Аёлингизни бахтиёр этадиган бир неча усуллар…

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман🌺

🙂 Уйга кираётганингизда табассум билан киринг. Уни кўрганингиздан жудаям ҳурсанд эканлигингизни билдиринг.

😉 Унга: Сени жуда ҳам соғиндим. Бунчалар ҳам гўзал бўлмасанг, деб айтинг.

😇 Айниқса агар у ишламаса…»Эҳтиёжларинг учун сарф этарсан» деб, атаганингиздан бериб туринг. 

😴 Уйқудан турганида ҳудди ота-онаси унга илиқ меҳр кўрсатганидек, сиз ҳам унга илиқ муносабатда бўлинг.

Уй ишларидан холи бўлганларида эса ундан ширин сўзингизни аяманг. Чунки, баъзан жуда ҳам холдан тойган бўлади-да. 

😍 Волидангиз ҳузурларида ора-чора унинг қанчалар озода эканлигини айтиб, мақтаб қўйинг. 

🙄 Аёлингизни ҳеч қачон бошқа биров билан тенглаштирманг ёки солиштира кўрманг. Чунки у ҳам сизни ҳеч ким билан солиштирмайди-да. 

😠 Унга ишхонангиздаги ҳамкасабангиз ҳақида гапиришингиз шарт эмас.

🤗 Ҳафтада бир марта уни сайр қилдириб келинг. Уни уйга михлаб қўйишингиз яхши эмас.

😎 Қавм-қариндошларини унга мақтаб туринг. Жудаям кўнгли кўтарилади. 

Шунингдек, унга қариндошлари ҳузурида ширин муносабатда бўлинг. Токи ўзини улар олдида қанчалар «Бахтли аёл» эканлигини хис этсин.

😌 Ишлардан чарчаб холдан тойганида, бир пиёла чой билан сийланг.
Токи толиққанлари бир зумда ёдидан чиқсин.

✨Ҳикматлар чашмасидан✨
Хотам ал-Асом розияллоҳу анҳу айтади: «Солиҳа аёл диннинг устуни, уйнинг бинокори ва тоат-ибодатда ёрдамчидир».

Манба: Telegram канал «ЗИЁ»

31
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Аёлингизни бахтиёр этадиган бир неча усуллар…: 16 комментариев

  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    21/10/2016 в 12:27 пп
    Permalink

    Ilohim hamma o’zbek oila boshlariga Allohim insof va iymon bersin!

    Ответ
  • Koshanova Gulmira
    21/10/2016 в 3:43 пп
    Permalink

    Judayam zor qaniydi barsha erkaklarning telefoniga tashlasangiz

    Ответ
    • Umedjon Qiyomiddinov
      21/10/2016 в 7:12 пп
      Permalink

      Барча эркакларнинг телефонига ташлаб нима қиласиз,эрингизни телефонига ташласангиз бўлади,чунки бошқа эркаклар амал қилаётгандир балки

      Ответ
    • 24/10/2016 в 1:37 дп
      Permalink

      telefonga tawawga-ku tawawadi lekin amal bo’lmasaa…………..(((

      Ответ
  • Урал Рахмонкулов
    21/10/2016 в 3:55 пп
    Permalink

    Эркакларга айтиб турмасаларинг эсимиздан чикиб кетади

    Ответ
  • Abdullo Mirzarahimov
    21/10/2016 в 5:35 пп
    Permalink

    Ayolar bunday bahtni kotara olarmikin

    Ответ
  • Феруза Рахманова
    21/10/2016 в 6:22 пп
    Permalink

    Аёллар шундай бахтга ишониб турмушга чикадилар

    Ответ
  • Ахраров Сайфиддин
    21/10/2016 в 7:09 пп
    Permalink

    ЖазакАллохуХайрон. Аллоху акбар!

    Ответ
  • Дилноз Обидовна
    21/10/2016 в 10:56 пп
    Permalink

    Аеллар нима хохлашларини хеч ким билмийди дйишарди, мана бинойидек билишиптию)))) Аел узини кадрли керакли эканини сезиб туриши кере, акс холда чин дилдан мехр беролмийди!!!

    Ответ
  • Ziyodaxon Azimova
    21/10/2016 в 11:24 пп
    Permalink

    ОООООО ТАШАККУР ИЛТИФОТИЛА УЧУН .. ..
    ОЛЛОХ УЗИ АСРАСИН БИЗНИ СИЗЛАР УЧУН ..

    Ответ
  • Ahmad Hurshid
    22/10/2016 в 1:32 дп
    Permalink

    21 asrda bumasa 22 da obezatelno harakat qilamiz . Ming yillik urf odatni qando tez uzgartirish mumkin .

    Ответ
  • Зулфия Раимбаева
    22/10/2016 в 10:05 дп
    Permalink

    Умр юлдошим менга доим мен сендан розиман дерлар мен хам Оллох учун уларнинг хамма айтганларини килишга хали хам харакатда ман Худо хохласа

    Ответ
  • Тохтахон Хусанова
    22/10/2016 в 10:46 дп
    Permalink

    Илохим хамма эркаклар сог булиб уз аелини яхши куриб хурматини жойига куйиб юришсин

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️