Нью-Йорклик бир таксичи ўз саҳифасига қуйидаги воқеани ёзади:

Чақирув бўйича айтилган манзилга етиб келиб, сигнал чалдим. Бир неча дақиқа кутиб турдим. Уйдан ҳеч ким чиқмади. Қайта сигнал чалдим. Бу ўша кунги охирги рейсим бўлганлиги учун кетиб юборишни ҳам ўйладим. Лекин, аксинча, негадир машинадан тушдим-да, уй олдига бориб, эшикни тақиллатдим. «Бир дақиқа» — кекса аёлнинг хирилдоқ овози келди. Товушидан оғир бир нарсани полда судраб тортаётганга ўхшади.
Бир оз ўтгач эшик очилди. Қаршимда 90 ёшлардаги кекса аёл турарди. Устида читдан тикилган кўйлак, бошида эса кенг шляпа. Худди 1940-йиллардаги киноқаҳрамонлардек. Олдида унча катта бўлмаган чемодан. Ичкаридан уй анчадан бери ҳеч ким яшамаётганга ўхшарди. Барча мебеллар чойшаб билан ўралган. Деворда биронта ҳам соат ёки безак йўқ. Токчаларда эса битта ҳам идиш кўринмасди. Уйнинг бир бурчагида эса ичи тўла сурат ва шиша идишлар бўлган картон қути ётган эди.

— Сумкамни машинагача олиб боришга ёрдам беролмайсизми?-кекса аёлнинг илтимоси ҳаёлимни бузди. Чемоданини машинага жойлагач, қайтиб бордим-да аёлнинг қўлидан тутиб, машинамгача секин-аста келиб олишига ёрдамлашдим.
Шу арзимас ёрдамим учун қайта-қайта раҳмат айтди.

— Бемалол, хоним,-дедим мен. -Шунчаки йўловчиларимга онамга қандай муомала қилишларини ҳоҳласам, шундай муомалада бўламан.

— Эҳ, қандай яхши фарзанд экансиз-а,-деб қўйди аёл.

Машинага ўтиргач, бормоқчи бўлган манзилини айтди ва қўшиб қўйди:

— Шаҳар маркази бўйлаб кетсак бўладими?

-Майли-ю, лекин бу қисқа йўл эмас-ку?-жавоб бердим мен.

-Шошаётганим йўқ,-деди аёл.-Хосписга кетяпман барибир. (Хоспис — давосиз касалликнинг сўнгги босқичини бошидан кечираётганлар парваришланадиган махсус жой)
Ойнадан у аёлга бир қараб қўйдим. Нурли кўзлари ёниб турганди.

— Оилам аллақачон кетиб бўлган,-босиқлик билан давом этди аёл.-Врачнинг айтишича, менинг ҳам саноқли кунларим қолган.

Кекса хонимнинг бу гапидан кейин таксидаги ҳисоблагични ўчириб қўйдим.

— Қаерга десангиз, ўша ерга борамиз!
Кейинги 2 соат давомида шаҳар кездик. Йўлда у бир пайтлар лифт ходими бўлиб ишлаган бинони кўрсатди. Кейин эса вафот этган хўжайини билан ёшлигида бирга яшаган туманни айландик. Шунингдек, ҳали ёш қизалоқ пайтлари рақс билан шуғулланган, ҳозир эса мебел омборхонасига айланган жойни кўрсатди.
Баъзида бирор бино ёки торкўча қаршисида тўхтатарди-да, ҳеч нарса демасдан ўша жойга тикилиб ҳаёл суриб қоларди. Сўнгра бирданига:
— Чарчадим, кетдик,-дерди.
Ва ниҳоят, айтилган манзилга етиб келдик. Бу пастаккина, санаторияга ўхшаш бир бино эди. Икки санитар олдимизга келди ва аёлнинг машинадан тушишига кўмаклашишди. Менимча, аёлни кутиб туришган бўлса керак олдиндан. Юкхонани очиб, аёлнинг кичкина чемоданини олдим. Кекса хоним аллақачон ногиронлар аравачасига ўтириб олганди.

— Неча пул беришим керак,- сўради аёл ҳамёнини очиб.

— Ҳеч қанча,-дедим мен.

— Ахир, бу тирикчилингиз-ку?!

— Бошқа йўловчилар ҳам кўп.

Кейин эса ўйлаб ҳам ўтирмасдан, эгилдим-да, уни бағримга босдим. У ҳам мени қаттиқ қучиб қуйди.

— Сен мендек қари аёлга оз бўлса-да хурсандчилик улашдинг,-деди онахон.- Чин юракдан миннатдорман.

Унинг қўлини сиқиб қўйдим ва машинамга қайтдим… Орқамдан эса эшик ёпилгани эшитилди. Бу яна бир ҳаёт китобининг ёпилиши эди.
Қайтишда бошқа йўловчи олмадим. Бошим оққан томонга ҳайдаб кетавердим. Кун бўйи ўй-ҳаёлларим билан банд бўлдим. Деярли гапирмадим ҳам. Агар ўша аёлга асабийроқ ё бесабрроқ ҳайдовчи учраганда нима бўларди? Ёки бўлмаса, мен ҳам бир-икки сигнал чалиб, жавоб бўлмагач кетиб юборганимда-чи?
Сўзим охирида айтмоқчиман-ки, эҳтимол, шу қилган ишимдан кўра муҳимроқ бирор иш қилмагандирман ҳаётимда.
Кўпчилигимиз, ҳали буюк ишлар қиламан, деб кутиб яшашга одатланганмиз. Лекин аслида, буюк ишлар ўзимиз кутмаганда вақтда, атрофдагиларга арзимас бўлиб кўринган нарсаларда рўй беради.

Абдулазиз Саид таржимаси
___
Maslahatim.uz телеграм каналига қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw

27
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Нью-Йорклик бир таксичи ўз саҳифасига қуйидаги воқеани ёзади:: 20 комментариев

  • Natus Vincere
    12/12/2017 в 12:20 пп
    Permalink

    жуда тасирли хикоя тасирландим оллохдан охирги манзилимизга кетишимиздан олдин шунака багри кенг инсонларни йулимизда учратсин инсон арзимаган нарсадан хафа арзимаган нарсадан хурсанд булади шунинг учун бу бесуяк тил билан уйлаб муомала кулимиздан келгунга кадар ким булишимиздан катий назар яхшилик факат яхшилик килайлик

    Ответ
    • Furqat Nazarov
      14/12/2017 в 6:50 пп
      Permalink

      Balki ozimizdayam bundan aslo qolishmidigan ishlar boladi yashab turseiz korurasiz bu mani fikrim

      Ответ
  • Рано Саидмурадова
    12/12/2017 в 2:05 пп
    Permalink

    Яхшидан бог колади! Яхшиликка интилиб, бир биримизга мехр улашиб яшайлик азиз инсонлар!

    Ответ
  • Фахриддин Каримов
    12/12/2017 в 5:42 пп
    Permalink

    Савобли иш

    Ответ
  • Ilhombek Nurmuhammad
    12/12/2017 в 7:29 пп
    Permalink

    Rahmat baraka topinglar hurmatli maslahatchilar shunaqa ko‘ngilni rovshan torttiradigan narsalardan ko‘p ko‘p yozib turinglar

    Ответ
  • Гульноза Давидбаева
    13/12/2017 в 6:20 дп
    Permalink

    Кекса одамни хурсанд килдингиз.
    Бу Жуда катта савоб

    Ответ
  • Улугбек Матниязов
    13/12/2017 в 10:17 дп
    Permalink

    Тани-баданимни титрок босди хикояни укиётганимда. Эй Худо атрофимиздаги ёрдамимизга зарур инсонларни куп холларда билмаймиз

    Ответ
  • Satimov Ziyoydin
    13/12/2017 в 10:59 дп
    Permalink

    Oramizda shunaqa farosatli va sabirli insonlar kopayaversin .omin

    Ответ
  • Bahrom Mirzahodjaev
    13/12/2017 в 12:33 пп
    Permalink

    Ибрат учун жуда зур хикоя экан.

    Ответ
  • Zamira Isakova
    13/12/2017 в 2:20 пп
    Permalink

    Бор бу’линг! Сиздек олийжаноб инсонлар ку’пайсин,илохим!

    Ответ
  • Барно Абдусаламова
    13/12/2017 в 10:18 пп
    Permalink

    Ха. Сабрни таги олтин деб бекор айтилмаган

    Ответ
  • Шахноза Абдуллаева
    14/12/2017 в 7:56 дп
    Permalink

    Ажойиб хикоя кузларга еш олмай укишни иложи булмади …….

    Ответ
  • Муаттархон Аскарова
    14/12/2017 в 12:10 пп
    Permalink

    Канийди шундай олийжаноб

    Савобталаб инсонлар купрок булсайди …

    Ответ
  • Lochinbek Shernazarov
    14/12/2017 в 9:08 пп
    Permalink

    Мехр-окибат хеч кимни тарк этмасин, яхши инсонлар куп хали дунёда!!!

    Ответ
  • Bexzod Mamaraximov
    15/12/2017 в 12:24 дп
    Permalink

    Qaytar dunyo bu bandasidan qaytmasa xudodan qaytsin .Sizday yaxshi insonlar kupaysin iloxim.

    Ответ
  • Oybek Kurbonov
    19/12/2017 в 8:06 дп
    Permalink

    Bilib bilmay qilgan ba’zi hatolaringizga Kafforat bo’lsa ne ajab!!!

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️