Ажрашган оналарга #насиҳат…

Инглиз тили ўқитувчиси ўқувчидан, инглиз тилида: «Отанг ким ва қаерда ишлайди?» деб сўради.
Саволни эшитиши билан ўқувчи хўнграб йиғлаб юборди.
Ўқитувчи хайрон бўлиб сўради:
— Нега йиғлайсан, сенга нима бўлди?
— Мени дадам йўқ, у жуда ёмон!
— Ким айтди сенга ёмон деб?
— Онам.

***

Аксарият фарзанди бор ота-оналар ажрашганда, бола онаси билан қолади ва жуда кўп холларда ўша она, фарзанди «Дадам ким эди?» деб сўраганда, ўта ёмон сўзлар билан таъриф бериб қаттиқ қоралайди.

Болада эса, оталарга бўлган нафрат шаклланиб улғаяди.

— Отанг бадхулқ, ахмоқ, ёмон инсон эди, -дегандан кўра, «у оламдан ўтган» дегани афзалроқ эди назаримда.

© Иқбол Юсуф
→Maslahatim.uz

4
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️