САРОБ

Халқимизда бир гап бор, «ҳар ялтираган олтин бўлавермайди» дейишади. Айтганларидай олтин ҳам бўлавермас экан, қорайгани кўмир ҳам. Ҳаётда ҳар ҳил воқеаларга дуч келаркансиз. Эшитганларимдан учтасини келтириб ўтаман.
…«Қарздор бўлиб қолдик. Ҳақдорлар тинчлик бермай қўйишди. Бир одам эшитиб қолибди. Хўжайинимни чақириб иккита сигир олиб берибди. «Биттасини сотиб, ўрнига яна оласиз, олди-сотдиси билан шуғулланасиз, қарзингизни шу билан узасиз. Иккинчисининг сутини соғиб ичасиз, рўзғорга ишлатасиз, мендан сизга шу ёрдам» дебди…
У одам ҳақида салбий фикрларни кўп эшитгандим, ҳар ким ҳар ҳил гапирарди, мен ҳам ташқи кўринишидан унча яхши бўлмаган одам деб билардим. Таажжубда қолдим…
Яна эшитиб фикрим ўзгариб кетди.
…«У киши тўй қилди. Маҳалладаги қўшнилар тўёнага пул тўплашди. Уни топшириш хўжайинимнинг зиммаларига тушди. Топшираётганларида ичидан бир донасинигина суғуриб олиб «мен олдим, қолгани сизга, камчиликларингизга ишлатинг» дебди. Қайтарсалар ҳам олмабди. Ўша кунлари пулга жуда зориқиб тургандик. Ҳурсандчилигимиз ичимизга сиғмасди…

Бу гапларни эшитиб гумоним ўзгарди. Сезилиб турарди, сўзловчининг диллари яйрарди…

Бошқаси…
…»Жуда яқин қадрдоним бор эди. Бошига мушкул иш тушди. Мендан кўмак сўради. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Биз янада яқинлашиб кетдик… Орадан ойлар ўтди. Бир танишимиз мени чақириб, олган пулларингизни қайтарасизми деб сўраб қолди. Мен у одамдан пул олмагандим. Қадрдонимни айтди, сиз юборган экансиз, мен бериб юбордим деди. Ғалати ҳолга тушиб қолдим, ишонмай «қадрдонимдан» сўрадим. Тан олди, лекин беришга шошилмади. Мен аралашиб қолганим учун қистайвердим. Бир кун ичидан «ёрилди». Сизнинг ҳар ишларингизни, гапларингизни диктофонга ёзиб юрганман. Яна бир марта сўрасангиз, керакли жойга топшириб, сизни ҳам, уни ҳам қаматаман деди… Ҳудди тўсатдан биқинимга мушт егандай бўлдим. Бу муғомбир «дўстим»дан ҳеч кутмагандим. Ичидан пишган айёр экан. Берган ёрдамларимга шу тариқа жавоб қайтарди. Шалвираб қолдим…
Табиийки, буни айтгувчида қалблар йиғларди…

© Салим АЙЮБИЙ
→MASLAHATIM.UZ

7
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️