Онамнинг суратларига кўзим тушгач эса тезликни камайтираман… (ибратли ҳикоя)

​~ Бир жойга йиғилишга жуда шошиб кетаётгандим. Йўл юзида қўл кўтардим. Оппоқ “Ласетти” тўхтади. Пулини келишмай ўтириб олдим…
~ Йўлда кетарканмиз фикру хаёлим мажлисга кечикмаслик. Бироз юргач радиодан эшитилаётган сокин мусиқа тинчлантира бошлади.…Насиб қилган вақтда етиб бораманда….
~ Машина ичига разм сола бошладим. Дид билан безатилган, кўриниб турардики хайдовчи йигит унга қаттиқ эътибор беради. Кўзим олд ойнанинг бурчагига бириктирилган суратга тушди. Оппоқ рўмолдаги юзлари нурли онахон сурати эди…

~ Онангизми? ~ чидолмай сўрадим.
~ Ха ~ деди йигит.
~ Узрку, хаётмилар…?
~ Худога шукр, нега қизиқдиз…?
~ Ўзим шундай, узр…

~ Бироз сукунатдан кейин йигитнинг ўзи гап бошлади:

~ Биласизми, кўпчилик қизиқади нега суратни ёпиштирдинг деб…
~ Икки сабаби бор…
~ Бири ~ катта тезликни яхши кўраман. Машина кам йўлга тушиб қолсам оёғим беихтиёр газни босади қаттиқроқ. Онамнинг суратларига кўзим тушгач эса тезликни камайтираман…
~ Битта ўғилман, манга бир нарса бўлса онам ғамни кўтара олмайди деб қўрқаман…
~ Унинг гапларида жон бор эди.

“Тўғри” дедимку ўйланиб қолдим ~ барча тез юрадиганлар шундай қилса бўларкан деб.

~ Кечирасиз ука, иккинчи сабабини айтмадингиз?~ деб сўрадим.
~ Иккинчиси ва асосийси ~ онам доим кўз олдимда. Кўчадаги ишлар, ташвишлардан сиқилиб кетсам уларнинг юзларини кўриб барчасини орқага ташлайман…
~ Онам суратини куни билан кўрсам хам қаттиқ соғинаман барибир. Уйга шошиламан. Пешонамдан ўпиб кутиб олишларини тасаввур қилсам ишларимни янаям тезроқ битиришга уринаман…
~ Соғинсез тез~тез телефон хам қилиб турасизми?
~ Албатта. Икики соатдан ортиқ овозларини эшитмасам ўзимни қўярга жой тополмайман.
~ Яхши…

~ Ичимда эса “Мақтанчоқ эканми, гўёки бошқалар онасини яхши кўрмайди” ~ деган хаёл келди. Ўйлай бошладим, у билан ўзимни беихтиёр солиштириб. Онамнинг расмлари йўқ ёнимда. Телефонимда папкалар ичида чанг босиб ётганини айтмаганда. Уйга хам бу йигитдек шошмайман. Телефонда эса…

~ Шу пайт унга қўнғироқ бўлди. Мендан узр сўраб машинани четга олди. Узоқ гаплашгани йўқ, лекин шу қисқа вақт ичида “Онажон”, “Лаббай”, “Хўп бўлади” каби сўзларни ишлатар, жуда хушмуомила бўлиб гапирарди…
~ Унга разм сола бошладим. Телефонда гаплашяптику хар сафар “Хўп бўлади” деганда эгилиб кетай деяпти, гўёки онаси қаршисида тургандек. Кўзларида эса қувончни кўрса бўларди. Худди ёш болакай онасига талпингандаги қувончдек. Фарқи шунда эдики ёнимда ёш бола эмас, кап~катта йигит ўтирар эди…
~ У болаликдаги ўша мехрни сақлаб қолган эди. Унга хавасим келарди. Агар бу йигитни онамлар кўрганларида эди ~ унинг онасига уларнинг хам хаваслари келиши аниқ эди. Ёки мендан қаттиқ ўксинардилар, шу йигитчалик эътиборли бўлмаганим учун…
~ Негадир ичимдан бир аччиқ нарса тошиб кела бошлади. Овозим бўғилиб, хиқилдоғимга келиб тақалди. Манзилга қандай етиб борганимни билмайман. Мажлисга хам нинани устида ўтиргандек бўлдим. Тушлик пайти эса уйга шошдим, қўлимда онам севган гуллардан гулдаста. Уйга яқинлашганим сайин кайфиятим кўтарила бошлади. Мен жуда хурсанд эдим, онамни эса қанчалик севинишларини ўйлаб юзимда табассум билан эшик қўнғироғини чалдим…

~ Ассалому алайкум онажон.
~ Ваалейкум ассалом. Тинчликми, бу пайтда келмасдинг~ку? ~ хавотир олиб сўрадилар.
~ Орқамда яшириб турган гулдастани узатдим..
~ Сизни жуда соғиниб кетдим ОНАЖОН!!!

© Аниқ муаллифи номаълум.(ижтимои тармоқдан олинган)
→ Maslahatim.uz

18
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Онамнинг суратларига кўзим тушгач эса тезликни камайтираман… (ибратли ҳикоя): 11 комментариев

  • Феруза Аннакулова
    21/11/2016 в 2:25 пп
    Permalink

    Шундай угил фарзандлар бор булсин оллохим узи барчасини асрасин

    Ответ
  • Рано Саидмурадова
    21/11/2016 в 3:27 пп
    Permalink

    Она рози, худо рози ! Ота-онанинг кадрига етилар @

    Ответ
  • Латипов Латипов
    21/11/2016 в 3:53 пп
    Permalink

    Ота ва онаси бор инсонларга маззаде..у инсон жуда бахтлик ва бой бадавлат хисобланади

    Ответ
    • Фируза Юлдашова
      22/11/2016 в 2:06 пп
      Permalink

      Тирикликларида купчилик кадрига етишмиди ота онасини,шуниси ачинарли

      Ответ
  • Латипов Латипов
    21/11/2016 в 3:56 пп
    Permalink

    Утиб кетганларузани охиратини обод килсин.Ота ва Онаси борлани умрини узок ва саломат килсин АЛЛАХ АКБАР

    Ответ
  • Naira Shakirova
    21/11/2016 в 7:45 пп
    Permalink

    Бу хикояни укиб тасирланиб ва шу йигитдан урнак олувчилардан булайлик. Амин!

    Ответ
  • Саида Аскарова
    21/11/2016 в 8:15 пп
    Permalink

    Хаммамизани оналаримиз сог саломат булишсин, умрлари узок булсин.

    Ответ
  • 24/11/2016 в 3:35 пп
    Permalink

    мехр берган мехр олади

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️