АЙБ КИМДА?

Бир киши хотини олдингидай яхши эшитмаётганини пайқаб қолди, бундан ташвишга тушди. Балки қулоғига махсус эшитиш ускунаси тақиши керакдир, деб ҳам ўйлади. Шундай мулоҳазалар билан дўхтир ҳузурига йўл олди. Ҳар ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашган яхши-да.
Унинг арзини тинглаган шифокор бир синов усулини ўргатди.
– Хотинингиздан қирқ қадам нарида турасиз. Одатдаги суҳбат товушида гапириб кўрасиз. Агар эшитмаса, масофани ўттиз қадамга қисқартирасиз. Яна бўлмаса, йигирма қадам. Хуллас, сизни эшитгунча яқин бораверасиз.
У бундай тажрибани ўша куниёқ қўллашга киришди. Хотини ошхонада куймаланиб юрганини кўргач, қирқ одим нарига борди-да:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз? – деди.
Жавоб йўқ. У масофани ўттиз қадамга қисқартириб, саволини қайтарди:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Яна жавоб йўқ. Энди йигирма метр масофада туриб сўради:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Наҳотки! Яна жавоб бўлмади-ку!
Эр ошхона эшиги яқинига келди-да, саволини тағин такрорлади:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Тавба-тавба! “Нима бало, аёлимнинг қулоғи том битганми?!” деб ўйлади у. Бу сафар хотинига жудаям яқин келди:
– Онажони, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Ниҳоят бу сафар аёли жавоб берди:
– Дадажони, бешинчи марта қайтаряпман: ош дамлаяпман, ош.

Биз кўпинча муаммони қаршимиздаги кишилардан ахтарамиз. Балки айб ўзимиздадир. Лекин буни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Ақлли одамнинг энг устун жиҳатларидан бири бошқаларнинг эмас, ўзининг нуқсонларини ўйлаши, уларни вақтида тўғрилашидир.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
© Зиёвуддин Раҳим
→Maslahatim.uz

11
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

АЙБ КИМДА?: 3 комментария

  • Ахмедовна Ширин
    22/12/2016 в 10:59 пп
    Permalink

    Тугри айбни олдн узимиздан излайлик дийдиган инсон йук хозр

    Ответ
  • ברטה בבייב
    23/12/2016 в 2:45 дп
    Permalink

    Аввал узингга бок кейин эса узгага деганларидек

    Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    23/12/2016 в 10:05 дп
    Permalink

    Ayb sendami, ayb mendami endi yor? (Sarvara. Qo’shiqdan.)

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️