Ҳақнинг ҳаққи қиёматга қолсаям, ҳалқники қўйиб қўймас экан… 

Икки кун олдинги тунни зарурият туфайли …вилоятидаги меҳмонхонада ўтказдим. Уч кишилик хонага жойлаштиришди. Бир ёши каттароқ хола бор эканлар, кечга яқин яна бир опа кириб келдилар. Овқат устида у- бу сўзлар айтилмаган бўлса, деярли гаплашмадик ҳам. Мен ҳуфтонни бошлагандим, ҳалиги опаям адо этдилар. Кейин иккаламиз ҳам тинчгина зикрга берилдик. Ёши катта ҳоламиз эса бизни кузатиб ётдилару:

— Мен намоз ўқий десам, умуман калламга кирмайди, китобни олсам, уйқум келади,- дедилар. Катта аёлга бирор нарса деб бўлмаса, унинг  устига кўринишлари туфайлиям (ўрисларнинг кампирига ўхшаркинлар, сўкибам гапириб қўяверарканлар) суҳбатлашишга орзуманд бўлаётганим йўқ эди. У киши эса мени тинмай гапга тутар, сумкаларидан ул- бул чиқариб, овқатланганлигимни айтсамда, ейишимни истардилар. Саволларига нариги шеригимиз мендан каттароқ жавоб берадилар деб индамагандим, айнан менинг юзимга қараб:

— Жавоб берчи, нега номоз менинг калламга кирмайди деб ўйлайсан?- деб сўрадилар. Кўнглига тегиб қолмай деб:

— Ёшингиз катта шу сабабли ёдлашга қийналсангиз керак,- дедим. Хола қараб турдилару:

— Йўқ, балам(айнан балам деб гапирарканлар) сабаби бу эмас. Мен бир пайтлар анча йил ….олтин заводининг ошхонасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Росса ўғирлик қилганман, гўшт дейсанми, мой дейсанми, гуруч, шакар, ун ээээ қўйчи нима бўлса обориб сотганман. Менинг ўғирлигим денгиздан бир томчи, у ерда ҳамма ўғирлик қиларди, тонна- тонналаб ўғирликлар бўларди.Ўша нарсалар билан болларимни боққанман. Менинг фарзандларим ҳаром еб катта бўлишган. Ҳақнинг ҳаққи қиёматга қолсаям, ҳалқники қўйиб қўймас экан. Мен бу нарсани энди тушиндим. Биласанми, балам, ўша вақтда мен билан ким ишлаган бўлса, ҳаммаси жазосини тортди. Бировнинг боласи наркаман, бировники эрсиз туққан, қайси безори, қайси фоҳиша, қайси картёжник…бир эмас, бир нечтамиз фарзанд доғини кўрдик, бегуноҳ болалар ё мошин уриб кетиб, ё бирор фалокатдан сувга чўкиб ўлиб кетдимией, кутилмаган ишлар бўлди. Менинг катта қизим ажрашган, кичиги ўттиздан ошди турмуш қурмади, хуллас, жазойимизни берди Худо…

Камбағал одам бой бўлиб кетиш ҳақида ёки кўримсиз инсон гўзаллик сирлари тўғрисида сўзласа, тингловчига кутилган даражада етиб бормайди. Менинг қаршимда эса ҳақиқий амалиётчи турарди. Мен ҳалол яшаш хусусида жуда кўпчиликдан насиҳат тинглаганман, аммо холанинг ҳаммасини ошкора айтиб, гуноҳларини бўйнига олиши менга етарлича сабоқ бўлди…

Йўлларда қайтар эканман ,,Ҳақнинг ҳаққи қиёматга қолсаям, ҳалқники қўйиб қўймайди,, деган сўзларни қайта-қайта шууримга сингдириш учун такрорлаб келдим…

© Аминани онаси
→Maslahatim.uz

19
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Ҳақнинг ҳаққи қиёматга қолсаям, ҳалқники қўйиб қўймас экан… : 11 комментариев

  • Рано Саидмурадова
    25/12/2016 в 5:30 пп
    Permalink

    Оллохим халолидан берсин! Харом нарсадан хазар килиб, болаларни хам халол лукма билан катта килишни хосияти катта! Яхши; ибратли кариш хам бир иноят эканда!

    Ответ
  • Salohiddin Narhodjaev
    25/12/2016 в 6:14 пп
    Permalink

    Тогри шайтонни васвасасидан оллохни узи асирасин

    Ответ
  • Манноф Маматов
    25/12/2016 в 7:01 пп
    Permalink

    ХудоимХаромданАсрасин

    Ответ
  • Nodi Gul
    25/12/2016 в 7:54 пп
    Permalink

    Оллох халолдан ризк ато этсин,хар канака халол мехнатдан кочмиман иншоллох.

    Ответ
  • Nilufar Xudoyberdieva
    25/12/2016 в 9:37 пп
    Permalink

    xаммамизга инсоф берсин.

    Ответ
  • Barno Saidahmedova
    26/12/2016 в 9:12 дп
    Permalink

    Оллохим хаммамизга инсоф бэрсин илохим!

    Ответ
  • Jamshid Mukhamedjanov
    26/12/2016 в 11:54 пп
    Permalink

    Харомдан асрасин. Омин

    Ответ
  • Khafiza Djumabaeva
    27/12/2016 в 3:10 пп
    Permalink

    Оллохим ризк берса халолидан беминнатидан берсин Хаммамизга инсоф берсин

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️