ТУЛКИ БИЛАН ТУЯ

Тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради: «Дарёнинг чуқурлиги қанча экан?». Туя жавоб берди: «Тиззагача». Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади.

Тулки кўп қийинчилик ва машаққат ила бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта ҳарсанг тошга чиқиб олгач, туяга ғазаб билан: «Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!» дея бақирди.
Туя бунга жавобан: «Тўғри, шундай дедим. Менинг тиззамгача етади-да», деди.

Қиссадан ҳисса:

Ҳаётингизда бирон иш юзасидан бировдан маслаҳат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган доирадагина маслаҳат беради ва кўпинча айтаётган маслаҳатлари ўзигагина мос ҳамда муносиб бўлади. Сизга эса тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун бошқанинг ўзига хос бўлган тажрибасини ўз муаммоингиз учун асосий ечим ёки қатъий ҳукм қилиб олманг! Чунки у сизни тулкига ўхшаб сувга ғарқ этиши мумкин.

Аввало, истихора қилинг, кейин аҳли илмлардан маслаҳат сўранг! Сўнгра қарорингизни пухта ўйлаб қабул қилинг!

Истихора қилган ноумид қолмас,
Маслаҳат қилган пушаймон бўлмас…

Араб тилидан Абдулҳодий Юсуф таржимаси
MASLAHATIM.UZ

12
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ТУЛКИ БИЛАН ТУЯ: 2 комментария

  • Хушнуд Маткаримов
    01/10/2017 в 9:12 пп
    Permalink

    Яхшироги йукми

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️