Овқатланиб бўлдингизми қорнингиз тўйдими? Алҳамдулиллаҳ! — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

Овқатланиб бўлдингизми қорнингиз тўйдими? Алҳамдулиллаҳ!

Қанча инсонлар овқат эмас, бир бурда қотган нонга зор. Биз иссиққина овқат еганимизда, улар тентираб қорин ғамида юрибдилар. Дастурхонимизда ҳамма нарса бўлса ҳам қанчалик ношукурмиз — а…

Бир хилликдан, иситилган овқатдан, суви қочган нондан, гўштсиз таомдан айб қидираётган маҳалингизда, кўз олдингизга зулмда қолган мусулмонларни, ота — онасиз қолиб ахлат титаётган норасидаларни келтиринг! Ўзингизни уларнинг ўрнига қўйиб кўринг!

Улар ҳақида мисол қилиб гапирилганида: » Нима энди улар оч бўлса, биз ҳам оч бўлишимиз керакми? Улар яланғоч бўлса, биз ҳам яланғоч бўлишимиз керакми? Уларнинг тақдири шунақа экан, биз нима ҳам қила олар эдик? «, деманг! Уларнинг бошига келган сизнинг ҳам бошингизга келмасин! 

Аллоҳ очлик билан синамасин! Очлик оғир азоб! Очликдан ўлган афзал! Очлик катта синов, буюк имтиҳондир!

Овқат қилганингизда ён — атрофингиздагилардан хабар олиб қўйинг! Овқатингизни хиди чиқиб, уларни безовта қилган бўлмасин! Ўзингиздан ортганини, айниганини, қотганини, ейолмайдиганингизни бошқаларга ҳаргиз илинманг! Унинг ўрнига ўзингизни қўйинг! Сизга шундай қилишганида рози бўлармидингиз? Асло! Асло рози бўлмайсиз!

Озроқ енг, кўпроқ илининг! Охиратда албатта, фойдасини кўрасиз! Атрофингизга қарасангиз, етарлича кунлаб қозони қайнамаётганларни кўрасиз! Бойларга эмас, камбағалларга қаранг! Осмонга эмас, ерга тикилинг!

» Менга нима «, деманг! Бир кун сиз ҳам муҳтож бўлганингизда: » Менга нима «, деб ўтиб кетишларини ёдда тутинг!

© Зулфия Махмуд
→Maslahatim.uz

17
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Овқатланиб бўлдингизми қорнингиз тўйдими? Алҳамдулиллаҳ!: 7 комментариев

  • Комил Махмудов
    18/01/2017 в 5:12 пп
    Permalink

    Алхамдулиллах.

    Ответ
  • Рано Саидмурадова
    18/01/2017 в 5:50 пп
    Permalink

    Бу болаларни юртидаги рахбарлар оллохдан куркмайди. Узларида шахсий самолету-вертолетлар, вилла ва бойликлар була туриб, халкини, болаларни оч куйишади. Шулар хисобига бойишади. Ман шахсан буларни 50 йилдан бери очлигини биламан. Буларга хамма ёрдам берган ва бермокда, лекин мамлакатнинг узида ислохот булмагунча бу давом этади!

    Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    18/01/2017 в 6:47 пп
    Permalink

    Alloh bergan ne’matlariga ming bor shukr qilaylik!

    Ответ
  • Ilhom Ismonov
    18/01/2017 в 7:23 пп
    Permalink

    Shundayin dono suzlarni maslaxatlarni tez tez xargiz ulashingnlar shunda ozmi kupmi yaxshi insonlarga etib borar.

    Ответ
  • Ферузка Ахмедова
    18/01/2017 в 8:07 пп
    Permalink

    АЛХАМДУЛИЛЛАХ АЛЛОХГА БЕХИСОБ ХАМДУ САНОЛАР ВА ШУКРЛАР БУЛСИН..

    Ответ
  • Feruza Maxkamova
    18/01/2017 в 8:50 пп
    Permalink

    Alxamdullilox.o’zingga beadad wukr olloxim:avvalam inson qilip yaratganingga,yedirganingga,ichirganingga,yuragimizzi xar soniyasini xotirjam urdirganingga.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️