УЛАР ИНСОНМИ Ё ФАРИШТА…

Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуга бир киши келиб:
— Фалончи сизни сўкди, -деди.
Холид унга:
— Бу унинг саҳифаси. Уни ҳоҳлагани билан тўлдираверсин, — дедилар.

Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
— Фалончи сизни сўкди, — деди.
Ваҳб унга:
— Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?! — дедилар.

Ҳасан раҳимаҳуллоҳга бир киши:
— Фалончи сизни сўкди, — деди.
Ҳасан унга:
— У отган ўқ менга тегмаган эди. Сен уни олиб келиб юрагимга санчдинг, -дедилар.

Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
— Фалончи сиз ҳақингизда ёмон гапларни гапирди, — деди.
Имом унга:
— Агар рост айтган бўлсанг сен чақимчисан. Агар ёлғон айтган бўлсанг сен фосиқсан, — дедилар. У хижолат бўлиб қайтиб кетди.

© Абдуқодир Мавлонов
→Maslahatim.uz

27
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

УЛАР ИНСОНМИ Ё ФАРИШТА…: 2 комментария

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️