ЯХШИЛИК…

Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
-Банан қанча туради?
— Ўн икки динор.
-Олмачи?
— Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини , олма эса икки динорлигини айтди. Кампир «алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди «, деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
«Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим , кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб шу йўлни топдим. Яъни , унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман , деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман.
Ҳалиги киши айтади: «Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб унинг пешанасидан ўпдим».
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади.

АбдулҚодир Полвонов таржимаси
Maslahatim.uz

20
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ЯХШИЛИК…: 14 комментариев

  • Begim Begoyim
    27/08/2017 в 9:06 дп
    Permalink

    Subhanalloh qandey OLIYJANOB kimsa ekan..!!!

    Ответ
  • Нормурод Жалолович Насимов
    27/08/2017 в 9:21 дп
    Permalink

    Яшанг Полвонов Отангизга рахмат…

    Ответ
  • Madina Muhlis
    27/08/2017 в 10:05 дп
    Permalink

    Хакикатан бу яхшилик лаззатли экан.

    Ответ
  • Durdane Abdurasulova
    27/08/2017 в 10:48 дп
    Permalink

    Kozlarimda yosh bn okidim Alloh rozi bolsin shunaka insonlardi boriga shukur.

    Ответ
    • Bobur Bebitov
      27/08/2017 в 6:20 пп
      Permalink

      Юраги бор инсон экансиз

      Ответ
    • Durdane Abdurasulova
      27/08/2017 в 6:33 пп
      Permalink

      Bir soniyadan song nima bolishimizni fakat Allohim biladi shunakangi fikir bn yashasek kiyinchilikda yashayotkan insonlarni korganimizda ularni ornida biz ham bolishimiz mumkun deb oylab korishimiz kerek va kolimizdan kelganicha yahshilik kilishimiz kerak

      Ответ
  • Shavkat Abdurahimov
    27/08/2017 в 3:37 пп
    Permalink

    Bunday ish qilish hammaning qoʻlidan keladi va imkoniyati ham yetadi, va bunday voqealarni eshitganda tasirlanadii. Faqat shunday hodisaga roʻbaroʻ kelganda …

    Ответ
  • Aziza Nemat
    27/08/2017 в 8:48 пп
    Permalink

    Maasalah Subhanalloh haqiqatdan olishdan köra berish insonni köproq bahtli qiladi

    Ответ
  • Рано Саидмурадова
    09/11/2017 в 11:46 пп
    Permalink

    Хайр-эхсонда гап куп! Хайрия килган одамда барака булади. Бир биримизга илтифотли, саховатли булайлик!

    Ответ
  • Feruza Maxkamova
    10/11/2017 в 9:16 дп
    Permalink

    Bizagayam nasip qisin kotta exson, yordamlar qiliw in wa allax

    Ответ
  • Nortoy Ahmedov
    10/11/2017 в 11:56 пп
    Permalink

    Bu Ming yillar oldingi voqea bosa kk

    Ответ
  • Раьнохон Кучкарова
    12/11/2017 в 2:55 пп
    Permalink

    Кани энди шундайлар жамияьимизда курок булса. Сизга рахмат.

    Ответ
  • 05/01/2018 в 8:42 дп
    Permalink

    Shunday insonlar ko’paysin ularning yuzi yorug’ bolsin ilohim

    Ответ

Добавить комментарий для Нормурод Жалолович Насимов Отменить ответ

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️