ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ!!! (ибратли воқеа)

Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган.

Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади.

Корхона мудири қоровулдан: “У ишчи бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмаганини, унинг заводда қолганини қаердан билдинг?”, деб сўраганида, у: “Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим”, деб жавоб берди.

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: “Одамларга ширинсўз бўлингиз!”, деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.
«Ҳикматлар чашмаси»дан

© Қудратуллоҳ Сидиқметов
→Maslahatim.uz

60
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ!!! (ибратли воқеа): 5 комментариев

  • Sojida Absamatova
    22/11/2016 в 3:27 пп
    Permalink

    Ollox rahmdil va mehribon iloxim doim ezguliklarimiz kup bulsin va yahshiliklar qaytsin iloxim.

    Ответ
  • Elmira Musaeva
    23/11/2016 в 7:52 пп
    Permalink

    Yaxshi insonlar kop.kop bolsin tilagim

    Ответ
  • Гулсиной Хамракулова
    23/11/2016 в 9:17 пп
    Permalink

    Аллох хаммамизга инсоф берсин

    Ответ
  • Gulchehra Axmedova
    23/11/2016 в 10:41 пп
    Permalink

    Яхшиликни униб чикишига ишонмай куйдим, яхшилик килиб, емон булдим.

    Ответ
  • Rosul Nishonov
    24/11/2016 в 2:37 пп
    Permalink

    Яхшиликни холис бир нарсадан умид килмай Аллох учун килсак албатта рохатини курамиз.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️