ҚАЛБИМ “ТОЗА”…

Олийгоҳлардан бирининг катта ўқитувчиси айтади: “Бир куни студент қизлардан бири дарсга жуда ҳам очиқ-сочиқ кийиниб келди. Мен унга: “Дарсга бунақа кийиниб келмагин!”, деган эдим, у энсасини қотириб: “Менинг қалбим тоза, шундай экан, қандай кийинишимнинг нима аҳамияти бор, муҳими қалбнинг тоза бўлиши-ку?!”, деб жавоб берди. Шунда мен унга: “Ҳа, қалбинг тоза бўлса, эртадан яланғоч келавер”, дедим.

* Ҳа, қалб кечинмалари инсоннинг либосида, ташқи кўринишида намоён бўлади. Қалб – инсон аъзоларининг подшоҳидир. Аъзолар қалбнинг истагини бажаради. Тил гуноҳ сўзни айтса, қўл гуноҳга узатилса, оёқ гуноҳга қадам ташласа, демак, қалб шу ишларга ташаббус кўрсатгандир. Ёки тил Аллоҳни зикр қилса, қўл ўзгаларга ёрдам қилса, кўзлар ёш тўкса, булар ҳам қалб хоҳлагани учундир. Шунинг учун “Агар қалб қўрқса, аъзолар ҳам қўрқади”, деб бежизга айтилмаган. Қалб худди тарозига ўхшайди. Агар у бузилиб қолса, нотўғри ўлчайдиган бўлиб қолади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

© Қудратуллоҳ Сидиқметов
→Maslahatim.uz

41
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ҚАЛБИМ “ТОЗА”…: 11 комментариев

  • Ummu Guzaloy
    11/12/2016 в 12:43 пп
    Permalink

    Хозир купчиликнинг топвоган бахонаси шуку…Калбим тоза булса булди…

    Ответ
  • Мухаммадрасул Розиев
    11/12/2016 в 2:46 пп
    Permalink

    (Сенинг калбинг тоза булса’ бошкаларнинг калби тоза булмаслиги мумкин.шуниг учун узинга эхтиёт бул.)демабдида домла.

    Ответ
  • Sayfulla Sayfulla
    11/12/2016 в 3:22 пп
    Permalink

    Toza qalb bilan yarim yalong’ch kiyinib yurib necha minglagan ko’z zinosiga sabab bolishadi.

    Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    11/12/2016 в 10:06 пп
    Permalink

    Alloh hammamizga insof bersin.

    Ответ
  • Jahongir Mukimov
    11/12/2016 в 11:26 пп
    Permalink

    Shunchalik tozaki ichida na hikmat, na odob va na e`tiqod qolgan..

    Ответ
  • Shamsiddin Khan
    11/12/2016 в 11:35 пп
    Permalink

    Ойиша р.а онамиздан хам калби тоза айёллар борми хозирги замонимизда? Улар шундок иймонлари блан хижобда юришган.
    Узини «замонавийман» дип юрган кизларни топиб олган гапи факат шу «мани калбим тоза» «мани ичим тоза» савол: сани калбин Ойиша р.а онамизни калблариданам тозами?

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️