Бахмалнинг беш юлдуз олмаси… (ибрат олинг)

​Яқинда онамни зиёрат қилиш учун она шаҳрим Жиззахга бордим. Бир неча кун тургач, нарсаларимизни йиғиб қайтишга тараддудлик кўрдик ва йўл- йўлакай Бахмалнинг беш юлдуз олмасидан олиб кетишни ният қилиб кўйдим. Негадур шу сафар шу олмага бирам кўнглим кетди, кўчага чиққач катта йўл бўйидаги бозорчамиздан анчагина сотиб олишни режалаштира бошладим. Лекин бандасининг айтгани эмас, Аллоҳнинг буюргани бўларкан. Шундай кўчага чиқишимиз билан бир онахоннинг оғир юк билан катта кўчага кетаётганини кўриб қолдим. Инсонгарчилик юзасидан қўлларидан юкини олиб онахонга кўмаклашдим. Йўлга яқинлашавергач, маълум бўлдики, у киши олма сотиладиган жойдан қарши йўналишга қараб кетишлари керак экан. Ноилож қолдим. ,,Нима қилсам экан мен у тарафга қараб кетаман деб узр сўраб юкларни шу ерда қолдирсамми ёки онахонниям етаклаб қарши йўналишга қараб юрсамми, лекин йўл анча олис, қийналамиз, ўзим бориб келай десам вақтимиз тиғиз,, деб ўйлай бошладим, охири нима бўлсаям шу аёлнинг ҳожатини чиқарай деб олма олиш фикридан айнидим. Кўнгил эканда йўл бўйи ,,Ҳеч йўқса шу олмадан биттагина ололмадима, энди қачон келаман,, деган интиқликда қайтдим…Уйга келсам, қизларим қўшни қиз билан ўтиришган экан, улар билан салом- алик қилиб бир пиёла чой ичиш учун ошхонага ўтдим. Пиёла олай деб шкафни очсам битта қизил Бахмалнинг беш юлдуз олмаси турибдида!!! Ҳайратимдан фарзандларимнинг опасидан ошхонадан чиқмай, турган жойимда қотиб ,,Дурдона,шкафдаги олма қаердан келди?,, деб сўрадим. У ,, Азиза опа(қўшни қиз) олиб келдилар, Бахмалники экан, биз едик, сизга олиб қўйгандим,, деб жавоб қилди. Олмани қўлимга олиб ,,Аллоҳим, менинг ишқим кетган нарсани мендан олдин уйимга ризқ қилиб юбордингми, бир ожиз бандангнинг кичик эҳтиёжини ҳам билишга қодир бўлган Буюк Зотсан,, дедим…Мақтанди десангизам айтай, неча йилларки нимага эҳтиёжим бўлса, бировга ҳожатманд этмай етказиб қўйган Аллоҳнинг ҳақиқатданам эрка бандасиман…

© Умму Амина
→ Maslahatim.uz

11
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️