Мисрлик қизнинг ҳаётий ҳикояси….

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Мен ёшлигимда ўртача ҳуснли қиз бўлган бўлсам ҳам аммо дин аъмаллари ва ахлоқ борасида жуда ҳам гўзал эдим.
Йиллар бирин кетин ўтар, аммо негадур ҳееч мени сўраб келадиган совчилардан дарак бўлмас эди. Ёшим 34 га етди. Мендан ёш бўлган қизлар алла қачон узатилиб, болалик бўлишга ҳам улгуришган эди. Аммо мен эса…

Кунлардан бир куни мендан бор йўғи икки ёшгагина катта бўлган, бирон бир нуқсони бўлмаган йигитдан совчи келади.
Ўша лаҳзаларда қувончим ичимга сиғмас, гўёки бахт оғушида энг саодатли аёл суратида яшаётгандек эдим. Сўнгра фотиҳа маросимига тайёрлана бошладик. Бир куни у ўзи баъзи никоҳ ҳужжатларини поёнига етказишини айтиб паспортимни сўраб қолди. Мен ҳам бунга монелик кўрсатмай бериб юбордим. Орадан икки кун ўтгач, унинг онаси менга қўнғироқ қилиб, иложи борича у билан тезроқ учрашишимни айтади. Онаси билан кўришдим. Сўнгра у паспортимни ҳамёнидан чиқариб туғилган санамга ишора қилиб ҳақиқий ёки ҳақиқиймаслигини сўрайди. «Ҳа, ҳақиқий» деб айтдим. Шунда у менга:
— Демак, ёшингиз 40 га яқинлашиб қолган эканда?!
Унга мен жавобан:
— Менинг ёшим 34 да, деб айтдим.
У:
— Бунинг фарқи йўқ, 30 дан ошдингизми, демак туғиш фурсатидан ўтдингиз дегани. Мен эса ҳали невара кўришни истайман!
Хуллас йигитнинг онаси фотиҳамизни бекор қилиб, ҳеч қандайин тўй бўлмаслигини дангалига айтди-да, мени сўзларимни эшитмасдан ҳам тезгина жўнаб кетди.

Орадан аламли 6 ой бирин кетин ўта бошлади. Мен эса ҳудди қачонлардир самоларда сузиб юрган ва бирданига ерга қулаб тушган қушчанинг аҳволидек эди холатим.
Кекса отам бу холатимни кўриб, Аллоҳнинг уйида қайғу аламларимни ювиб келишим учун мени умрага жўнатади.
У ерга боргач ҳарамга кириб ўтириб Аллоҳим Ўз ҳузуридан менга раҳмат беришини ва ишимни Ўзи ўнглашини сўраб дуо қилдим.
Намозларимни ўқиб бўланимдан сўнг бир аёлнинг чиройли овозда Қуръон тиловат қилиб ўтирганини кўриб қолдим. Ва у бир ояти каримни қайта қайта ўқий бошлади.
«Ва (шу билан) сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди» (ан-Ниса 113)
Бу оятни эшитган сарим кўзларимдан дув-дув бўлиб ёш ўз-ўзидан қуйилиб келар эди. У аёл ўзининг гўзал овози ила мени ўзига ром этган эди. Унинг олдидан сираям кетгим келмай қолди. Шунда у яна Аллоҳ таолонинг бошқа қовлини қайта такрорлай бошлади.
«Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан» (ад-Дуҳа 5)
Аллоҳ ҳаққи, ҳудди мен бу оятларни умрим давоми бўйлаб биринчи бор тинглаётгандек эдим гўё. Сўнгра ўзимни қўлга олиб, анча тинчлана бошладим.

Умрам ўз поёнига етгач, самалётга миниб юртимга қайтиб келдим. Аэропортда мени дугонам умр йўлдоши билан кутиб олгани чиқишган эди.Уларни аэропортга қадрдон дўсти машинасида олиб келган экан. Дугонам билан ҳали тузукроқ саломлашишга ҳам улгурмаган эдим, умр йўлдоши ва унинг дўсти келиб қолдилар. Уларга салом бергач дугонамдан отамнинг аҳволи ҳақида сўраб, суҳбатимизни давом эттирдим.
Ва ниҳоят уйга етиб келгач, бир қанча вақт дам олиб ётсам, дугонам қўнғироқ қилиб қолди. Айтишича, умр йўлдошининг дўсти мени жуда ҳам ёқтириб қолган ва шу кунларда уйимга совчиларини жўнатмоқчи эканлигини айтган экан. Бундай кутилмаган хабардан юрагим эшитилар даражада гупиллай кетди. 
Орадан кўп ҳам ўтмай йигит совчиларини юбориб, фотиҳамизни ҳам бира тўласи ўтказиб кетишди. Бир ойдан сўнг эса тўйимиз бўлиб ўтди.

Мен жуда ҳам бахтиёр эдим…
Саодатли ва бахтиёр келинларнинг ҳаёти сингари менинг ҳам келинларга хос ўзгача ва янги ҳаётим бошланган эди.
Мен орзу қилган ҳислатлар яъни нафислик, ҳимматлик, мулойимликни умр йўлдошимда кўра бошладим. У оиласига ва менинг аҳлимга нисбатан жуда ҳам меҳрибон эди.

Орадан бир неча ойлар ўтгач мен ҳавотирга туша бошладим. Чунки ёшим 36 га етиб қолган эди ҳамки хомиладан эса ҳали ҳануз дарак йўқ. «Фарзанд кўра олмасакчи» деган ўй ҳаёллар мени сира ҳам тинч қўймас эди.
Ахийри умр йулдошимга қўрқишимни ва тезроқ шифокор кўригидан ўтишим кераклилигини айтдим.
Кейин биргалашиб аёл-қизлар шифокори ҳузурига бордик. У мени бир қанча анализлар топширишим кераклилигини айтди. Биринчи анализимнинг натижаси тайёр бўлгач шифокор аёл:
— Қолган анализ
ларни топширмасангиз ҳам бўлар экан. Муборак бўлсин, сиз хомиладор экансиз!

Хомиладорлик ойларим бирин кетин омонликда ўта бошлади. Фарзандимнинг жинсини билишга эса унча ошиқмадим. Чунки Роббимнинг ато этгани энг афзали ва хайрлисидир дедим. Хомилам борган сари ойига нисбатан катталашиб борар эди. Буларнинг бари ёшимнинг катталиги ва хомиламнинг кечикканлиги туфайли бўлса керак деган ҳаёлга бордим.
Вақт соатим етгач мени шифокорлар амалиёт хонасига олиб, кириб кетишди. Амалиётдан сўнг хушимга келгач аҳлим ва умр йўлдошимнинг аҳли атрофимда ўтириб, менга кулиб боқишар эди.
Мен улардан фарзандим:
— Қизми ўғилми, деб сўрасам улар бир овозда:
— Қиз ва ўғил, деб айтишди.
Ўзимга ўзим пичирлаб «ЭГИЗАКЛАР» деб айтишим билан қувониб кетганимдан кўз ёшларим юзимни ювиб туша бошлади.
Шу он ҳарамдаги аёлни эсладим:
«Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан».
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз қовлида:
«Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан». (ат-Тоор 48)

✨Ҳикматлар чашмасидан✨
Юсуф сураси менга ўргатган нарсалар:
— Бемор одам шифо топиши;
— Узоқ вақт йўқ бўлиб кетган одам қайтиб келиши;
— Маҳзун бўлган одам бир кун шод ҳам бўлиши;
— Аллоҳнинг изни билан ғам-аламнинг кўтарилиши;
— Қийинчилик билан бирга осонлик ҳам бўлиши;

Араб тилидан Умму Мустафо таржимаси

Манба: https://telegram.me/ummu_mustafo
→Maslahatim.uz

56
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Мисрлик қизнинг ҳаётий ҳикояси….: 31 комментарий

  • Ummu Dilsora
    13/01/2017 в 10:35 дп
    Permalink

    judayam croyli hikoya ekan oqip kozimga yow keldi ALLOH bandalariga biz oylagandan ham mehribon SUBHANALLAH

    Ответ
  • Камола Хусановна.
    13/01/2017 в 10:49 дп
    Permalink

    Аллах буюк

    Ответ
  • Акмал Джурабаев
    13/01/2017 в 11:11 дп
    Permalink

    Аллох хаммасига кодир

    Ответ
  • Sayfiddinova Mutalibovna
    13/01/2017 в 11:38 дп
    Permalink

    Hikoya un rahmat. Ollohim sabrlilarni sevar. Olloh rozi bulsin

    Ответ
  • Рано Саидмурадова
    13/01/2017 в 11:55 дп
    Permalink

    Хамма кизларимизни бахтини берсин! Илохим уз жуфтларини топиб, узларидан зурриёд колдиришсин. Оллозим узи кулласин! Омин!

    Ответ
  • Фируза Юлдашова
    13/01/2017 в 12:16 пп
    Permalink

    Оллох буюк у хар нарсани билгувчидир,узидан узгага мухтож килмасин

    Ответ
  • Азизбек Эрматов
    13/01/2017 в 1:07 пп
    Permalink

    СубханоОллох Аллох барча нарсага кодирдир

    Ответ
  • Saida Rahimova
    13/01/2017 в 2:18 пп
    Permalink

    A’lo juda ham tasirli hikoya ekan olloxim hammaga òz juftini topip baxtli oila qurish nasib aylasin.

    Ответ
  • Feruza Maxkamova
    13/01/2017 в 4:41 пп
    Permalink

    Xammasiga sabr va vaqt.qolgani ollox izmida

    Ответ
  • Shohobiddin Tajiboev
    13/01/2017 в 6:25 пп
    Permalink

    ДАВОМИНИ КАНДАЙ КИЛИБ УКИСА БОЛАДИ ИЛТИМОС КОМЕНТГА ТАШАВОРИЛАР

    Ответ
  • Tatahonim Uz
    13/01/2017 в 9:54 пп
    Permalink

    Ollohim mehribon ollohimga behisob wukur

    Ответ
  • Murod Madraimov
    14/01/2017 в 1:17 дп
    Permalink

    Умрага ким билан борибди бу аёл..?? Махрамсиз…

    Ответ
  • Zebiniso Mirzaeva
    14/01/2017 в 1:30 дп
    Permalink

    Kizlarimizga faqat baht soraylik ollohdan

    Ответ
  • Дил Дор
    14/01/2017 в 2:32 дп
    Permalink

    Давомини камметга куйинглар илтимос

    Ответ
  • Гулноза Муминова
    14/01/2017 в 6:53 пп
    Permalink

    Неки булса оллохдан

    Ответ
  • Shaxnoza Axrarova
    14/01/2017 в 7:06 пп
    Permalink

    Хар бир аел бахтли булишга хакли !

    Ответ
  • Анваржон Юсупов
    14/01/2017 в 9:57 пп
    Permalink

    АЛЛОХдан сурасанг беради

    Ответ
  • Ravshan Boymatov
    15/01/2017 в 7:17 дп
    Permalink

    Аввало қизларга сабр берсин, ва албатта Аллоҳдан яхшиликни сўрашни унутишмасин! Яхшилик фақат Аллоҳдандир!

    Ответ
  • Dildora Jurayeva
    15/01/2017 в 4:43 пп
    Permalink

    Sabr…va bir kuni hammasi yaxshi bo’ladi.

    Ответ
  • Mutabar Agzamxujaeva
    16/01/2017 в 9:49 дп
    Permalink

    Хар нарсада бир хикмат бор оллохим мехрибон сабр килганларни албатта мукофотлийди

    Ответ
  • Oydin Yusupova
    17/01/2017 в 10:32 пп
    Permalink

    Жудаям тасирландим Аллох мехрибон астойидил чин дилдан килинган илтижо жовобсиз колмагай иншоллох

    Ответ
  • Nafosatkhon Asqarkhujayeva
    18/01/2017 в 10:15 пп
    Permalink

    Alloh buyuk, qudratli, mehribon, sabr egalarini sevuvchi, xohlaganini juda oz muddatda yaratishga qodir ulug’ Zotdir! Shuncha sabrining mevasini shunaqangi inson bilan mazmunli, quvonchli hayot kechirishida ko’rdi. 1-unashtiruvi bu muslima qiz uchun qanaqadir hayri bo’lmaganini Alloh bilib, undan uzoq qilgan bo’lsa kerak, Vallohu alam. Ilohim oxirigi daqiqagacha umrligini hayrli va barokotli qilsin, turmush qurmaganlarga O’zi sevgan juft -u halollardan nasib qilsin, omin!!!

    Ответ
  • 30/04/2017 в 4:52 пп
    Permalink

    Atrofimizdagi eng ajoyib mojizalardan biri sabr va duo eng gozal ne’mat sabrdek gozal taqvoni kormadim

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️