Ажрашмоқчи бўлаётган аёлга айтилган гап…

Мукаммал инсон дунёда бўлмайди. Эртага ажрашиб кетсанг нимага эришасану нимадан маҳрум бўласан, тарозига солиб кўр.
Эркак киши қирққа кирганида ҳам эркак бўлиб қолаверади. Онаси ўпмаган қизга уйланиб кетишига хеч ким тўсқинлик қилаолмайди. Аммо болаларинг билан сен кимнинг уйига сиғасан. Ота- онангни бўйнингга боғлаб бергани йўқ. Бошқага турмушга чиқсанг уни эрингдан афзал бўлишига ким кафолат беради. Болаларингни кўнгли ўксик бўлиб катта бўлишса эртага ёқангдан олмайдими. Аёл киши табиатан болалари учун яшашга интилувчан бўлади. Болаларингни келажагини ўйлаб кўр!

Оқила аёл муаммоларини бартараф қилиш чорасини ўйлайди. Нодон аёл эса муаммоларини ўзи яратади ва ундан қочмоқчи бўлади.

© Акбаржон Абдулмалик
→Maslahatim.uz

38
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Ажрашмоқчи бўлаётган аёлга айтилган гап…: 45 комментариев

  • Комил Махмудов
    18/01/2017 в 5:29 пп
    Permalink

    Агар эркак ичувчи,гиёхванд булса хам,узини топгани етмай, хотинини топганини хам ичиб, чекиб юрса хам ажрашмай бирга яшаб юравериши керакми?

    Ответ
  • Ummu Abdurrohman
    18/01/2017 в 5:46 пп
    Permalink

    Gapizga qo’shilaman bu degani hamma erkak ham farishtamas degani.Jonidan to’ydirganki ajrashadi

    Ответ
  • Ummu Abdurrohman
    18/01/2017 в 5:47 пп
    Permalink

    Qorni bolasini oylashni Allohga qo’yib berish kerak osha rizqni beradihan Alloh.

    Ответ
  • Tamanno Vohidova
    18/01/2017 в 6:22 пп
    Permalink

    Dunyoda eng oson ish maslahatgo’ylik bulsa kk a labbay? ? Jaaa unaqa aqlli bulish ham shartmas , har taraflama mulohaza qilish — wabshee shartmas , o’sha ajrashishgacha borib yetgan ayolniyam kallasi borligini uylab ko’rish — g’irt be’mani ish . A labbay maslahatgo’y brat ????!!!

    Ответ
  • Diera Abdullaeva
    18/01/2017 в 6:44 пп
    Permalink

    Нельзя всех под одну гребенку….каждая жизненная ситуация уникальна и не похожа на другую … Ажрашишни бундан яхши хает фарзандларига бундан яхши шараоит яратиб беришига аник ишонган аел уйласа …манимча буни емон томони йук… Хаммамиз хам бахтни хавас киламиз ва шу бахтга интиламиз….агарда икки инсоннинг бахт хакидаги тасаввури хар хил болса унда Бир бирини бебахт килиб куйиши мумкин …

    Ответ
    • 16/06/2017 в 8:28 дп
      Permalink

      рус тилини урганишим керак

      Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    18/01/2017 в 6:51 пп
    Permalink

    Har kim qo’shgani bilan qo’sha qarisin deb kattalarimiz duo qilishadi. Haqiqatda, har kim ko’z ochib ko’rgan umr yo’ldoshi bilan baxtli hayot kechirsin!

    Ответ
  • Guli Inayatova
    18/01/2017 в 6:54 пп
    Permalink

    Агар гиехванд булса, ичувчи булса, унда яшашдан нима наф бор болаларни хаети нима булади бунака эркак бн лучше ажрашиб кутилган маъкул деб уйлиман.

    Ответ
    • Акрам Мамадалиев
      19/01/2017 в 10:27 дп
      Permalink

      Эрни эр киладиган аёл! Ичишига чекишига юришига аёлини узи сабабчи булади. Эркак доим ширин мехр олса аёлидан эркак шу ишлади килмайди. Эрини тушуниб унга тушунтириб билаолса хамаси аъло булади.

      Ответ
    • Guli Inayatova
      19/01/2017 в 11:24 дп
      Permalink

      Маишатбоз эркелаям болади хотин озини йопиб койомиди ичма деб.

      Ответ
      • 19/01/2017 в 11:36 пп
        Permalink

        Xozirgi paytda ichmaydigan chekmaydigan bollaniyam xayoti buzilib ketyapti. Xozirgi ayollar besabr oddiy arzimagan sababni baxona qib ajrashib ketyapti. Bitta bola tug’ib aliment undirib yuribti xozir xamma ayollar. Davlat ayollarga ko’p erk bervordi birov nima bo’ldi deb soramidi. Xamma erkelaram bir xilda emas.

        Ответ
  • Каримова Наргиза
    18/01/2017 в 6:58 пп
    Permalink

    факатгина гиехванд еки ичувчи эркекдан ажрашилмеди шунделар бор е хотини е боласи кизиктирмеди хотинни факат уйидегиларни хизматини килиш ун уйланиб узи бошка хотини бн яшаб юроради

    Ответ
  • Oybek Muzaffarzoda
    18/01/2017 в 7:05 пп
    Permalink

    Зур насихат койил гап йук.

    Ответ
  • Масуд Мухаммадиев
    18/01/2017 в 7:24 пп
    Permalink

    Хар кимни узига яраша акли бор.Хонадонидаги холат узига малум булган акилли аёл узгалар гапига кирмайди.

    Ответ
  • Aliya Aliya
    18/01/2017 в 7:29 пп
    Permalink

    Асли хаётда эркак кучли дейишади эркак жисмонан кучлидир лекин аёл эркакдан икки баравар рухан кучли булмаса оила барбод булишдан тухтамайди

    Ответ
  • Shaxlo Abduhamidova
    18/01/2017 в 9:30 пп
    Permalink

    Uz oilasini tashlab uzga ayollarga osilib yurgan erkaklar bilan qanday yashash mumkun

    Ответ
    • Gulombek Sherbekov
      19/01/2017 в 11:14 дп
      Permalink

      ot aylanib qozigini topadi degan gapga amal qilib yashash kerak

      Ответ
    • 08/06/2017 в 6:09 пп
      Permalink

      Уйда топомаган мехирни ерке кучадан кидиради

      Ответ
  • Khafiza Djumabaeva
    18/01/2017 в 11:49 пп
    Permalink

    Ичувчи еки гиехванд булмасдан уйда гулдай аели туриб бошка аел бн яшасачи онаси учун уйланган булсачи шундаям чидаш кереми

    Ответ
  • 19/01/2017 в 1:30 дп
    Permalink

    Кимга канака келин буюрилибди ва кимга канака куёв буюрилибди, бу тасодиф эмас, иккови хам килган ишлари ва ниятларига ёки кумиб куйган хатолари учун мос равишда яратган томонидан насиб этилган, шунинг учун хеч кимни куз очиб курганидан куймасин, илохим

    Ответ
  • Sanjar Khidirov
    19/01/2017 в 10:47 дп
    Permalink

    Erkakka ham ayolga ham avvalo insof iymon bersin. Shu bolmasa ikkalasi ham bir pul. Bolalar qurbon boladi.

    Ответ
  • Обиджон Далажонов
    19/01/2017 в 11:03 дп
    Permalink

    Бу насихат бахтли оилалар бузилмаслик учун айтмляпди гап йук рахмат сизга .

    Ответ
  • Gulombek Sherbekov
    19/01/2017 в 11:16 дп
    Permalink

    man-manlik gururni tiyish kerak ortada muhabbat sevgi hayotning qiyinchiliklariga bardosh sabri bor inson hoh ayol yoki erkak oilasini doim saqlaydi

    Ответ
  • Sayyora Khaydarova
    19/01/2017 в 11:37 дп
    Permalink

    Har kim peshonasiga nima yozilgan bòlsa shuni kòradi

    Ответ
  • Ismoil Turdiboev
    19/01/2017 в 2:30 пп
    Permalink

    Ажрашиш кимгадир мусибат ва кимларгадир ножот, хар ким бошидан утаетган нарсани узи билади, тепада айтилганидек эркан киши ишламай оилани боларрини уйламай арокхур гиехванд булса ажрашиш керак, лекин бошка холатларда оилани саклаб колишга харакат килиш керак, ёлгизлик факат Яратганга хос

    Ответ
  • Rano Xikmatullaeva
    19/01/2017 в 7:07 пп
    Permalink

    Аел дегани бу сабр дегани. Аел дегани бу фидо дегани. Агар эркак ичмай, чекмай оилам деса, аел хамма нарсага чидайди. Айникса бизнинг шарк аеллари. Зеро сабр таги сарик олтин.

    Ответ
    • Abu Bakir Abduraupov
      20/01/2017 в 4:47 дп
      Permalink

      Chidamayaptganlari rosa kop uyim joyimdip bolalarimdip yurgan nechta ortoglar va qarimdoshlarimmi hotinlari boshiga tuxmat yogdirip tashlap ketti erini kamiga rosa tuxmat qilishni organvolishgan zdachiysiga mol mulk talab qilishvotti hammasini stsenariysi bir hil hammasida qaynota latta qaynona ajrashtirvorvotti osha oilada bitta mard erkak topilmayapti qaynonaga aql orgatadigan qizini hayotiga aralashma baxtsiz qima diydigan kamiga bolalarini berishmiydi korsatishmiydiyam, aslida shu tepada aytilgande giyohvand yoki alkash bolmasa oilam bola chaqam disa boldi kam pul topsa ham sabr qilip chidash kerak.

      Ответ
    • Shahnoza Ahmadaliyeva
      20/01/2017 в 10:16 пп
      Permalink

      To’g’ri, boriga shukr qilish kerak.

      Ответ
  • Maxmud Karimov
    19/01/2017 в 8:41 пп
    Permalink

    Betta narkaman ichuvchilar torisida yozmaganku.kalani iwlatila xoyu xavas xayot qiyinchiliglariga chidolmagan xulas gaprsa gap kop chungandrsla maslaxat odamga etib boradi

    Ответ
  • Boy Azimov
    19/01/2017 в 9:57 пп
    Permalink

    Bu post qizlarga yoqib tushibtiku umuman koment yozmaydiganlarham yozib yuboribti

    Ответ
  • Шахло Махаматжанова
    19/01/2017 в 10:40 пп
    Permalink

    Оллох эркагу аелга бирдек иймон инсоф берсин. Турмушда учридиган хар канака кийинчиликлани енгишда САБР берсин.

    Ответ
  • 19/01/2017 в 11:46 пп
    Permalink

    Qaniydi sabrli ayollar ko’paysa. Bir ko’rib fikr qil mingni ko’rib zikr. Afsuski xozirgi ayollar sabrsiz. Kalta fikrlaydi. Davlat alimentni oila buzilmasin deb chiqardiyu lekin ayb kimdaligi bilan qiziqmidi. Doim erkelar yomon ayollarni aybi yo’q. Shu alimentni orqasidan yashab ketadigan oilalarxam buzilib ketyapti. Bolalarni kelajagi bilan birovni ishi yo’q onani o’zi yasanib xursand bo’lib yursa bo’ldi bola qanday katta bo’lyapti qiziqmas.

    Ответ
  • Jamshid Mukhamedjanov
    20/01/2017 в 2:13 дп
    Permalink

    Хамма нарса яратиб берса хам тукликка шухлик килаётган аёллар хам оз эмас.

    Ответ
  • Jamshid Mukhamedjanov
    20/01/2017 в 2:14 дп
    Permalink

    Аёл канчалик аклли булса оила шунча мустахкам булади

    Ответ
    • Git To
      20/01/2017 в 2:10 пп
      Permalink

      Ayol aqilli bolib, er betayin bosa unda hic nima bomidi. Gap faqat ayoldaman erdayam

      Ответ
  • Муминов Баходир
    23/01/2017 в 11:00 дп
    Permalink

    Бу хамма аелларга тегишли эмаску. Куй хам эчки хам уз оегидан осилади. Бу тирнокни ичидан кир кидириб сочимдан куп ошигим сан булмасенг бошкаси деб уз оиласи билан ажрашиб бировларга уйнаш булиб кулма кул булиб юрган аелларга тегишли булса керак

    Ответ
  • 30/03/2017 в 4:41 пп
    Permalink

    Bugun backlit ekanimizni ertaga his etamiz!!!…

    Ответ
  • 02/05/2017 в 9:46 дп
    Permalink

    Эркеланиям инсофга чакирадиган маколаям йозила хамма масулият айол кишини зиммасидамас. Бази бир эркела бор айоли зор босаям кочадегилани хохлидиган.

    Ответ
  • 12/05/2017 в 1:04 пп
    Permalink

    Ешим 24да углим бор хаетдаги синовларга бардошли булиб яшаб келмокдамон бошимдан уткан кунлар кайнатам мени узга уйнаш килмокчи булгар кайнам менга ишонмай эримга уйнаши бор хотининг суюк аек экан деган кайнатамни пашкашлиги кайнонамни ишонмаслиги сабаб кур огр кунларни бошимдаг утказдим 6 ойлик Келин эдим Энди хает бошлаб ширин оила куриш бахтли Хамма хавас киладигон оила курмокчи эдим хаел бн Хает уртасда катта фарк бор экан борди Келди бн яшаб юрипан махала Дост душман кариндошлар ичда обру хам колмади бошимни кутариб хам юролмай колдим менку майли Онам мени деб анча скилиб колди Хамма нарса унитиб ичимга ютиб Яна эримни уйга келдим Энди яшаб кетарман деб умид киляпан агар хаетим Яна булмаса Энди ажрашаман чарчадим кайнонам эрини мендан кизгониб йук сабаблар бн мени койиди ахр менда нима айб менга эрим УЗИ этади эрим бн севишиб турмуш курганмиз менга бошкасини кераги йук куз очиб курганим шу шукирки менга ишониб мени севиб чушиниб яшайди балки шу хам екмас кайнонамга тирнок ичдан кир излашдан максад нима майли мен емон булай сиз уйланиб яшанг ажрашайлик десам кунмай олб келди шуниси охргси десам хуп деди кетма хайдаса хам уришиб талашиб утир дийди йук мен уришиб гап кайтариб урганган эмасман кулимдан кемайди куркаман сизлар нима дийсизлар ахр уриш жанжалдан фойда йугку ундан кура Яна кунглини топиб курай бумаса индамай ажрашиб куерайми

    Ответ
    • 12/05/2017 в 6:07 пп
      Permalink

      Ажрашишни хаёлизга хам келтирманг. Ўғлингиз учун сабр қилиб яшанг. Тирик етимга айлантирманг, ўґлингиз катта бўлса қаттиқ ўксиди, айниқса боґча мактабларга борганда, ҳамма дўстларини отаси мактабда обкетаётганини кўриб. Ота мехрини кўрмай яшайди. Кейин ўзингиз ҳам ёлғизликда қийналиб қоласиз. Бошқагаям турмушга чиқа олмайсиз. Чиқсангизҳам ўғлиз қийналади.

      Шунинг учун аввало ўзингиз солиҳа аёл бўлишга харакат қилиб намоз ўқиб, кўп кўп дуолар қилинг. У уйда сабр қилиб яшанг, қайнотангиздан нарироқ юринг, ёлғиз қолманг. Қайнонангизга яхши муомилада хўп бўлади деб ўз билганиздан қолмай яшайверинг.

      Эрингизни севинг, орелардаги ишонч бузилишига йўл қўйманг. Иложи бўлса бошқа уй олиб чиқиб кетинглар. Эрингизга юмшоқ қилиб тушунтиринг аста секинлик билан.

      Узоғи билан камида сабр қилиб яна 5 йил яшанг. Фарзандларни кўпайтиринг. Ҳаммаси ўз ишига тушиб кетади.

      Қайнона қайнаоталариз қариб қолишса, ақл киради. Ўзи билан ўзи овора боб қолишади.

      Хуллас сабр қилинг, бахтиз ва ўғлиз учун курашинг. Ва унутмангки оилада эр ва хотин муносабатлари мухим.. қайнона қайнаота иккинчи даража.

      Ответ
  • 15/05/2017 в 1:29 пп
    Permalink

    бошка уйда хам яшаб келдик тайга бир йил булмай туриб кайнатамни гапига кирмай Бирога айтсанг узини ослди мен унамадим деб хаммага шарманда клиб ташлайман деб куркити мен майли айтмиман деб ичимга ютдим турмуш курмаган Синглим бор Эди мен тухматга учрасам уни нима дейишларини уйладим ана кайнатаси бн юрган кизни синглиси деб гап килишарди опаси шунака булса синглиси нима булади дийишмасин деб ичмга ютим мени хаетим нима булса булди Синглим бахтли булсин дедимда 2 ой индамай кайнатамга гаприш тугул кургим хам келмасди очги бир кун уйда хеч Ким йук кир ювиб утирсам келб сизга ишанса буларкан даверямга кирдиз узизга ухшаган асал овкат килб Беринг деди Энди кани бир нарса бн бошга бир урсаму ичимда дод дийман ташимга чикмас Эди худойим тезрок синглимни туйи булсаю хаммага айтиб берсам шу инсони курмасам Эди кеч булб овкат пишди Хамма уйда кайнатамга овкат олб келб дада ичинг демасдан индамай куйиб чикиб кетсам сен мени ит урнида курдинг индамай куйиб кетинг кузимга куринма суйиб ташлайман деб бакирди тугриси жонимдан туйиб турган эдим шарта чикиб кетим узимни улдирмокчи эдим ахр Яна нима килай хоп деб айтмадим индамай яшадим чушиниб колдим нима ксам хам айтмас эканда деб уйладим шекели Энди айтаман дадамга бордим уйга роса йигладим мен уни узим бн нима килишни сен индамай деде мен узим отасиз катта булдим шунинг ун углимни ота мехрига зор килмайман деб харакат киляпан роса излашипди Онам эрим билмасдида улар дадамни излаб боришимни кеч булди дадам айт Хамма билсин деди айтим эрим мени бошка уйга олб келди уша ерда 8ой яшадик буйимда булди эримга ишлагани кетди углимиз тугилб 3 ойлик булганда келди сафардалгда дадаси тел килб карзим бор пул жунат депти эт бн тирнок ажрамас деганларидек ярашиб олишди алам килди угли булбсан табриклаймиз исми нима деб хам сурашмапти майли индамадим эримни кайрагим келади уйдагларни согинган тел килишгани хурсанд Эди келб бизни олиб уйлиб келди келсам яхши кутиб олишмади илк неварасни куришса яхши булб кетади деб уйлодим бувим Онам майли бор кет Энди бола бор хает яхши булади дийишган Эди кайнатам боринг уйиздан прадухта олб келинг деб машина кушб уйга жунатди Ор килдм канде онамга айтаман эрим нега индамади бордим она хеч нарса олб келмадим атайин тугрида нега мехнат у ердаю корним онамни зимасда булиш керак булди жанжал менга барибир гап Суз хам булдим юким хам онамни уйга кайткан одмалар ичди кулгу хам булб булган эдим роса сукинди бемани сузлар факат онамга осларди холос хакорат бари сени онанг жалап шуна ка гаплар Эди Энди уйга бормайсиз тел хам ишлатмайсиз деди чикиб кайнонам кундим иложим йук бахорда борасиз уйга деди 65 кун онамни дийдорни купсаб яшадим бекниб тел гшиб ход ахвол сураб юрдим Синглим турмушга чикиб кизли булди янги йил бахона келди синглимни курию кувониб кетим бизни олб кет дедим суради ялинди роса унамади охри бупти 2 соата келинг деб рухсат бенди кетиб кайтиб келмадим чунки мени онани емонлаб жунатмай ушлаб утиришкан Эди максади нима Эди мени кийнашда бунака хаети 4 ой утириб мана Яна келдим сиз айткаде отасиз усмасин углим деб хает хозир яхши чунки далада иши купта менга яхши гапради доим шу 3йил булди Иш махал яхшман кишла корним ортикча якинда углим бирга киради она келармиким кайнам бувимни онамни эшигдан туриб чикариб ташлаганди юка келган пайтда юкловни кутади кайнам катта ешли КУШНИ буви кизм агар кудалар тил топишиб кетмаса менга кийин булади кудачлик минг йилчлик деб бекорга айтлмаган деди шуна мени хаетим жуда жигалик куп илойим бари ечлиб мен хам бахтли булайин агар шу сафар хам булмаса мен е коламан еки ажрашиб кетаман е ….. Хамма бахтли булсин мени киссамни хеч булмаса укиб куйганларга рахмат маслахат берганларгаям

    Ответ
  • 02/07/2018 в 6:18 пп
    Permalink

    Эр хотин ҳақиқий мусулмон ( иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж ) бўлса деярли ажрашиш бўлмайди. Лекин ғарбга ҳавас қилиб уларга тақлид қилиб кийинадиган ва яшайдиган йигит қизлар олий маълумотли бўлсалар ҳам бунга ақли етмайди, сабаби улар бу дунёга ҳирс қўйган , охиратни ўйламайдилар! Валлоҳу аълам.

    Ответ
  • 05/07/2018 в 8:19 дп
    Permalink

    Ажримни олдини олиш учун кимга учрашиш керак аёлим отасини гапидан чикмотди

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️