​КАПТИВАМГА СОВЧИ КЕЛДИ (бўлган воқеа)

Бир қадрдон танишимни учратиб қолдим. Икки йилчадан бери кўришмагандик. Ҳурсанд бўлиб кетдим. У киши турган жойидан қўзғалгунча мен етиб бордим. Икки қўлимни узатиб сўрашиб, қуюқ ҳол-аҳвол сўрадим. Эътибор берсам бир қўлининг учини бериб турибди, гапиргиси ҳам келмасдан лабинининг бир чети қимирлаяпти. Ичимдан шу ҳаёл ўтди: «Ҳа, демак ўтган йили савдода катта зарар кўрганимни орқаваротдан бу киши ҳам эшитибди». Ёнидаги шеригининг муомаласи ўзгармаган. Улар билан ҳайрлашдим-да, икки қадам наридаги машинамнинг эшигини очдим. Машинани юргизаётиб у-ёқ, бу-ёққа қараганимда «қадрдоним»нинг ҳолати ўзгарганини сездим…

Орадан бир ҳафтача ўтди. Уйимизга меҳмон келармиш деган дарак эшитдим. Совчилар келишидан олдин огоҳлантириш учун элчи жўнатибди. Ўша «қадрдоним»дан экан. «Тўй қилишга шароитимиз йўқроқ» деб баҳона қилиб келишларига руҳсат бермадим. Элчи яна келди. Бу сафар қуюқ салом йўллабди. Яна айтибдики, «ўзлари каптива миниб олибдилар, эшитишимизга қараганда ишлари изига тушиб кетибди, бошқа мошиналари ҳам бор экан, ўшалардан бирортасини сотсалару, қизларини бизга берсалар».

Бу ҳолатга мен уялиб кетдим. Ҳудди юзсизликни мен қилгандай…

© Salim AYYUBIY
→ Maslahatim.uz

8
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️