​»Унинг аёли ишламайди»….

Яқинда Xулкар қизимдан СМС олдим. «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз? Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз… Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».

— Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман. Деёлмайман. Ишонмайди, лоф деб ўйлайди. Хаёл узоқларга олиб қочади…

«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди. Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади. Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади. Чунки онанг биладики, менинг бойваччафеъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди. Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди. Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.

Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди. Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди.

Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди. Ички кийимлар қарийб сотиб олинмас, машинкада онангнинг ўзи тикарди. Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди. Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди.

Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди.

Биласан, уйимиздан меҳмон аримасди. Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки,бизникида меҳмон бўларди. Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди. Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай…

Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди. Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди.

Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди.

Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди. Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди. «Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди. Чунки укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди. Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.

«Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди. Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди. Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар. Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.

«Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан. Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди! Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим!

Қатор-қатор фарзандлар берди! Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди. Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади.

Топганимга барака берди! Қатор-қатор тўйлар қилдим, бирин-кетин машиналар миндим. Бировнинг қўлига қараб қолмадим. Онанг билан шаҳарма-шаҳар, ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди. Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик, Худодан қўрқдик. Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр «уй бекаси» тамғаси остида яшаган Онангнинг хизматлари бор! Ваҳоланки, онанг ҳам олий маълумотли педагог, бир муддат боғчада тарбиячи, мактабда ўқитувчи бўлган. Аммо ҳаммасини ташлаб, фарзандларининг келажаги учун ана шу йўлни танлади, яъни ўзининг шарафли муаллимлик либосини ечиб, «уй бекаси» деган жандани кийволиб, оилавий жамғармамизга менданда кўпроқ ва самаралироқ улуш қўшди.

Шу туфайли мен «Унинг аёли ишламайди» деган гапни жуда-жуда ёмон кўраман».

Азиз ўқувчим, қизимнинг ҳайронлигига энди сиз ҳам ҳайрон қолаётгандирсиз? Ё ундай эмасми?

© Алишер Айматли
→Maslahatim.uz

62
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

​»Унинг аёли ишламайди»….: 29 комментариев

  • Gulnoza Ahmedova
    24/12/2016 в 11:34 пп
    Permalink

    Кузимга ёш келди укиб жуда тугри она хам ошпаз хам укитувчи хам шифокор …санаб тугатиб булмайди оиласи фарзандлари учун хамма ишни килади бе миннат лекин хамма фарзанд хам шукур килмайди миннаддор булмайди

    Ответ
  • Рано Саидмурадова
    24/12/2016 в 11:46 пп
    Permalink

    Жуда таъсирли, хаётий хикоя экан. Бу хаммани бошидан утган. Шукроналик билан яшаганимиз учун оллохим барака берган. Сабрнинг таги олтин!

    Ответ
  • Gulnoza Ahmedova
    24/12/2016 в 11:52 пп
    Permalink

    Хамма эрлар хам уйда утирган хотинига бундай бахо бермайдида мазза килиб утирипсан тайёрини еб иссик уйда бир сум топмасен деб егизганини миннат килади эркаклар укийдигон хикоя экан у бу нарсани тушунишармиди

    Ответ
    • Kamalatdin Mukhanov
      25/12/2016 в 2:21 дп
      Permalink

      Shu yerdayam chaqib olibsiz da erkaklarni. Qoyil lekin.

      Ответ
  • Yulchiev Bahrom
    25/12/2016 в 12:25 дп
    Permalink

    Eeee gap Yoq Juda tasirlandim ota onamizani Allohim Sog salomat qilgin

    Ответ
  • Nilufar Xodjaeva
    25/12/2016 в 12:32 дп
    Permalink

    Канийди айрим эркаклар билса шуни

    Ответ
  • Khafiza Djumabaeva
    25/12/2016 в 12:44 дп
    Permalink

    Эркаклар билишади лекин тан огиси кемиди шу этаплани бизиям босиб утканмиз

    Ответ
  • Азизбек Хакимжонович Асронкулов
    25/12/2016 в 12:58 дп
    Permalink

    Тугри нарсани ёзибсиз авторига рахмат! Бу ерда барча гап Азиз ва мутабар оналаримизни оталаримизга килган турмушдаги ёрдамлари уринлари хакида! Илтимос эрларни ва эркакларни дарров танкид остига олманглар! Чунки буни муаллифи хам кези келганда сизлар айтган уша таййорини еб утирпсан ёки бошка деб гапирган! Лекин асосийси Умр йулдошини хизматларини кадрлаганларини мана яккол айтиб турипти! Узр англашмовчилик килиб нотугри фикр билдирган булсам.

    Ответ
  • Ulugbek Nizomov
    25/12/2016 в 1:05 дп
    Permalink

    Эрни эр киладиган хотин Эрни шер киладиган бу Сиз мунис аеллардир.

    Ответ
  • Gulruh Yakubova
    25/12/2016 в 2:00 дп
    Permalink

    Адажоним жониз сог бусин! !!

    Ответ
  • Rano Kenjaeva
    25/12/2016 в 4:40 дп
    Permalink

    Xayotiy xikoya. Biz ayollar kupchiligimiz boshimizdan urqazganmiz. Otalar yitmagan engiga eng bulishga xarakat qiganmiz. Ana shunaqa qilib farzandlar kelajagi un turmush urtogimiz yonida yonbosh buganmiz. Aziz muallif sizga kattadan katta raxmat. Biz onalar mexnatini kura bilganiz un

    Ответ
  • Urazov Timur
    25/12/2016 в 6:10 дп
    Permalink

    Men xech ikkilanmay aytishim mumkinki, huddi shunday insonlarni bilaman! Bu mening ota-onam!

    Ответ
  • Nodiradegim Asatilleva
    25/12/2016 в 7:36 дп
    Permalink

    Олдин пуллар хам рузгордаги нарсалар хам ..баракали буларди..хамма нарсада кут барака бориди…уеалар акаларини кийимларини кийишарди..сингиллар опалариникини…….хозир..кийишмийди….пулда хам барака йукдек…а йиллар учиб кетвотти..

    Ответ
  • 25/12/2016 в 7:42 дп
    Permalink

    Муслима аёл еркак кишининг ярим бахти

    Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    25/12/2016 в 8:35 дп
    Permalink

    Ayol kishini ishlab topgan pulida baraka bo’lmaydi deyishadi. Lekin ayol kishi ham uyni, ham ishni eplab ro’zg’orni g’orini to’ldirishga hissa qo’shadi. Aytishadiyu, eri-xotin qo’sh ho’kiz deb.

    Ответ
  • Salohiddin Narhodjaev
    25/12/2016 в 8:36 дп
    Permalink

    Бу хикояда кориниб турибдики эр хам хотин хам уз вазифасини ситкидилдан бажаришган албатта ман уйлиманки уз ойиласи фарзанд учун хар бир ота-онага бу хикоя сабок болиши керак.

    Ответ
  • Nuriddin Otaboyev
    25/12/2016 в 8:50 дп
    Permalink

    Ota-ona qadriga yetaylik, bu otkinchi dunyo, o’tadi ketadi

    Ответ
  • Mushka Mishkaeva
    25/12/2016 в 8:58 дп
    Permalink

    Tan olib mardlik bilan bunday yozadigan erkaklar ham bor ekanda… Mazza qilib o’qidim. O’qiganim sari ko’z oldimga rahmatli onajonim kelaverdilar..

    Ответ
    • Shahnoza Ahmadaliyeva
      25/12/2016 в 9:26 пп
      Permalink

      Hamdardman. Men ham Onajonimni esladim.

      Ответ
  • Ilyosiddin Sabirov
    25/12/2016 в 9:16 дп
    Permalink

    Жаннати оналар шундай булишади

    Ответ
  • Samir Xan
    25/12/2016 в 10:16 дп
    Permalink

    Рахмат акажон! Болалигим эсимга тушди! Мен хам шундай катта булганман!

    Ответ
  • Лаълихон Собирова
    25/12/2016 в 1:42 пп
    Permalink

    Макола мохиятида кучли тарбия самараси уларок шаклланган сабр-каноат, борига, етказганига шукроналик бор.. Хозирги ёшларимиз кийинчилик курмай, огир мехнат килмай усишяпти. Шу боис, миллий кино саноатимиз махсулотлари, таълим муассасалари дарслари, адабий-бадиий асарлар мазмунига сингдириш кк.. Нуроний кексаларимизнинг кадриятларга бой угитлари таргиботини кучайтиришимиз лозим..

    Ответ
  • 26/12/2016 в 7:13 пп
    Permalink

    Allohga shukur …..Onalar borilarga shukur Rossa yeglab yeglab okidim (avtor rahmat Sizga)buni faqat qiyinchilik korgan Inson tushinadi holos…

    Ответ
  • Shahnoza Ubaeva
    27/12/2016 в 8:17 дп
    Permalink

    Рахмат эркаклар борилага шкур,
    шунака эркакларам бор,йук эмас.

    Ответ
  • Uzb Maxsus
    28/12/2016 в 5:46 дп
    Permalink

    Savol õqimagn yigitga ôqigan qiz tegadimi.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️