Кун латифаси

Она-бола туялар ястаниб ётаркар, бўталоқ онасига дебди:

— Ойижон, ўркачларимиз нимага керак?

— Ўркачларимизда сув тўплаймиз, болам! Шу сув захирамиз билан чўлда узоқ муддат ташналикка бардош берамиз.

— Тушундим. Нега оёқларимиз узун ва тўпиқларимиз думалоқ?

Туяни мехри товланиб жавоб берибди:

— Бу бизга қумда тез ва енгил юришимиз учун кўмак беради.

— Хм… Нима учун киприкларимиз узун-узун?

— Асалим, киприклар кўзимизга қум кириб кетишидан асрайди.

— Хаммасига тушундим. Ўркачларимиз сувни захира қилиш учун, узун оёқларимиз қумда эркин харакат қилиш учун, киприкларимиз қум зарралари кўзимизга кириб кетмаслиги учун керак экан. Мен битта нарсага тушунмаяпман. Унда бу хайвонот богида нима қилиб ўтирибмиз?!

Қиссадан хисса шуки, — Қобилят, истеъдод, малака ва тажрибалар ўз ўрнида наф беради.

СИЗ ХОЗИР ҚАЕРДАСИЗ?…

19
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Кун латифаси: 10 комментариев

  • 01/12/2015 в 11:17 пп
    Permalink

    Assalomu alaykum juda zo’r ibratli latifa ekan.

    Ответ
  • 04/12/2015 в 12:38 дп
    Permalink

    Туялар уз хохиши билан хайвонот богига келмаган. Инсон доим хам уз кобилиятини уз жойида ишлата олмайди.

    Ответ
  • 09/12/2015 в 5:48 пп
    Permalink

    Insonga hamma azosi k.k boladi hardoim agar u ozini hayvonot bogida deb oylamasa

    Ответ
  • 13/12/2015 в 6:38 пп
    Permalink

    Ажойиб ибратли латифа учун рахмат! ☺

    Ответ
  • 11/01/2016 в 9:02 пп
    Permalink

    Жуда хам ажойиб хаетий латифа экан рахмат укиб узимга хулоса чикариб олдим

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️