​Оила қуриш арафасида турган йигитлар қуйидагиларга эътибор беришларини тавсия этамиз:

  1. Оила қуришдан олдин оилани бошқариш ҳақида ўйланг, унга тайёр бўлинг. Чунки мустақил оила қургандан кейин уни бошқариш, ота-онага “юк” бўлмаслиги керак. Агар ўғил тўйдан кейин ҳам ота-онасига оғирлигини солаверса, хотини, фарзандлари олдида обрўси қолмайди. Бу нарса аёлининг унга муносабати ўзгаришига, фарзандлари тарбияси бузилишига олиб боради.
  2. Тўй арафасида қаллиғингизга, унинг ота-онасига қиз томондан келадиган сарпо-суруқ, совға-саломларга қараб баҳо берманг. Сиз йигитсиз. Ўз ғурурингиз, ориятингиз бўлсин. Моддий буюмларни деб ўзингизни ерга урманг, бўлажак қайнотангиз мулкига кўз олайтирманг, тама қилманг, ҳалол меҳнатингиз орқасидан кун кўришни ўйланг, бировга юк бўлманг.
  3. Оила қуриш сирларини тортинмасдан сўраб-суриштиринг, китоблардан ўқиб-ўрганинг, тежамкор бўлиш билан бирга исрофгарчиликка йўл қўйманг, топиш-тутиш, бозор-ўчар қилишнинг ҳадисини олинг.
  4. Аёл кишининг дили нозик бўлади. Ҳадеб келинни уйда ёлғиз қолдириб, кўчама-кўча юрманг, улфатлар билан овора бўлиб аёлингизни эътиборсиз қолдирманг. Ишдан кейин дарҳол уйга қайтинг. Ортиқча улфатчилик баднафсликка олиб боради. Баднафслик эса саломатлик кушандасидир. Маишатга ружу қўйиш инсонни абгор ҳолга солади.
  5. Аёлингизни бегона эркаклардан ҳимоя қилинг, рашкли бўлинг. Аммо бу меъёридан ошиб кетмасин. Бўлар-бўлмасга аёлингизни рашк қилавериб зуғум ўтказманг.
  6. Келин янги хонадонга бирдан мослашиб кетолмайди, ийманади, тортинади. Шунинг учун сиз унга шундай муомала қилинг, у бегона оилада эмас, ўз оиласида эканига ишонсин.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан (Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим

29
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️