— Бугунми, хўш нима десам экан, бугун кун бўйи интернетда бўлдим… (ажойиб ҳикоя албатта ўқинг)

— Ассалому алайкум! Яхши ишлаб қайтдингизми дадаси?
— Ҳа рахмат!
— Бугун нима ишлар қилдингиз?
— Бугунми, хўш нима десам экан, бугун кун бўйи интернетда бўлдим, Твиттерда тўрттача твит ёздим, беш олти киши РТ қилди, Фейсбукка долзарб мавзу жойладим, ўнтадан ошиб кетди лайклар сони, одно.гаям яхши бир мавзу жойлагандим, у ердагилар ҳам юзтадан ошириб юборди класслар сонини, кейин орада бўш ҳам ўтирмадим, тез-тез телеграмм ва ватсапдан келган хатларга жавоб ёзиб турдим, бир қатор гурухларда фаол бўлдим. Фақат бугун инстаграммга расм жойлай олмадим.
— Ие нимага?
— Эрталаб соқолимни олиб чиқмабман, расмим хунук чиқиб қолиши мумкинда!
— Ҳа шунақами?
— Ҳа.
— Бу айтганларингиз ишми дадаси?
— Э бу нима деганинг, сенга айтганларим иш эмасми, интернетдагилар билан тортишиб хазилакам бош оғритаманми, осон тутасана хотин. Бу ҳам катта бир меҳнат агар билсанг!
— Узр дадаси. Ўзингизни эхтиёт қилинг! Ҳа айтганча, бугун газдан келганди, қарзимиз уч юз мингдан ўтиб кетибди.
— Уларга нима дединг?
— Нима дердим? Хўжайним, оилам, болам чақам деб бир эмас уч тўртта жойда бараварига ишлаяпти, масалан Твиттерда, Фейсбукда, Одноклассникида, Телеграм ҳамда Ватсапда, ора-сирада Инстаграмгаям ишга бориб турадилар, худо хохласа ойнинг охирида хаммаси бир бўлиб маош беришса, ошиғи билан тўлайман дедим.
— Улар нима дейишди.
— Улар судга чақирув қоғозини қўлимга тутқазиб, мобода эрингизни эътирозлари бўлса, анави сиз айтган Фейсбукдаги ишхонасида Потребители.уз деган бўлим бор, шикоят ва аризаларни қабул қиладиган, ўша ерга мурожаат қилсин деб чиқиб кетишди.

© Иқбол Юсуф.
→Maslahatim.uz

10
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️