Шоколадчи амаки… (ибратли ҳикоя) — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

Шоколадчи амаки… (ибратли ҳикоя)

Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, мошинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Мошинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб:
— Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? — дедим.
Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим.
— Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? — деди.
— Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? — дедим.
— Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. — деди.
Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши мошинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди.
— Онажон, шоколадчи амаки келдилар, — деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо — саломлар, ташаккурлар эшитилди.
Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга:
-Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз — да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? — дедим.
Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди.
Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди.
— Очинг, уни. — деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди.
— Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? — дедим. У одатдагидай кулиб деди:
— Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», (Оли Имрон: 92) дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади. Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан:
Темир тоннада;
Мева килода;
Тилла грамда;
Олмос каратда ўлчанади.
Лекин… Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади.
«Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради.
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради» (Залзала: 7-8).
«Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли — жаннат» (Термизий ривояти). «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар». (Мутоффифун: 26)
Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил!

Эркин таржима
© Умму Абдуллоҳ

→Maslahatim.uz

24
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Шоколадчи амаки… (ибратли ҳикоя): 9 комментариев

  • Nargis Fayziyeva
    19/11/2016 в 11:55 пп
    Permalink

    Saxiy boyladan bb yurish nasib qilsin

    Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    20/11/2016 в 10:16 дп
    Permalink

    Allohim barcha qilinayotgan savob ishlarimizni dargohida qabul qilsin.

    Ответ
  • Гулсиной Хамракулова
    21/11/2016 в 11:23 дп
    Permalink

    Аллох рози булсин сиздан!!!

    Ответ
  • Одилжон Махмудов
    21/11/2016 в 8:33 пп
    Permalink

    Бизларни хам эхсон килгувчилардан килсин Оллохим

    Ответ
  • Sultonxon Axrorxodjaev
    22/11/2016 в 9:21 дп
    Permalink

    Боракаллох шу хикояни укиганларни барчаларига шундай химмат бергин оллохим!

    Ответ
  • Тохтахон Хусанова
    23/11/2016 в 11:02 дп
    Permalink

    Шундай сахий инсонларимиз купайсин илохим

    Ответ
  • 11/12/2017 в 6:49 дп
    Permalink

    Кани эди шу хикоятларнинг магзини таьлим берувчиларнинг калбига сингдира олсак эди…

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️