ғолиб бўлишни истамайсизлар ҳам.

Сенга айфон лозим. Ҳамда катта тоғорадек бўлиб кетган орқани масссаж қиладиган ускуна керак. Ва бўкиб еса ҳам семирмайдиган таблеткалар керак. Ош бўлсин, бўкавер. Прокладкаларни ҳам истаган жойингга қўйавер. Башарангга эса турли туман ёғ упаларни ҳам чаплайвер…
Ҳар қайсимизнинг ўзимизга яраша минг хил орзу истакларимиз бор. Озиш. Кўп пулга эга бўлиш. Янги телефон. Иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин… Саратон касалигига чалинган одамнинг битта орзуси бўлади — шифо топиш. Уларга моддий ёрдам беришга бахиллик қилаётган бўлсангиз ҳеч бўлмаса ҳақларига дуо қилиб туринг… (етказмоқчи бўлганим шу… ортиқча хашаматга интилавермай атрофингизда дардга чалинганларнинг ҳол-аҳволидан ҳам хабар олиб туринг…)

© Абу Муслим таржимаси (интернетдан)

Саратон касаллиги билан курашаётган ёки бу кураш йўлида ўлганлар ҳаққи-хурмати учун репост қилган дўстларимдан Аллоҳ таоло рози бўлсин…
Яқинларини мазкур оғир дард, бало-офатлар четлаб ўтсин…

→Maslahatim.uz

86
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

​Еттинчи айфон ва бошқа арзимас нарсалар ҳақида (албатта ўқинг): 29 комментариев

  • Saodatxonim Botirova
    21/09/2016 в 3:46 пп
    Permalink

    xakikatda»soglik tuman boyliik «deb bekorga aytmagan umid va sonuuk kozlar bilan bokib turgan bu godaklarga va barcha bemorlarga Alloh ozi shifo bersin amin

    Ответ
  • Bek Bek
    21/09/2016 в 4:07 пп
    Permalink

    Аллохим узинг шифо бер!!!Омин Омин Омин!!!!

    Ответ
  • Samiya Sadikova
    21/09/2016 в 4:16 пп
    Permalink

    Dard berguvchi ollox. Shifosiniyam berguvchi ollox.. ilyoim barcha bemor insonlaga shifo bersin olloxim.. faqat chin dildan sorasa oloxim allbata shifo beradi amin…..

    Ответ
  • Наргиза Агзамова
    21/09/2016 в 4:27 пп
    Permalink

    шифосини берсин

    Ответ
  • Abu Muhammad Ali
    21/09/2016 в 6:27 пп
    Permalink

    Барчамизга Аллохим инсофу тавфик берсин беморларга шифои комил бергин Аллохим

    Ответ
  • Hanife Ozbek
    21/09/2016 в 6:30 пп
    Permalink

    Эй Роббим барча беморларга комил шифо бер амиин.

    Ответ
  • Алишер Умаров
    21/09/2016 в 7:08 пп
    Permalink

    Оллох шифосини берсин аминь

    Ответ
  • Rustam Ibrokhimov
    21/09/2016 в 8:34 пп
    Permalink

    Ин Ша Аллох Роббил Оламийн барча дардман бандаларига чиройли сабр ва шифою комил берсин , Амииийн !!!

    Ответ
  • Mumtoza Begim
    21/09/2016 в 8:45 пп
    Permalink

    Olloxim uzin dard berib uzin ketidan shifosini ber iloxim omin

    Ответ
  • Зебо Хаджабаева
    21/09/2016 в 9:21 пп
    Permalink

    Оллохим узи мададкор булсин. Хар бир кимсанинн дардига Тангрим шифо берсин. Албатта биз бандалар доимо дуода буламиз. Дуомизни Аллохим кабул айласин.

    Ответ
  • Fer Far
    21/09/2016 в 11:55 пп
    Permalink

    Аллох шифосини берсин,якинларига сабр берсин

    Ответ
  • Мукаддас Сияева
    22/09/2016 в 12:24 дп
    Permalink

    Аллохим! Бемор бўлган болажонларга ўзинг мукаммал шифо бер! Аллохим бизларга инсоф бер Амин Аллоху Акбар

    Ответ
  • Nurmurodov Muhriddin
    22/09/2016 в 12:26 дп
    Permalink

    Olloh uzing dard berguchi va uzing shifo berguchi zotsan senga biz tobemiz

    Ответ
  • Bosit Gafurjanov
    22/09/2016 в 3:16 дп
    Permalink

    alloh barcha bemorlaga shifo bersin.

    Ответ
  • Zafarshax Turakhulov
    22/09/2016 в 6:31 дп
    Permalink

    айфон омелар куп жойга зарар

    Ответ
  • Дилбар Баходировна
    22/09/2016 в 9:57 дп
    Permalink

    Шифо берсин Оллох болажонларга!Хаммамзга иймон инсоф!

    Ответ
  • Nazokat Rashidova
    22/09/2016 в 10:58 дп
    Permalink

    Аллохим, хамма дарди бор беморларга шифо бер.

    Ответ
  • Gulbahor Umarova
    22/09/2016 в 11:47 дп
    Permalink

    Оллох шифосини берсин…
    Омин…

    Ответ
  • Sardor Axunbabaev
    22/09/2016 в 12:08 пп
    Permalink

    Сог болсин Хамма инсонлар

    Ответ
  • Muhammad Yusuf Tursunov
    22/09/2016 в 6:20 пп
    Permalink

    Dardni bergan Olloh shifosiniham komil qilib bersin

    Ответ
  • Jamshid Bekov
    22/09/2016 в 10:41 пп
    Permalink

    Shu duo qilayotkanlar duoni faqat telefon klavishlarida emas bir lahza uni qoyib kaftingizni ochib qoying

    Ответ
  • Vasila Aliyeva
    24/09/2016 в 6:51 пп
    Permalink

    Оллох шифо берсин жамики беморлага.якинларига сабр берсин.бедаво дарддан узи асрасин

    Ответ
  • Shavkat Gapirov
    28/09/2016 в 5:03 пп
    Permalink

    Аллохим барча мусулмон касалларга узи комил шифо берсин .амиийн.

    Ответ
  • Элбек Отабеков
    28/09/2016 в 8:34 пп
    Permalink

    Ё Оллохим барча беморларга узинг шифо бергин Омин.

    Ответ
  • Saida Turkmanova
    11/10/2016 в 3:12 пп
    Permalink

    Яратган Эгам бутун хасталаримизга шифо берсин амин амин

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️