+18 Порнография? Ялтироқ арзон қоғозга ўралган, сроги ўтиб, ириб кетган заҳарли конфет. Тфу… — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

+18 Порнография? Ялтироқ арзон қоғозга ўралган, сроги ўтиб, ириб кетган заҳарли конфет. Тфу…

Порнография интернетнинг 90-95% ини эгаллаган. Порнографик контент фойдали, илмий, ибратли контентдан кўра ўн минг, юз минг баробар кўп жойланади ва кўрилади. Бугунги аҳлоқий бузуқлик, фохишабозлик ва жинсий қуллигу одам савдосини энг кучли туртки бераётган ва ривожлантираётган ёнилғи. Минглаб, балки миллионлаб оилаларни фундаментигача бузиб ташлаётган “соатли бомба”. Сон саноқсиз болаларни тирик етим қилаётган аччиқ ўлат. Манаман деган одамнинг иймонини пачағини, абжағини чиқариб, гуноҳларга таслим қилаётган шайтоннинг оғир артиллерияси. Инсонни тубанликда ҳайвондан ўтишгача олиб бораётган наркотик.

Битта порнографик видео минглаб фоҳишалар қилолмайдиган ишни қилади. Юз минглаб, миллионлаб йигиту эркакларни кўчага судраб чиқади. Ерни тагидан бўлсаям фоҳиша излашга мажбур қилади. Минг километрга самолетда учиб бориб бўлсаям, “ўша кўрганини бир қилиб кўриш”га судрайди.

Жинсий заифлик. Жинсий касалликлар. Психологик функциялар бузилиши. Жинсий зўравонлик. Якка ва оммавий зўрлаш жиноятлари. Оилавий инцестлар, сингиллар акасидан туғиб қўйиши. Фохишаларга бўлган талабнинг “взрывной” ошиб кетиши. Қўшмачилар притонларга фохишаларни етказиб беришга улгуролмай қолиши орқасидан агрессив фохишаликка мажбурлашнинг кенг қўллана бошлагани. Сексуал қулликнинг бутун бошли миллиард долларлик саноатга, синдикатга, гипермафияга айланиши. Ёш болалар секс бозорининг гуркираши. Манаман деган давлатларнинг бу мафия олдида очиқ ойдин ожизлиги. (Хатто баъзи серияли қотил маньяклар бу йўлга кўп порновидео томоша қилиш таъсирида кирганини очиқ тан олган.) Бу муаммолар охирги ўн йилликларда мисли кўрилмаган дахшатли тезликда кучайди ва йилдан йилга йилбаттар. Булар порноконтент билан суғорилган дарахтнинг баъзи гулғунчалари холос. Мевалари бундан дахшатли бўлиши аниқ.

Хўш бу жозибали порнуханинг асл башараси қанақа? (давоми бор худо хохласа)

(Қатнашчилар сизлар ҳам фикр билдиринг. Мусулмон йигиту эркакларимиз бу балонинг асл ҳақиқатини билишсин)

Азамат Андреев
MASLAHATIM.UZ

21
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

+18 Порнография? Ялтироқ арзон қоғозга ўралган, сроги ўтиб, ириб кетган заҳарли конфет. Тфу…: 13 комментариев

  • Mirza Mirakulov
    20/09/2017 в 4:35 пп
    Permalink

    Parnografiyaga AQSh «sovuq urush» davrida juda katta mablag’ tikdi. <> degan naqlga amal qildi. G’arbiy Yevropada eng katta dushmani Fransiya edi. Fransiya poytaxti Parijni «sevgi muhabbat shahri» deb minglab pritonlar ochdi. Keyin sekin-sekin disko, gollewood, klip orqali 70-yillarda Sovet Ittifoqiga kirib kela boshladi.

    Ответ
  • Mirza Mirakulov
    20/09/2017 в 4:42 пп
    Permalink

    Googleda porn, porno deb yozsangiz tamom. Ulkan pornografik saytlar ro’yxati chiqib keladi. Ularni bloklashga davlatlarning vaqti, puli ketadi. Borgan sari porno saytlarda …ning har xil turlari ko’payib ketmoqda. Eng to’g’ri yo’l odamlarni vaqtini tig’iz qilib qo’yish kerak. Bekorchi vaqti bo’lmasin !.

    Ответ
  • Barnaev Firdavs
    20/09/2017 в 6:50 пп
    Permalink

    Интернетда фильтр куйиш керак.

    Ответ
    • 11/11/2017 в 7:27 пп
      Permalink

      Салом. Muhammad Ali Siddiqov бу сизни асл исм фамилиянгизми? Ўхшаш экан.Сиддиқов Мухаммадали Қаймжоновичман

      Ответ
  • Samimiy Bola
    21/09/2017 в 7:41 дп
    Permalink

    Islom dinini o’rgatish va o’rganish kerak

    Ответ
    • 01/12/2017 в 7:46 пп
      Permalink

      Islom dinidan yahshigina havari bor odamlayam shu videolani tomosha qb otirishadiyu namoz vaqti kesa turib namozini oqib qaytib otirib davom ettirishadi korishda

      Ответ
  • Уведомление: +18 Порнография? Ялтироқ арзон қоғозга ўралган, сроги ўтиб, ириб кетган заҳарли конфет. Тфу… — Loop.uz

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️