СОЛИҲ ФАРЗАНД…

• Бир киши олимдан суради:
— Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан?
• Олим унга жавоб берди:
— Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан! Бунга ушбу ҳадис далилдир:
«Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, факат учта амали давом этади:
1. Садақаи жория;
2. Фойда олинадиган илм;
3. Унинг ҳаққига ДУО ҚИЛАДИГАН СОЛИҲ ФАРЗАНД!»
• Муслим ривояти.

• Аллоҳим! Ота-онам менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек сен ҳам уларга раҳм қил!
• Аллоҳим! Барчаларимизни дунёда солиҳлардан бўлиб яшашимизни, солиҳ ҳолда вафот топишимизни ва охиратда солиҳлар зумрасига восил бўлишимизни насиб айла!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

© Аброр Мухтор Алий
→Maslahatim.uz

23
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

СОЛИҲ ФАРЗАНД…: 10 комментариев

  • Рано Саидмурадова
    19/01/2017 в 2:34 пп
    Permalink

    Утиб кетган ота-оналаримиз, якинларимиз хаккига пайшанба кунлари куръон тиловат килиш хар бир фарзанднинг бурчи!

    Ответ
    • Bahrom Toymurodov
      19/01/2017 в 3:18 пп
      Permalink

      Факат пайшанбадамас , хар намозда дуо килиш шарт

      Ответ
    • Рано Саидмурадова
      19/01/2017 в 3:47 пп
      Permalink

      Бу тугри, лекин хаммаям намоз укимиди, ана шуларга маслахат. Хеч булмаганда шу кунлари ёд этиш керак.

      Ответ
    • Увайс Кароний
      20/01/2017 в 9:39 дп
      Permalink

      Энг аввалги бурчи уни йукдан бор килган ва ота-онасига унга нисбатан рахимли килган АЛЛОХГА иботат килиб хеч кимни у ЗОТГА шерик килмасликдур.Чунки сизни хам ота онанггизни хам АЛЛОХ узига ибодат килиш учун яратдим дияпти КУРОНда.

      Ответ
  • Guli Inayatova
    19/01/2017 в 10:27 пп
    Permalink

    Дуони хар куни хохлаган куни укиса булаверади пайшанбани кутишимиза шартамас.

    Ответ
  • Guli Inayatova
    19/01/2017 в 10:29 пп
    Permalink

    Хар бир кун оллохни берган куни!

    Ответ
  • Nafisa Haytullaeva
    20/01/2017 в 8:00 дп
    Permalink

    Men onajonimning haqlariga qur’on tilovat qilmagan kunim xuddi ularni och qoldirgandek o‘zimni gunohkor his qilaman.

    Ответ
  • Bahrom Toymurodov
    02/03/2017 в 3:40 пп
    Permalink

    Роббирхамхума кама роббаяни согиро , дуони маноси

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️