ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ…

Хурматли автобус хайдовчилари мактабга борувчи болаларимиз қўл кўтарса тўхтайлар!!! (пулини беради.)

✍ ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ…

Бекатда турган 7–8 ёшлардаги қизалоқ автобусга қўл кўтарди. Автобус тўхтагач ўтирди, ҳайдовчи сўради: 
-Ўзинг ёлғизмисан, қизим, қаерга боришингни биласанми?
– Холамникига келгандим, уйга кетяпман, уйимизни биламан, – деди қизча. 
Ҳайдовчи йўлида давом этди. Кейинги бекатларда бирин-кетин йўловчилар тушиб қолишди. Автобусда қизчанинг ўзи қолди ва ҳайдовчига: 
-Амаки, мен охирги қишлоққача бораман,- деди. 
Ҳайдовчи ўйланди: 
«Ҳали анча юриш керак экан. Бошқа машинага ўтказиб юборсаммикан? Йўғ-эй, қизнинг уйи­дагилари ҳам хавотирланиб ўтиришгандир. Олиб бориб қўя қолай». 
Қизалоқ манзилига етгунча, бошқа йўловчилар учрамади. Ҳайдовчи автобусни секинлатиб тўхтатди ва: 
-Уйингни аниқ биласанми?- деб сўради. 
Қизча «Ҳа», ишорасини қилгач, «Тушақол бўлмаса», деди. Чўнтакларини титкилаб турган қизча хижолат бўлиб: 
-Амаки, пулларим тушиб қолибди,- деди. 
— Майли, майли, қизим, ишқилиб, уйингга аниқ етиб келдингми? 
— Ҳа, раҳмат! — деганча қизча тўғридаги дарвозага қараб чопқиллаб кетди. 
Ҳайдовчи келган йўлидан қайтаркан, қўл телефони жиринглаб қолди. Пойтахтда илм олаётган талаба қизи қўнғироқ қилаётган экан. 
– Ва алайкум ассалом, лаббай, қизим? Яхши юрибсанми? 
– Дадажон, кеча пул сўраб қўнғироқ қилгандим. Ташвишланманглар. Бугун институтимизда ўтказилган танловда қатнашиб, мен ҳам ғолиб бўлдим. Мукофот беришди. Дуо қилиб қўйинг, дадажон. Ҳайр, соғ бўлинг! 
Ҳайдовчи Яратганга ҳамд айтиб йўлида давом этаркан, хаёлидан: 
«Ё Раббим, бир лаҳзада биримга ўн бериб, ўзинг мукофотладинг. Қанийди, ҳар дамда яхшилик қилиш қўлимиздан келса?!..» деган ёруғ ўй ўтди…

© Жамолхон Камолхон
→Maslahatim.uz

33
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ…: 18 комментариев

  • Худоёрова Нилуфар
    15/12/2016 в 1:23 пп
    Permalink

    Шундай яхши одамлар купаяверсин илохим

    Ответ
  • Umi Muslima
    15/12/2016 в 2:02 пп
    Permalink

    yahshi aptobiz demadiz hurmatli aptor! tilimizni buzmay yozsak yahshi bo’lardi!

    Ответ
  • Jamolhon Kamolhon
    15/12/2016 в 2:20 пп
    Permalink

    Кўчирмачи хатони тўғирлаб кўчирсинда. Ман қандай ёзган бўлсам шундан кўчирибди.

    Ответ
    • Фарида Халдаровна
      15/12/2016 в 8:59 пп
      Permalink

      Jamolhon Kamolhon тарбиявий нарса ёзган экансиз.Хурсанд булинг ёмон булганда кучирармиди.савоби сизгаям тегсин илохим.

      Ответ
  • Ruslan Abdullaev
    15/12/2016 в 4:06 пп
    Permalink

    Maktab bolalardan va kollej oquvchilaridan avtobuslar pul olmasligi kerak

    Ответ
  • Лола Усманова
    15/12/2016 в 4:35 пп
    Permalink

    Оллохим хаммага шунака инсоф бергин,чунки инсофи бор одам яхшилик килади бор ва сог булинглар

    Ответ
  • Мансур Муминов
    15/12/2016 в 5:15 пп
    Permalink

    Хаммага инсоф берсин узини йулидан адаштирмасин

    Ответ
  • Maftuna Akramova
    15/12/2016 в 5:41 пп
    Permalink

    Maktab o’quvchilariga avtobuslar ajratilsa yahshi ish bo’lardi

    Ответ
  • Rustam Abidov
    16/12/2016 в 4:52 дп
    Permalink

    Яхшилик мусаффо калблар тубида болади.Хар бир ишни ойлаб килинса,натижаси хам Олий чевар гозал килади

    Ответ
  • Gulnoza Abdullayeva
    16/12/2016 в 7:25 дп
    Permalink

    Shunday yahshi odamlar ko’payaversin dunyoda OLLOHIM

    Ответ
  • Комил Махмудов
    16/12/2016 в 9:49 дп
    Permalink

    Автобус хайдовчиларига хам кийин, шахарларда планни бажариш осон, кишлок жойларида эса аксинча, кимирлаган машина йулдаги йуловчиларни олиб кетаверади, чикишмаса, автобус кирасини бераверасиз, деб мажбуран машинага миндиришади, Бечора хайдовчи автобус ичидаги пашшадан хам кира олишни йулини ахтаришади. Куп жойларда хайдовчилар маошсиз ишлашади.

    Ответ
  • Шухрат Кодиров
    16/12/2016 в 11:25 дп
    Permalink

    Яратган эгам хаммамизни узи сакласин ва инсофли килсин. рахмат.

    Ответ
  • Алишер Мехмонов
    16/12/2016 в 6:50 пп
    Permalink

    Оллох инсоф берсин . Чор-су кукча йуналиши 27-афтобус хайдовчиси полвонакага хам алохида инсоф суримиза .

    Ответ
  • Обиджон Далажонов
    16/12/2016 в 9:27 пп
    Permalink

    Аслида килган яхшилигингни чап кулинг билмасин деган лекин бу ишинггиз туксинга лойик куп бойлик кузини мойлаганларга дарс рахмат

    Ответ
  • Dinmuhammed Shukurullaev
    17/12/2016 в 8:09 пп
    Permalink

    Bizni Shaxrimizdayam AVTOBUSLAR qatnab yursa yaxshi bolardida

    Ответ
  • Nigora Abdurakhimova
    17/12/2016 в 8:46 пп
    Permalink

    Кишнинг совук кахратон кунларида, ёзнинг иссик палласида, бахор ва кузнинг жала ёмгирларида шу болажонларни манзилларига етиб боришларига ёрдам беринг, хурматли жамоат транспорти Хайдовчилари!!! Шу болалар урнида сизнинг хам жиянингиз, набирангиз, фарзандингиз ёки жигарларингиздан бири булиши мумкин. Мабодо пули булмаса силталаб хайдаманг, ётиги билан тушинтиринг…

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️