Бу дунёда қанчадан қанча ўз отасини, онасини қотиллари бор.

Яқинда қўшним вафот этдилар. Жуда яхши аёл эди. Қўни қўшничилик ҳақларига риоя этадиган, иффатли, ибодатли аёл эдилар.

Шифокорлар юрак ҳуружи дейишди. Шунчаки қарилик ва юрак ҳуружи. Тамом! Ўлди қутилди. Ўлди азиз бўлди. Тириклигида иккита кабобга тенг кўрмаган ўғли, ўлгандан кейин қўй сўйиб элга марака қилди.

Онаҳон жуда ажойиб инсон эдилар. Содда ва жуда ҳам камтар. Кўп бора гаплашиб, дардларини эшитиб, дуоларини олардим. Бир дона ўғиллари ва иккита қизлари бор эди. Ўғил хотинни кетидан пойтаҳтга кетган, қизлар уйлик-жойлик бўлиб, ўз оиласи билан яшарди. Она бир ўзлари турар эдилар. Қизлари келиб турарди. Ўғилни жуда кам кўрардим. Кунлардан бир кун ўғил кела солиб «биз билан яшайсиз. Олиб кетаман», деган гап айтибди. Бирдан меҳрибонлик қилиши ортида бошқа гап бор экан. Ўғил катта ҳовлини «нотурар жой» қилиб, кредитга қўйиб, катта миқдорда пул олмоқчи бўлган экан. Мана шу учун олиб кетаман деган. Бу гапларни эшитиб онаҳон жуда ўксидилар. Назаримда, бир кунда қариб, мункайиб қолганга ўхшади. «Кўчада қоламан. Қариганда сарсон бўламан» дедилар. Дедилару, оналик меҳрими ёки бошқа омилми… барибир рози бўлдилар. Ўғил ҳам қўл қўйдиргунча гирдикапалак бўлди.

Бир кун қаттиқ жанжал овозини эшитдим. Ўғиллари билан телефонда гаплашаётган эканлар. Уйларига кирдим. Ўғил ўз онасига бақириб, сансираб гапирарди. «Болам, мени тўғри тушун», деб йиғларди ҳалос она шўрлик. Телефонни қўйдию жим бўлиб қолди. Ўксиб ўксиб йиғлади. Дори бердим. Бир оз овутгандек бўлдим… тинчландилар. Онам ҳам чиқиб, бир оз гаплашдилар. Кўнглим бўлмай чиқиб кетдим. Эрталаб жойнамоз устида жонлари узилибди.

Бу хабарни эшитдим-у, қотиб қолдим. Бир жиноятчи қотиллик қилса қамашади. Бир инсон бошқани мулкига тажовуз қилса қонун албатта жазо беради. Лекин ўғил онасини гўрга тиқса, уни юрагини адо қилса «юрак ҳуружи» деб ташҳис қўйишади. Бу ишда ҳеч ким айбдор бўлмайди. Бир оилада келинига зулм қилиб, жигари ириб кетгунча, оддий сариқ касалдан ўлиб кетгунча шифокорга жўнатмаган қайнонага қонунда ҳеч қандай жазо йўқ. Отасига ичиб келиб қўл кўтарган фарзандни тинчлантириш учун чиққан қўшни, нокобил фарзандни бир шапалоқ урганда йиқилиб, калласи тошга тегиб мийяси чайқалса, қўшнини қамашади. Жазо беришади. Ўз отасига қўл кўтарган аблаҳ эса жазосиз қолади. Бу дунёда қанчадан қанча ўз отасини, онасини қотиллари бор. Улар жазосиз, бемалол яшаб юрибди. Пичоқ, қурол ва буюм билан ўлдирган қотил-у, сўз билан ўлдирган қотил эмас.

© Сайид Ислом

_____
Maslahatim.uz телеграм каналига қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw

9
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Бу дунёда қанчадан қанча ўз отасини, онасини қотиллари бор.: 14 комментариев

  • Гулой Махмудова
    22/10/2017 в 4:43 пп
    Permalink

    Оллох жазосини беради кайтар дунёбу болларидан кайтади

    Ответ
  • Madina Abdurazakova
    22/10/2017 в 4:52 пп
    Permalink

    Ота она фарзандини тарбия килишга тугулганидан то 16-18 ешигача вакт бор!!! Ман емон фарзандлани окламохчимасман. Худо жасосини беради, лекин тарбия жудаям мухим роль ойниди фарзандни ота онага килган муомаласи бу «экканини ориш» боса кере.

    Ответ
    • Дилором Агзамова
      23/10/2017 в 4:09 пп
      Permalink

      Аввало онахонни жойлари жаннатда булсин,омин! Сизнинг фикризга келсак ,бунга жавоб йук манимча.Жуда хам куп уйлиман буни оилада 6 фарзандмиз,бизга емон тарбия беришмади ота онамиз.Хаммамиз олий малумотлимиз,лекин 6 хилмиз.Ман буни узимни улчамларим билан айтдим.

      Ответ
  • Dilmurod Dilshodovich
    22/10/2017 в 4:54 пп
    Permalink

    Бунака ноинсофларни тириклайин кумиш керак.

    Ответ
  • Dilmurod Dilshodovich
    22/10/2017 в 4:57 пп
    Permalink

    Хеч бир ота она уз фарзандини ёмон булсин демайди. Лекин кадрига етмаган бунака инсонларни жамиятдан йукотиш керак. Пул мол мулк учун уз ота онасидан воз кечедиган фарзандни кимга кераги бор.

    Ответ
  • Fazliddin Nur
    22/10/2017 в 6:13 пп
    Permalink

    juda mehribon ota onalar ham noqobil farzandlari dastidan shu axvolga tushadilar afsuski , bola tarbiyasida qattiqqo’l bo’lish ham kerak bazida toki bolalar xarbir yaxshi amal uchun mukofot xarbir yomon amal uchun jazo borligini bilib katta bo’lishsin.

    Ответ
  • Maqsudjon Muhammad
    22/10/2017 в 7:25 пп
    Permalink

    O’zimizni shunday bo’lib qolishdan Alloh asrasin

    Ответ
  • Durdona Yuldasheva
    22/10/2017 в 7:37 пп
    Permalink

    Фарзандларимизга имон берги оллохим

    Ответ
  • Guzal Pulatovna
    22/10/2017 в 8:21 пп
    Permalink

    ох бечора она бечора онажон Аллох жойини жаннат килсин…ётган гурлари кенг ёруг чарогон булсин…Аллох мехрибон..Аллох бу фарзандини жазосини беради кайтар дунё..

    Ответ
  • Yodgorbek Tursunov
    22/10/2017 в 10:38 пп
    Permalink

    Assalomu alaykum. Ota-onalarimizni borida qadriga yetaylik. Duolarini olib qolaylik.

    Ответ
  • Gulombek Sherbekov
    23/10/2017 в 9:14 дп
    Permalink

    она барибир она мехрибон хакикий суянч фарзанд учун

    Ответ
  • Зубайда Арипова
    29/10/2017 в 2:05 пп
    Permalink

    бундайларнинг оладиган жазоси унча мунча камокнинг жазосини йулда колдиради

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️