НОН ВОҚЕАСИ…. (Ўқинг бу жуда қизиқ)

Анчадан бери шу воқеани ёзаман дейману хеч вақтим бўлмасди, лекин бугунги бир ёш йигитни қилиғи ёзишга мажбур қилди. Нон олгани шундоққина йўлимда бўлган бозорчага кирдим. Энди олмоқчи бўлиб тургандим бир ёшгина йигитча келиб нонни титкилай кетди. Сотувчи аёл: “ай ука, нонни титманг унақа олмасангиз бошқалар олади” деганига жавобан у: “шуям нонми” деб таппа ирғитдию нари кетди. Эшитганларим, ўқиганларим нонни хурматлашга, эъзозлашга ўргатганди. Хуллас гап нонни хурматлашимга яна бир воқеа сабаб бўлганди, мана эшитинг.

Эр хотин иккаламиз Дехлида 17 та мамлакат вакиллари иштирокида бўлаётган семинар тренингда иштирок этмоқдамиз. Танаффус пайти бизга энг сархил таомлар тортилганига қарамай аёлим сумкасидан астагина ўзимизни патирдан яримтасини олди. Мехмонхонадан чиқаётганимизда сумкасига солиб олган экан. (маълумот учун: Тошкентдан учишда ўзимиз билан 10 та Қўқон патири ва 10 та Тошкент нонидан олволганмиз). Менга бир бўлак берди. Уни кўрган қирғиз қиз “Ўзбек ноними, менгаям озгина бер” деди. Озгина унга бердик. Кейин Удмуртиялик қиз сўради, кейин Афғон йигит, Конголик, Венесуелалик қизлар ….. Патир тугаб қолди. Конголик қиз: “бу нима?” – деб сўради. Мен инглиз тилида яхши тушунтира олмаслигимни билиб қирғиз қиз ўзи тушунтириб қўя қолди. “Нахотки шундай овқатни ўзбеклар хар куни еса” – хайрати ошди Конголик қизни. Кейин ёнидагиларга ўзиникидан озгина бериб бир нималар деб чуғурлади. Қирғиз қиз эса “бу овқатмас, оддийгина нон. Ўзбеклар буни хар куни ейдику” – деб нонни таърифини олиб кетди. 

Кечгача Дехлини роса айландик. Хар нарсадан завқланиб, хайратланиб мехмонхонага қайтдик. Мехмонхонага қайтиб не кўз билан кўрайликки хонамизни эшигини тагида 15-20 киши туришарди. Хайрон бўлдик. Улар бизни кўришлари билан хурсанд бўлиб кетишди. Намибиядан келган қиз бор эди. Ўзини исми жуда узун бўлгани учун уни биз Лаки деб чақирардик.. У: “мистер Мухаммад, сенда мўъжиза нон бор экан, эшитиб келдик, бизга озгина берсанг” – деди. Гап нимадалигини тушундимда хонани очиб ичкарига кирдик. Улар гувиллаб ёпирилиб киришди. Хаммани ўтқиздим. Биров диванга, биров стулга, биров тикка турган холда “мўъжиза нон” ни кутишаяпти. Холодильникни очдимда одамларни санаб туриб 10 та нон олдим (ўзимимизга 5 та қолдирдим). Хаммага яримтадан бўлиб бердим. Улар қуруқ нонни сув билан ерди. Ердики шундай мазза қилиб ерди. Хайрон бўламан. Нахотки биз хар куни ейдиган нонни булар умуман емаган бўлса? Бошқа давлатларда хам нон борку, хайронман. Балки бу алохида буюртма қилдирилган нонлиги учун ширин чиққандир. Ёки ростан хам бизни нонимизда бир сир бормикан. Озгина еб кўрдим, доимги нон. Хаммасини миннатдорчилигини эшитиб кузатиб қўйдим.

Ярим кечаси энди ётишга тайёрланаётганимизда эшик таққиллади. Очдим. 4 киши турибди. “мистер, мана пул сенга лекин бизга мўъжиза нондан бер”. Пулини олмасдан нонни таърифини келтириб 2 та нон бервордим. Эрталаб эрта тонгда эшик таққиллади. очдим. 3 та одам. Уларга хам 1 та нон бердим. Ўзимиз қолган иккита нондан биттасини едикда энг сўнгги нонни асраб авайлаб яшириб қўйдик.

Ха азизлар Аллоҳ таолонинг бизларга берган неъматлари беҳисоб бизлар ушбу неъматлар учун қанча шукроналар келтирсак оз Аллоҳнинг берган неъматлари учун кўп шукроналар келтириш лозим.

© Муҳаммад Мадраҳимов
→ Maslahatim.uz

45
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

НОН ВОҚЕАСИ…. (Ўқинг бу жуда қизиқ): 11 комментариев

  • Акбар Акбаров
    18/08/2016 в 7:44 дп
    Permalink

    Аллохга бе хесоб шукурлар булсин. жуда кизик хикоя экан. Аллох берган нематларидан рози булсин.

    Ответ
  • AbdulAziz Siddiq
    18/08/2016 в 5:40 пп
    Permalink

    Бизни патирлар, гижда нонлар, долта патирларри айтмайсизми, эххе, да что там патир, оддий новвойхонада пишган обинон, бай бай бай.

    Ответ
  • Jamila Muhammadiy
    18/08/2016 в 8:37 пп
    Permalink

    To‘qima bo‘lsayam yahshi hikoya ekan

    Ответ
    • Rano Turdieva
      18/08/2016 в 11:07 пп
      Permalink

      Man ham juda kop davlatlarda yashadim lekin uzb nonini kormadim

      Ответ
    • Rano Turdieva
      18/08/2016 в 11:10 пп
      Permalink

      Faqat ksada vaqtimda afgonlar novvoyhonasida lochiraga ohshagan non Egan man. Lekin bizni nonni tamı boshqacha ayniqsa Samarqand obi nonini.

      Ответ
    • Jamila Muhammadiy
      18/08/2016 в 11:10 пп
      Permalink

      Hech qachon shunaqa ajablanmaydi , patir nonlarni berib ko’rganmiz tami yahshikan deyishadi bu darajada qaytib so‘rashmedi

      Ответ
    • Jamila Muhammadiy
      18/08/2016 в 11:10 пп
      Permalink

      Hamma millat o’zini nonini maqtaydi

      Ответ
    • Jamila Muhammadiy
      18/08/2016 в 11:12 пп
      Permalink

      Hindlarni tandir nonlari ham mazzali.

      Ответ
  • 31/08/2016 в 3:13 пп
    Permalink

    Ха Мен хам куп жойларда булдим канчадан канча нози нейматларди курдим лекин узимизди Нонга йтмайди бер хел Давлат Одамлари хатто нон нимадан булишини билмайди 2014чи йил Хитойни Гувонжи Шахрига борганман Хитойликларни яшаш тарзини куриб Узбекистон жаннат маконда тугилганимга Оллохга менгдан менг Ташаккур килдем.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️