Автобус тўла савоб

Ўрта ёшлардаги бир йигит ҳикоя қилади:

Шаҳар марказига зарур юмуш билан бориб, қайтишда манзилимга етиб олиш учун автобусга чиқдим ва орқароқдаги ўриндиқлардан бирига жойлашдим. Бекатлардан бирига келиб тўхтаган автобусга тахминан ўрта ёшли яна бир эркак киши чиқди. У автобусдаги ўриндиқларнинг ҳаммаси банд бўлганлиги сабаб тик туриб кета бошлади. Ўша ҳамсафарим мендан нари борса уч ёки тўрт ёш катта бўлса керак. Ўтирмаса чарчаб қоладиган ёшда эмасди ҳарқалай. Ўриндиқда ўтириб кетар эканман, кўнглимда унга жой берайми, бермайми, деган ғалаён бошланди. Шайтон ва нафс: “Ўтиравер! У киши жуда қари эмас экан, тик туриб кетса бўлаверади!” – деб васваса қиларди. Лекин қалбимга ташланган Аллоҳнинг тавфиқи, ҳидояти ва илҳоми устун келди: “Нима бўлибди жуда қари бўлмаса, ахир бу киши сендан бир неча ёш бўлса ҳам каттаку!”

Ўрнимдан турдимда ҳалиги ҳамсафаримга:
— Ака! Келинг ўтириб олинг, — деб ўтиришга таклиф қилдим.
— Йўқ, ўтираверинг. Сал нарироқда тушиб қоламан, — деди ҳалиги ҳамсафарим.
— Майли ака ўтираверинг бемалол, сиз мендан каттасиз, — дедим.

Ҳалиги ҳамсафарим миннатдорчилик билдириб, мен бўшатиб берган ўриндиққа ўтирди. Автобусда тик туриб кетар эканман, қалбимда ажиб бир туйғулар қўзғалгандай туюларди. Аллоҳ насиб қилган яхшиликни қилганим учун гоҳ шодланар, гоҳ таъсирланиб йиғлагим келарди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларига амал қилганим учун шукроналар айтардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кичикларимизга шафқат қилмаган ва катталаримизнинг шараф ва ҳақларини билмаган киши биздан эмасдир”, деганлар. Яна: “Ҳеч бир яхшиликни паст санама. Челагингдаги сувни сув сўровчининг идишига қуйиб бериш бўлса ҳам, биродарингга очиқ юз билан гапириш бўлса ҳам”, – деб марҳамат қилганлар.

Шу хаёллар билан кетар эканман, автобус кейинги бекатда тўхтади. Автобусга яна бир нечта одамлар чиқишди. Автобусга яна худди аввалгиси каби ўрта ёшли яна бир киши чиқди. Шунда бир йигит дарров ўрнидан туриб ҳалиги кишига жой берди. Қалбим янада ёришгандай бўлди. “Яхшиликка далолат қиладиган худди уни қилган киши кабидир” мазмунидаги ҳадис ёдимга келиб икки карра савоб олганимга Аллоҳга ҳамдлар айтдим.

Автобус яна кейинги бекатга келиб тўхтади. Ҳалиги мен жой берган ҳамсафарим ташаккур айтиб: “Ўрнингизга ўтириб олаверинг”, деб, автобусдан тушиб қолди. Бўшаган ўринга бир бошланғич синфда ўқийдиган болакай югуриб келдида, ўтириб олди. Ана энди ҳадисга тўлиқ амал қиладиган бўлдим. Савобим тўлиқ бўлди иншааллоҳ, дея суюндим. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кичикларимизга шафқат қилмаган ва катталаримизнинг шараф ва ҳақларини билмаган киши биздан эмасдир”, деганлар.

Шундай қилиб, автобусда манзилимга етиб оларканман, автобус тўла савобларга ноил бўлганимдан қалбим қувонч ва ҳаёжонга тўлиб, бекатда тушиб қолдим.

Ҳа азизлар! Энг кучли даъват – мўминнинг муносиб ва гўзал хулқидир!

© Умиджон Турсинов
→ Maslahatim.uz

25
3
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Автобус тўла савоб: 7 комментариев

  • Shoxrux Ochilov
    21/10/2016 в 8:36 пп
    Permalink

    Rus millatiga mansub yoshlarga buni tarjima qilib uqitib yodlatish kere. Huddi bezdey utiruradi. Onasi tengi ayol tursa ham oldiga.

    Ответ
    • Dilafruz Zoirova
      21/10/2016 в 9:56 пп
      Permalink

      Хамасияммас. Баъзи бир озбекларам шунака килишади. Гап миллатда эмас тарбияда.

      Ответ
    • Shoxrux Ochilov
      21/10/2016 в 11:32 пп
      Permalink

      Kechirasizku siz manimcha avtobusda SSSR payti chiqqansiz.

      Ответ
    • Ozoda Usmonova
      22/10/2016 в 9:07 дп
      Permalink

      A tak hozir yoshla qulog’iga naushnik taqib o’zini jinnilikka solib o’tiradi.

      Ответ
  • Mohira Umarxodjaeva
    23/10/2016 в 9:11 дп
    Permalink

    Topa togri naywniki qulogiga tiqib otiradi yowla umuman joy beriwmidi

    Ответ
  • 23/10/2016 в 11:26 пп
    Permalink

    bu xam yetmaganday o’zligini uxlaganlikka solib o’tirishadi achinarli xolat afsusss((((

    Ответ
  • 30/04/2017 в 9:19 пп
    Permalink

    Avvalo inson kattalardan ornak oladi,ba’zan yoshlarni gapiramizu ln orta yoshli ayol erkaklar ozlaridan katta yoshli bobolarimiz momolarimizga joy bermaganliklarini ham guvohi bolamiz bundan togri hulosa chiwarib odobni odobsizdan organ deganlaridek har qanday holatta ham hulosa chiqarsak ayni muddao

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️