Болаларгачи! Ота-онанггачи!

Тушлик вақти. Катта йўл бўйлаб, машинамда кетаётган эдим, бир маҳал димоғимга қовурилган жўжанинг ёқимли хиди урилди. Анчадан буён жўжа гўшти тановвул қилмаганим сабабданми, бир зумда иштаҳа очилди-ю, ёқимли хид таралаётган ошхона яқинига тўхтамоқчи бўлдим-да, машинани четга ола бошладим. Айни шу дамда, қаердандир «Болаларгачи!» деган таниш овоз янгради. У ёқ бу ёққа алангладим. Атрофда ҳеч ким йўқ.
— Ха-я, болаларгачи, бир ўзим тушлик қилиб кетавераманми? — дедимда, дарҳол хамёнимга назар солдим. Унинг ҳам таги кўриниб қолибди. Хамённи тушинса бўлади, айни мактаб бошланиш вақти, тўнғичим, ўртанчам мактабга, кенжатойим эса боғчага боради. Ўқув қуроллари-ю, мактаб формаси учун хамён яримлаб қолган бўлса, шу кунларга атай қилгандек яқин қариндош-у, таниш-билишлар тўй бошлаб юборган, тўйга қуруқ қўл билан бориб бўлмайди-да, шу сабабдан хамённинг қолган ярми ҳам деярли бўшаб қолибди.
— Эҳ, — дедимда, жўжанинг иштаҳани қитиқлайдиган ёқимли хидидан бир-икки чуқур-чуқур хидлаб олиб, йўлда давом этдим.

Манзил томон кетар эканман, бояги овоз ёдимга тушди. Бу овозни яхши танийман, у тез-тез менга ўзини борлигини эслатиб туради.
Бозордан ўзимга кийим харид қилаётганимда, мазали таом тановвул қилаётганимда, соя-салқин, манзарали сиҳатгохларга дам олишга чиққанимда, у тез-тез мени безовта қила бошлайди.

Ўша таниш овоз: «Болаларгачи! Ота-онанггачи!».

Бу овозни яхши эслайман, балоғатга етиб кучга тўлганимда, ўзим ишлаб мустақил пул топа бошлаганимда пайдо бўлганди. Оила қуриб, фарзандларим бирин-кетин туғила бошлаганда янада кўпроқ, янада кучлироқ жаранглай бошлаган.
Бу овозни менга Оллох хадя қилган. Инсониятни яратганда Оллох унга жуда кўп фазилатлар инъом этган, улардан бири меҳр. Ота-онага меҳр, аҳли аёлига бўлган меҳр, фарзандларига, қариндош-уруғларига, ёр биродарлари ва ватанига бўлган меҳр.
Бу овоз айнан ўша меҳрнинг овози эди.
Бу овоз эслатиб, огохлантириб, хушёр торттириб турувчи вазифани ўтайди.
Бу овоз ҳамма инсонларга ҳам насиб қилавермайди.
Акс холда, болалар уйи болаларга, қариялар уйи қарияларга тўлиб тошмаган бўлар эди.
Шундай овоз билан сийлаган Оллохимга шукроналар айтаман!

Иқбол Юсуф
MASLAHATIM.UZ

8
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Болаларгачи! Ота-онанггачи!: 4 комментария

  • 18/01/2018 в 1:37 пп
    Permalink

    Juda ajoyib o’qib ichimdan ajib his o’tdi ko’zimdagi yoshni zo’rg’a tegdim

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️