Мен ношудни кечиринг онааа… 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺

Она ўғлига қўнғироқ қилди.

ЁДГОР
: алоо..

ОНА
: ўғлим қаердасан?
Онасини саволидан Ёдгорни энсаси қотиб, жаҳли чиқди.

ЁДГОР
: ҳа она, бирон нима керакмиди? Мен чиқиб кетаётган эдим.

ОНА
: бозор ўчарим кўпайиб, халталарим оғирлашиб кетганини сезмай қолибман. Келиб менга қарашиб юбор, кейин ишларини секин қилаверасан. Мен келишингни шу ерда қимирламай кутиб тураман.

ЁДГОР
: онааа, мени вақтим йўқ. Муҳим учрашувим бор.

ОНА
: Роббим бошқа сенга ишим тушгудай қилмасин, ўзим бир амаллерман, бўпти хайр.

ЁДГОР
: хайр..

Онаси билан хайрлашиб телефонини ўчирган ҳам эдики, яна телефони жиринглади. Қараса севгилиси экан. Шунақангки ҳурсанд бўлиб кетдикиии… жону дили билан қўнғироққа жавоб берди.

ҚИЗ
: алоо жоним, қўнғироқ қилсам банд экансиз..

ЁДГОР
: асалииим… онам билан суҳбатлашаётган эдим.

ҚИЗ
: у бу нарса бўлдими дейман??
ЁДГОР: а йўқ, бозорда эдилар. Кўп бозор қилиб юбориптилар шекилли. Шунгааа.. чақираётган эканлар.

ҚИЗ
: борасизми?

ЁДГОР
: йўғеее, уни буни қўй, 15 дақиқада ёнингда бўламан.

Кийимларини тез-тез ўзгартириб, шошиб-пишиб севгилисининг олдига югуриб кетди. Йўлда қўл телефони яна жиринглади, қараса яна онаси.

ЁДГОР: уффф, ҳааа онааа.
Бегона овоз жавоб берди.
— Ассалому алайкум, ука шу рақам эгасини танийсизми?
Ёдгор қўрқиб кетганидан баданини қалтироқ босди. Юрак уруши ҳам тезлашиб кетди..

ЁДГОР
қалтироқ овозда: ҳҳҳа, бу онамнинг рақамлари, тинчликми?
— онангиз автоҳалокатга учрадилар. Ҳозир касалхонадалар.. қўл телефонларига қарасак сўнгги бор сиз билан гаплашган эканлар, рақамни «ЎҒЛИМ» деб номлаган эканлар. Шунга сизга қунғироқ қилавердик.

ЁДГОР
: 10 дақиқада бўламан, деб кўз ёшларини артиб телефонни ўчирди. Қани энди шу заҳоти қанотлари бўлсаю, касалхонагача учиб борса…
Касалхонага телбаларча югуриб кириб онасини сўради. Ва ниҳоят онасининг ҳузурига етиб келди. Қараса онаизор тўшакда ойнага термулиб ётган экан. Ҳамма ери қип қизил қонга беланган. Она оёқ товушларини эшитган заҳоти зўрға эшикка қаради. Она сўнгги нафасларини олаётган эди.

ОНА: келдингми болам. Мен уларга «айтманг, болам қўрқиб кетмасин» дегандим. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Мен тузикман.

ЁДГОР
кўз ёшларини яшириб: ҳаа албатта тузиксиз, ҳали бунданам яхши бўлиб чопқиллаб кетасиз.

ОНА
: ярамас, нега мени олиб кетгани келмадинг? Сен севган таомни пиширмоқчи эдим.

ЁДГОР
: бўлди бас, етар. Ҳали ўрниздан туриб, менга ширин-ширин таомлариздан қилиб берасиз.
Онааа, онаааа нега жавоб бермаяпсиз менга, онааа…
Ёдгор оёқларида туролмай, йиқилиб бақирар эди. Атрофидагилар эса Ёдгорга далда беришмоқчи бўлардилар.
— ўғлим, туринг. Онангизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

ЁДГОР
бақириб: «йўқ, ундай деманглар, онам тирик», деб ўрнидан зўрға туриб онасини маҳкам бағрига босди.

ЁДГОР
: онажон туринг, сиз тириксиз, мен билан ҳазиллашаяпсиз тўғрими? Мени қўрқитиш учун атай шундай қилаяпсиз а? Аллоҳга қасам сизни бошқа ҳафа қилмайман, фақат туринг. Туринг, уйимизга кетамиз. Мени яна олдингидек бағрингизга босинг. Турсангизчи, мени бошқа синаманг онажоним. Аллоҳ ҳаққи сизни жудаям яхши кўраман. Туриииинг, турииинг илтимооос туриинг..
Докторлар бор кучлари билан Ёдгорни хонадан олиб чиқиб кетдилар. У бўлса онасининг вафотига ҳеч ҳам ишонгиси келмас эди.
Наҳотки бир соат аввал айнан шу онасини деб асабийлашган бўлса. Қандайдир бир қиз билан учрашаман деб, онасига ёрдам беришни кўп билди. Кошки эди надомат чекишимиздан аввал оналаримизнинг қийматларини билсак.

★Кун ҳикмати★
Ким онасининг оёғи остида ҳизматкордай яшаса, қавмнинг боши устида саййид бўлиб яшайди.
Ҳикмат (ҳикматлар саодатга етаклар) китобидан олинди.

© Умму Мустафо

Манба:
 https://telegram.me/ummu_mustafo

26
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️