Илтимос имло хатосиз ёзинглар!!! (долзарб)

Бир хижолатли воқеа юз берди. Guru.com деб номланган халқаро миқёсда номи чиққан фрилансерлар (уйда ўтириб иш қиладиган таржимонлар, дастурчилар, бизнинг тилимиз билан айтганда «касаначи»лар) портали бор. Бўш вақтларимда ўша ерда таржима, маълумот киритиш, транскрипция каби ишларни қилиб тураман. Ўтган ҳафта KIBO Mobile Technologies компаниясидан бир иш олдим. Улар смартфонлар учун янги клавиатура иловасини яратишган, энди уни оммалаштириш учун барча тилларнинг алифболарини киритишаётган экан. Бу – «ақлли” клавиатура бўлиб, матнни ёзар экансиз давомини ва кейинги сўзларни ўзи топиш, имловий хатоларни тўғрилаш функциясига ҳам эга.
Хуллас, 30 долларга келишиб ишни олдим. Вазифа – янги иловани оммага тақдим этишдан аввал синовдан ўтказиш учун улар қўйган шартлар асосида турли матнларни киритиш керак эди. Ишни бажариб бўлганимдан кейин компания вакили бир неча саволлари борлигини айтди.
“Сизларда ўзи қайси алифбо ишлатилади? Расман лотин алифбоси экан, аммо мутахассисларимизнинг аниқлашича, смартфондан фойдаланувчиларнинг кўпчилик қисми лотин алифбосидан фойдаланса-да, анчагина одам ҳамон кириллицадан фойдаланар экан. Газета-журналлар ҳам кирилл ёзувида экан. Биз биринчи марта бу ҳолга дуч келишимиз. Иловани қайси алифбода ишга туширганимиз маъқул?”. Бу саволга мамлакатимизда лотин алифбосига ўтиш жараёни давом этаётгани учун лотин алифбосида қилаверинглар, имкони бўлса, кирилл алифбосини ҳам қўшинглар, деб жавоб бердим.
Эртасига иш берувчим яна бир савол бердики, мен нима деб жавоб беришни билмай каловланиб қолдим. “Сизларда смартфон фойдаланувчиларининг статистикасини ўрганиб чиққан мутахассисларимизнинг айтишича, w (ш), 4(ч), 6(ў) символларидан ҳам ҳарф сифатида фойдаланилаётган экан, бунақасини биринчи кўришимиз. Алифбога қўшайликми уларни ҳам?” деса бўладими. Йўқ, асло қўша кўрманг, буни аксарият ҳолларда ёшлар, уларнинг ҳам саводсизлари ишлатишади, деб жавоб бердим. У эса, статистикада бунақа ёзадиганлар жуда кўпчиликни ташкил қиляпти-ку, деди. Бир нималар дегандек бўлдим.
Билмадим энди қандай қилиб йўқотса бўларкин буни. Фикримча, она тили фани давлат дастурига алоҳида мавзу сифатида қўшиш керак бу масалани, “Смартфон ва компьютерда матн ёзиш саводхонлиги” деганга ўхшаш. Қолганларнинг ҳам фикрини кутаман.

‎(c) Ботиржон Гафуров 

12
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Илтимос имло хатосиз ёзинглар!!! (долзарб): 1 комментарий

  • 04/08/2016 в 11:07 пп
    Permalink

    Тушиндим.Биласизми хаетда купчилик инсонлар тажанг холда асабий болиб юрадилар.Биз Берган изохлар азгина хакикатга якинрок ва юмор Билан езилади.Шуни учун озимдан мисол.калган постларни жахлим чикиб турган вактда окийман.Ажойиб вокеаларни кориб окиб конглим таскин топади.Смартфон конгил дафтаримга айланиб колган.доим сахифалаб тураман.Агар копол езган изохларим болса узр.Айбга буюрмайсиз.Рахмат аввлдан.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️