Мен розиман, сиз ҳам рози бўлинг!

-Маълум, мен розиман, сиз ҳам рози бўлинг!

-Розиман….

Ҳар куни кеч кирганида, чол-кампир бир-бирларига шундай деб оладилар. Буни кунда эшитадиганлар парво қилмайдилар. Кимдир кулади. Яна кимдир буни умуман тушунмайди.

Аммо қариялар кун қорайиши билан ўлимни эслашади. Ўлимни эслашлари билан, рози-ризолик сўрашга киришадилар. Ким билади, уйқуга кетгандан кейин қайта уйғониладими, йўқми?

Сиз-чи? Атрофингиздагиларнинг ҳаммаси сиздан рози эканлигига аминмисиз?

Бирор банда бошқасига зулм қилган бўлса, мазлум зулм қилганни кечирмагунича Аллоҳ ҳам уни кечирмаслигини биласизми?

Жон ҳалқумга келганда қилинган тавба қабул бўлмас. Рози-ризоликни ҳам ноиложликдан қилинадиган пайтгача олиб борманг. Ким билади, қабул бўладими, йўқми?

Қиёмат кунидаги илк ҳисоб-китоблардан бири, бандалар орасидаги муносабатлардан бўлади.

© Одина Муҳаммад Юсуф

12
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️