ОНАНГИЗГА ШОШИЛИНГ (Муаллиф: Турсуной Содиқовa, албатта ўқинг.)

Онамдан айрилганимга ўн саккиз йил бўлди. Аммо онамнинг худди ўзини чизиб берадиган ўн саккиз қатор нарса ёза билмадим., ёза олмадим! Мени шоир қилиб туққат онам одамларнинг оғзида қоладиган битта ёниқ китобга ё оташин бир шеърга арзимасмиди?! Шоирлигим неча пуллигу, ёлғиз қиз сайланганимнинг баҳоси қанча?!

Биродар, мен ҳам сизнинг бирингизман. Ҳаммага вақт топиб, онамга вақт топмаган, болаларимни ўн қатор кийинтирганда, онамни бир қатор кийинтиришни ҳам ёлчитмаган, катта йиғин — давраларда, дала-тузларда, мени бир кўриб қайта кўрмайдиган етти ёт бегоналар ҳузурида қумридай сайраб, кўнгилларини олиб, аммо онамни ярим соат эшитишга, унинг қулоқларига беш дақиқагина тиланган сўзларини айтишга ярамаган фарзанди ғофил мен бўламан-да!!!

Ўзбекистоннинг ҳамма бурчагига поездда-ю самолиётларда етиб, ёнгинамда яшайдиган, пиёда юрибгина ўтиб қўйсам бўладиган жойда кўз нурларини йўлимга тўкиб ўтиргувчи онам жонимни соғинтириб ўтган арзон дилбанд мен бўламан-да!

Сиз менинг хатойимни такрорламанг. Фарзанд бўлишга шошилинг. Онангизни рози қилиб саодатманд бўлишга шошилинг! Бу ёруғ дунёни онамизнинг этакларидан тушиб топдик. Асалу болини тотдик. Онамиз ҳориб қолса, биз ҳам дарҳол этакларимизга солиб олайлик уни! Елкаларимизга қўндириб олайлик!

Армонларимиз кўпайиб кетмасин, гуноҳларимиз тўпланиб кетмасин, онангизга шошилинг-эй, онагизга шошилинг…

© Турсуной Содиқовa
→ Maslahatim.uz

24
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ОНАНГИЗГА ШОШИЛИНГ (Муаллиф: Турсуной Содиқовa, албатта ўқинг.): 2 комментария

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️