Дуо — мусибатларни даф этар…

Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман.

🌺 Йўлингда келин куёвларнинг машинаси ўтиб кетаётган бўлса «Аллоҳим, уларга марҳаматингдан ёғдиргин. Ҳаётлари ҳамиша тинчлик ва фаровонликда ўтсин», деб ғойибона дуо қилгин.

🌹Йўлингда хомиладор аёл учраб қолса, табассум билан «Аллоҳим, уларга солиҳ ва солиҳа зурриётлар ато этгин», деб ғойибона дуо қилгин.

🌼 Муҳим бир ишингни ҳал қилаётганингда ўзингдан кейинги навбатда турувчиларга боқиб «Эй Роббим, мени мушкулимни осон қилганинг каби уларнинг муаммоларини ҳам осон этгин», деб ғойибона дуо қилгин.

🌸 Аҳволинг яхшиланиб, комил шифо топганингдан сўнг Роббингга ғойибона дуо қилиб, барча мўъмин ва мусулмонлар хаққига ҳам комил шифо ато этишини сўраб қол.

🌷Уйингга қайтганингда волиданг ёки аёлинг сенга таом улашиб турганида табассум қилиб «Парвардигор, бизни бир-биримиздан айирмагин. Умримизни барокатли эт ва бизга ҳалол, пок ризқлардан насиб этгин, амийн» деб ғойибона Аллоҳдан сўраб дуо қил.

🍂 Жаноза бўлаётганини кўрдинг ёки биров сенга «фалончи қазо этибди» деб хабар берди.
Сен: «Аллоҳим, уни раҳматингга олиб, гуноҳлардан мағфират эт», деб ғойибона дуо қил.
Чин дилдан қилган дуоларинг сенга қанчалар наф этишини билмайсан.

Эҳтимол бир мусибатинг арир…
Эҳтимол танг аҳволдан чиқишингга сабабчи бўлар…
Эҳтимол дардингга шифо бўлар…
Зеро, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деб айтганлар:
«Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин», дейди (Муслим ривояти).

Шунга амин бўлгингки, бировга яхшилик тиласанг ёки уни улашсанг, албатта ўзингга қайтажак ин шаа Аллоҳ!

✨Ҳикматлар чашмасидан✨
Қанчадан қанча ерда машҳур кимсалар борки, осмонда эса улар номаълум. Қанчадан қанча ерда номаълум зотлар борки, осмонда эса улар машҳурдир. Демак, меъёр ва мезон тақводадир, кучда эмас!
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз — энг тақводорингиздир» (Ҳужурот 13).

© Умму Мустафо
→ https://telegram.me/ummu_mustafo
→ Maslahatim.uz

67
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Дуо — мусибатларни даф этар…: 5 комментариев

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️